Понедельник, 06.05.2024, 03:44
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 30 » ФАРҒОНА: Янги стадион, болалар футбол ва ҳоказо...
    20:07
    ФАРҒОНА: Янги стадион, болалар футбол ва ҳоказо...


    Яқинда Фарғона вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Комилжон Мирзабоев билан суҳбатда бўлдик. Мусоҳабамиз кўп мавзуни ўз ичига олди.

     

    Янги стадион ҳақида

    Маълумки, 2013 йилда Фарғонада янги стадион барпо этилади. Бу борада суҳбатдошимиз қуйидагиларни айтиб ўтди.

    - Хабарингиз бор, Юртбошимиз ташаббуси ва раҳнамолигида Фарғонада бошланган улкан бунёдкорлик ишлари доирасида вилоят марказида янги ва муҳташам, замонавий шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида бунёд этиладиган стадион қурилиши режалаштирилмоқда.

    Шу тариқа Фарғона шаҳрида 20 минг ўринли стадион қад ростлайди. Айни пайтда пойтахтимиздаги йирик архитектура ва лойиҳалаш институти мутахассислари замонавий стадион ва унинг ёнида футбол академияси учун барпо этиладиган иншоот лойиҳасини тайёрламоқдалар. Мазкур лойиҳа учун 20 миллиард сўм ажаратилган.

    Бу хушхабар мамлакатимиз футбол жамоалари миқёсида олиб қаралганда, энг кўплари ва садоқатлилари сирасига кирувчи фарғоналик футбол ишқибозларини беҳад мамнун этди. Ишончимиз комилки, ана шундай мухлислар учун яратилаётган қулай шарт-шароит яқин келажакда Фарғонада футболнинг янада оммалашиши, ўз навбатида футбол жамоаларининг ютуқлари салмоғи бунда-да юксалишини таъминлайди.

     

    Болалар футболи борасида

    Тан олиш керакки, Фарғона футбол мактаби тарбияланувчилари бугунги кунда Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида тўп суришмоқда. Аниқроғи, вилоятда болалар футболига бўлган эътибор катта.

    - Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғонада ҳам «миллионлар ўйини», хусусан, болалар ва ўсмирлар, аёллар футболини ривожлантириш борасида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда,- дейди ФФФ биринчи вице-президенти.  Ҳаётбахш ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугунги кунда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида 35 та стадион, 814 та футбол майдонлари мавжуд бўлиб, уларда қарийб 35 минг нафар келажагимиз ворислари футбол сир-асрорларини қунт билан ўрганишмоқда.

    Ҳозирда вилоятимизнинг 24 нафар футболчиси Ўзбекистоннинг миллий, олимпия, болалар ва ўсмирлар терма жамоаларининг аъзолари эканлиги Фарғонада футболнинг истиқболи порлоқлигини яққол намоён этади. Бу соҳада фаолият юритаётган 310 нафарга яқин мураббийлар ва мутахассислар ёш футболчиларимизнинг келажагига катта ишонч билан қараётганлари бежиз эмас.

    Бу йилги мавсумда «Нефтчи» профессионал футбол клуби олий лигада, Олтиариқнинг «Нефтчи» (Тинчлик шаҳарчаси) ҳамда Марғилоннинг «Атласчи» жамоалари биринчи лигада вилоят шарафини ҳимоя қилишлари лозим. Шунингдек, иккинчи лигада мусобақаларида вилоятнинг 12 та жамоа иштирок этиши зарур. Бошланажак футбол мавсуми олдидан вилоят футбол федерацияси мусобақаларга пухта ҳозирлик кўриш, футбол жамоалари таркибини иқтидорли ёшлари ҳисобига мустаҳкамлаш, футбол майдонларини кенгатириш ва реконструкция қилиш, барча жамоаларни футбол анжомлари, тўп ва спорт кийимлари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрмоқда.

    Ўз навбатида бу йил ҳам анъанавий равишда вилоят миқёсида турли ёшдаги болалар ва ўсмирлар жамоалари ўртасидаги мусобақалар, танлов ва турнирлар ўтказилиб борилади. Учрашувларни юксак савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун футбол мактаблари раҳбарлари, мутахассислар ва мураббийлар, ҳакамлар тайёргарлигини яхшилаш, уларнинг масъулиятини ошириш галдаги муҳим устувор вазифаларимиз сирасига киритилган.

     

    "С” лицензияси ва бошқалар хусусида

    - Эътиборлиси, ўтган йил давомида вилоят футбол федерацияси томонидан ўсмирлар ва болалар футбол мактабларида фаолият кўрсатаётган мураббийлар учун 3 маротаба малака ошириш курслари ташкил этилди, - деб сўзини давом эттиради Комилжон Мирзабоев.  Вилоятдаги олтмиш нафар мураббий ана шу курсларни муваффақиятли тамомлаб, Осиё футбол Конфедерациясининг «С» лицензиясига эга бўлдилар.

    Афсуски, олиб борилаётган шу каби кенг қамровли ишларга қарамай, ҳали соҳада ҳал этилиши керак бўлган муаммолар ҳам етарли. Шаҳар ва туман марказларидаги аксарият стадионларимизнинг аҳволи бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Уларда ечиниш-кийиниш, ювиниш ҳамда ҳакамлар хоналари яхши жиҳозланмаган. Стадионлардаги ўриндиқлар ишқибозлар талабига мутлақо жавоб бермайди. Болалар ва ўсмирлар футбол мактабларида дарс бераётган, машғулот ўтказаётган мураббийларнинг 70 фоизи ОФКнинг «С» лицензиясига эга эмас. Айниқса футбол ҳакамлари малака ва маҳоратини ошириш соҳасида ечимини кутиб турган кўплаб муаммолар бор. Шаҳар ва туман футбол федерациялари шу соҳанинг чинакам жонкуярлари ҳам ташаббускор ҳомийлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашлари керак.

    Катта ёшли футбол мухлисларимиз яхши билишадики, Қўқон – ўзбек футболининг ватани ҳисобланади. Бу йил Ўзбекистонда футбол ўйини ташкил этилганига юз йил тўлмоқда. Шу маoнода, бир пайтлар учтадан футбол жамоасига эга бўлган ва кейинги йилларда замонавий кўринишда намоён бўлаётган Қўқон шаҳрининг яна ўз футбол жамоасига эга бўлиши нур устига аoло нур бўлур эди. Бу ўзбек футболига Геннадий Мотлах, Баҳром Ҳакимов, Бахтиёр Ашурматов, Нўoмон Ҳасанов, Рустам Абдуллаев, Шуҳрат Раҳмонқулов сингари машҳур мураббий ва футболчиларни етказиб берган шаҳарнинг ўзбек футболининг қутлуғ тўйига муносиб тўёнаси бўларди, албатта,- деб сўзини якунлади Фарғона футбол федерацияси биринчи вице-президенти Комил Мирзабоев.

    Аброр БЕК ёзиб олди

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 684 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz