Понедельник, 29.04.2024, 18:46
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 12


    Бекободнинг "Металлург" жамоаси дастлабки йиғинни ҳар йилгидек Чирчиқ шаҳрида бошлади. Декабрнинг 15 санасида тўпланишган бекободликлар 29 санагача кунига икки маҳалдан машқлар бажаришди. Сўнг янги йил байрам муносабати билан юзага келган таътил 3 январгача давом этди.

    Жамоадан ҳеч ким кетмаган. Ҳозирда машғулотларда иштирок этаётган футболчилар орасида ўтган мавсумда "Сўғдиёна" ва "Олмалиқ" клубларида ўйнаган футболчилар ҳам бор.

    5 январь куни етиб келиши керак бўлган черногориялик легионер Боян Калевич ҳали жамоада эмас. Маълумотларга қараганда у ўзи билан бирга бир ватандошини ҳам олиб келиши кутиляпти.

    Шунингдек, шу кунгача фақат машғулотлар билан чекланган бекободликлар ўзларининг биринчи назорат учрашувини 14 январь куни Тошкентнинг "Локомотив" клубига қарши ўтказишади.
    Манбаа: stadion.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 840 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.01.2012 | Комментарии (0)



    Ўтган йилнинг ёзида «Машъал» болалар-ўсмирлар футбол мактабида иш бошлаб, кейинчалик бир ой давомида биринчи лигадаги фарм-клубимиз «Машъал-Академия»ни шуғуллантирган украиналик мураббий Самир Гасанов бундан буён мураббийлик фаолиятини «Насаф»да давом эттирадиган бўлди.

    Самрир Назимович эндиликда «Насаф»га бош мураббий этиб тайинланган Рўзиқул Бердиевга ёрдам беради. Гасанов ҳозирги кунда уйида дам оляпти. У Украинадан тўғри Туркияга учишни ва ўша ерда «Насаф» сафига йўл олишни режалаштирмоқда.

    Манба: www.fcmashal.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 543 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.01.2012 | Комментарии (0)




    Ортда қолган воқеаларни ёдга олишнинг турлари кўп. Биз 2011 йил доирасидаги 365 кунлик вақт мобайнида бошқалардан ажралиб турган футболчи ва мураббийлар, жамоалар, ҳакамлар, шунингдек, муҳим воқейликларни алфавит тартибида жойлаштирдик. Ўзига хос таҳлилимиз эса қуйидагича кўриниш олди.

    Аҳмедов Одил - Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси, деб тан олинган термамиз етакчиларидан бири «Анжи» клуби ишқибозлари томонидан ҳам муносиб тарзда қадрланди. Қолаверса, ярим ҳимоячи саналган Одил бош жамоамизнинг марказий ҳимоясидан ўрин олиб, Осиё кубоги-2011да ғалабаларга муносиб улуш қўшди. Қатар термасига тортиқ этилган голи эса қитъа мусобақасининг безагига айланди.

    «Бунёдкор» - бир қатор машҳур футболчиларнинг жамоани тарк этишларига қарамай, «қалдирғочлар» ўтган йилги миллий чемпионат баҳсларини яна кўтаринки руҳда ўтказишди ва ҳақли тарзда навбатдаги чемпионлик мақомини расмийлаштиришди.

    Вадим Абрамов - терма жамоамизнинг бош мураббийи Осиё кубоги ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 590 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.01.2012 | Комментарии (0)


    Жорий йил муҳим ҳодисаларга бой бўлиши кутилмоқда. Зеро, ёзда Европанинг энг кучли 16 терма жамоаси Украина ва Полтша майдонларида қитъа чемпионлиги учун  кураш олиб боради. Бундан ташқари, бу йил Лондонда ёзги Олимпиада ўйинлари ҳам ўтказилади. Яқинда "Челси” клуби расмий сайти ушбу мусобақанинг ашаддий ишқибозларидан бири Фернандо Торрес билан мулоқотда бўлди.

    - Фернандо Олимпиада ўйинларидаги футбол мусобақасига муносабатингиз қандай?

    - Испанияда ушбу турнир ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 744 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.01.2012 | Комментарии (0)


    Кўпчилик профессионал футболчиларнинг ҳаёти сафарлар ва машғулотлардан иборат деб ўйлайди. Аслида эса айрим ўйинчилар шундай тиғиз иш графигида ҳам мусиқадан завқ олишга улгуради. Баъзи футболчилар учун эса мусиқа шунчаки  овунчоқ эмас аксинча.  Бугунги мақоламизда мусиқачи футболчилар хусусида сўз юритамиз.

     

    Нигматуллин болаликни эслаб қолди

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 550 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.01.2012 | Комментарии (0)



    14 январ куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига учиб кетишга тайёргарлик кўраётган Ғузорнинг "Шўртан” клуби пойтахтимиздаги ўқув-йиғин машғулотларига чақирилган футболчилар билан шартнома имзолашда давом этмоқда.

    Мавсум-2010нинг биринчи давраси якунига етганидан сўнг, "Андижон” жамоасидан трансфери сотиб олинган Виктор Клишин иккинчи даврани "Шўртан” клубида ўтказган ва ўзининг чиройли голлари билан "Шўртан”нинг 4-ўринни эгаллашига ўз ҳиссасини қўшган эди.

    Лекин, ўтган йилги мавсумда футболчи ўз омадини Самарқанднинг "Динамо” жамоасида синаб кўришни маъқул кўриб, Самарқандга кўчиб ўтганди. Бироқ, футболчининг "Динамо”да ишлари юришмади.

    Янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган "Шўртан” сайтимиз орқали айтиб ўтганимиздек, бир қатор футболчилар билан шартнома имзолашга улгурганди. Клуб раҳбарлари ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этган Виктор Клишин билан ҳам шартнома тузишга эришди.

    "Клуб мен учун бегона эмас, сабабли 2010 йилги м ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 515 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.01.2012 | Комментарии (0)



    2012 йилнинг 15-25 август кунлари Ҳиндистонда Жавоҳарлал Неру кубоги мусобақаси ўтказилади. Ташкилотчилар ушбу мусобақага Ўзбекистон терма жамоасини ҳам таклиф қилишмоқчи.

    Бу тоифа мусобақанинг аввалги мусобақалари 2007 ва 2009 йилларда Нью Дели шаҳридаги "Амбедкар" стадионида ўтказилганди. Бу сафар эса мусобақада 6та жамоа иштирок этиши кутилмоқда. Жамоалар 2 гуруҳга бўлинган ҳолда турнирда иштирок этишади. Биринчи гуруҳ жамоалари ўз ўйинларини Нью Делида ўтказса, иккинчи гуруҳ ё Калькуттада, ёки Пунада ўтказади.

    Мусобақага Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон ва Форс кўрфазидан бирорта жамоа, шунингдек, Африка ва Шарқий Европадан жамоалар таклиф этилиши режалаштирилган.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 516 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.01.2012 | Комментарии (0)


    Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2011 йилдаги энг кучли дунё миллий чемпионатларининг рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Испания Ла-лигаси якунланган йилда жаҳоннинг энг кучли чемпионати деб тан олинди. У Англия Премьер-лигасини 191 очкога ортда қолдирди. 2010 йилда ҳам Испания чемпионати энг яхши миллий биринчилик деб тан олинганди. Бу сафар 2-ўрин билан орадаги фарқ янада ошди.

    Учинчи ўринда Бразизия чемпионати қайд этилган бўлса, 4-ўринга, кутилмаганда, Португалия биринчилиги кўтарилиб олди. Кейинги ўринлар эса Франция, Германия ва Италияга тегишли бўлди.

    Ўзбекистон Олий лигаси эса жадвалнинг 43-поғонасини эгаллади. ЎзПФЛ тасарруфидаги мусобақанинг ҳисобида 373,5 балл тўпланди. Агар 2010 йил якунлари билан таққослайдиган бўлсак, чемпонатимиз жадвалда кўтарилишга эришган. 2010 йилда Ўзбекистон Олий лигаси 307,5 балл билан 62-ўринда қайд этилганди.

    Осиёнинг энг кучли футбол чемпионати номига эса Корея чемпионати сазовор бўлди. К ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 599 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.01.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz