Понедельник, 29.04.2024, 11:42
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 04


    Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-28 январь кунлари БААда ўтказадиган ўқув-машғулот йиғини доирасида мезбон мамлакат терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда ЎФФ расмий Твиттери хабар тарқатди.

    Бу ҳақда аввалроқ, 10 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вадим Абрамов илк марта маълумот бериб ўтганди. Терма жамоамиз бош мураббий ўртоқлик учрашуви борасида Малайзиядаги конференция пайтида БАА мураббийи билан келишиб олганди. Ўйин эса 26 январь куни ўтказилади.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси 18-23 январь кунлари Дубай (БАА)да ўтказиладиган Match World Cup 2012 халқаро турнири ташкилотчиларидан таклиф олди.

    Терма жамоанинг 30 кишидан иборат таркиби бугун Тошкентда йиғилади ва 6-13 январь кунлари пойтахтимизда машғулотлар олиб боришади. Шундан сўнг, йиғин БААга кўчади ва у ерда 17 январь куни Кувайт миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказади.

    Демак, Абрамов турли ўйинлар орқали ўз ихтиёрида барча фу ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 537 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.01.2012 | Комментарии (0)


    "Анжи” ва "Томь” жамоаларининг собиқ бош мураббийлари – Гаджи Гаджиев ва Валерий Непомняшийлар Россиянинг иккинчи терма жамоасини бошқарилари мумкин. Бу ҳақда "Советский спорт” нашри хабар тарқатган.

    Бошқа бир хабарда эса Юрий Красножан бир вақтнинг ўзида ҳам "Анжи”ни ҳам Россия – 2 ни бошқаради  деб ёзилган. 

     

    Категория: Россия | Просмотров: 471 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.01.2012 | Комментарии (0)


    2009 йилдан буён Нижегороднинг "Волга” клубида тўп суриб келаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов   ўтган ҳафтада "Алания”га ўтди. Терма жамоамиз аъзоси  янги клуби билан 3,5 йиллик шартнома имзолади.

    "Турсунов бизнинг жамоага ўтганлигидан жуда ҳам хурсандман, - деди "Алания” устози Владимир Газзаев. – Санжар – истеъдодли футболчи, у Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчиларидан бири ва ҳужумкор ўйинчи сифатида жуда яхши сифатларг эга”.

    Таъкидлаш лозим, владикавказлик ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 592 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.01.2012 | Комментарии (0)


     

    Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси январь ойида бўлиб ўтадиган йиғинлар учун терма жамоанинг аралаш рўйхатини эълон қилди.

    Терма жамоамиз 6-13 январь кунлари Тошкентда йиғинни бошласа, 17 январь куни Кувайтга қарши ўтадиган ўртоқлик ўйинига тайёргарликни 14-18 январь кунлари ўтказади. Шунингдек, 18-28 январь кунлари ўқув-машғулот йиғини БААда давом этади.

    Демак, кенгайтирилган рўйхатдан 30 киши жой олган. Терма жамоанинг "эски гвардиячилари" - Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Саҳоб Жўраев, Темур Кападзе, Станислав Андреев, Лутфулла Тўраев, Александр Гейнрих каби футболчилар қаторида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Аббос Махсталиевнинг таклиф этилгани эътиборга молик.

    Шунингдек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан бу йиғинда иштирок этади.
    № Ф.И.Ш. Туғилган санаси Клуб
    ДАРВОЗАБОНЛАР
    1. Нестеров Игнатий 1983 «Бунёдкор»
    2 Қувватов Санжар 1990 «Машъал»
    3 Тўраев Акбар 1989 «Бунёдкор»
    Ҳ ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 553 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.01.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу учрашув 25 февраль куни Кореяда бўлиб ўтади.

    Ўртоқлик учрашувини ўтказиш таклифи билан Жанубий Корея футбол Ушмасининг ўзи таклиф билан чиққан, деб хабар қилади Ўзбекистон футбол федерацияси твиттери.

    Терма жамоамиз Жанубий Корея терма жамоаси билан ўтган йили Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогининг 3-ўрин учун баҳсида майдонга тушган ва ўша ўйин кореяликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Вадим Абрамов жамоаси 25 февралда ўртоқлик учрашувини ўтказгач, 4 кун ўтиб ЖЧ-2014 саралаш ўйинида Япония билан майдонга тушади.

    Манба: www.Fk.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 688 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.01.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz