Понедельник, 06.05.2024, 09:31
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 11 » Бетао: «Шартномамни якунига етказаман»
    09:48
    Бетао: «Шартномамни якунига етказаман»


    Амансио Эберт Виллиан ёки оддий қилиб айтганда Бетао уч йилдан бери Киевнинг «Динамо» клуби шарафини ҳимоя қилади. Бу вақт оралиғида ушбу ҳимоячи универал футболчи эканлигини исботлади. Бетао ҳужумда ҳам орқа чизиқда ҳам бир хил ўйна олади. Айнан мана жиҳатлари эвазига у киевликларнинг асосий ўйинчисига айланди. Яқинда "Динамо” расмий сайти мухбири ушбу футболчи билан суҳбатлашди.

    - "Динамо” чемпионатнинг биринчи қисмида ҳаммадан кам гол ўтказиб юборди. Жамоа ҳимоячилари ишончли ўйнашди дейиш мумкинми?

    - Бундай бўлишида нафақат ҳимоячиларнинг балки, бутун жамоанинг ҳиссаси катта. Ҳужумчилар ҳам тез-тез дарвозамиз муҳофазасига келишади. Ўз навбатида биз ҳам уларга гоҳида ёрдам бериб турамиз. Бунга оддий ҳол сифатида қараш керак. Жамоанинг яхши натижага эга бўлишида бутун коллективнинг ҳиссаси катта бўлади. Буни унутмаслик лозим.

    - Ушбу мавсумда қайси жамоа ҳужумчилари "Динамо” ҳимоячиларига муаммо туғдирди?

    - Доимгидек –"Шахтёр” ва "Металлист”. Бу икки жамоа ҳам худди "Динамо” каби ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Ҳозир "Металлист” Европа лигасида ажойиб ўйин намойиш этяпти. Бундан ташқари, бу жамоалар таркибида Бразиляи ва Аргентинадан келган кучли ўйинчилар ҳам бор.

    - Улар таркибидан кимнидир ажратиб кўрсата оласизми?

    - Ҳаммаси тажрибали ўйинчилар. "Шахтёр”да - Виллиан, Луис Адриано, Дуглас Коста. "Металлист”да - Тайсон, Соса. Уларни бутун баҳс давомида кўздн қочирмаслик лозим. Бу футболчилар биргина вазиятни голга айлантиришга қодир.

    - Сизни олдин деярли асосий таркибда кўрмасдик. Шундай пайтда Бразилияга қайтиб кетишни ўйлаган пайтларингиз бўлганми?

    - Бўлиши мумкин. Лекин мен ҳар доим шартномамнинг сўнгги кунига қадар ўша жамоада қолишга одатланганман. Жамоага келганимда мана шу нарсаларни ҳам ҳисобга оганман. Асосий таркибга кира олмаслигимга ўзим сабабчи эканлигимни ҳам тўғри тушунаман. Бу ерда айбни мураббийдан эмас, ўзимиздан ахтаришимиз керак. Шунда барчаси жойида бўлади. Сабр таги олтин деб бежиз айтишмади. Бундан ташқари, меҳнатдан қочмаслик керак. Мен ўз имкониятимни кутдим ва муносиб тақдирландим.

    - Сиз Twitterнинг энг фаол фойданалувчиларидан бирисиз. Қанча вақт виртуал суҳбат қура оласиз?

    - Ҳаммаси вазиятга боғлиқ. Охирги пайтда кўп вақтимни компьютер олдида ўтказаяпман. Тўрмуш ўртоғим ва фарзандим Бразилияга кетгач, бўш вақтимни Twitterда ўтказаяпман. Қолаверса, баҳонада жамоадошларим ва яқинларим билан ҳам мулоқотда бўлиб турибман. Бразилияда бўлаётган воқеалардан хабардор бўляпман. Ўз навбатида ватандошларим менинг "Динамо”даги фаолиятим ҳақида маълумотга эга бўлишмоқда. Бу жуда яхши.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 516 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz