Понедельник, 06.05.2024, 01:06
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 12 » Фернандо Торрес: “Олимпиада ўйинлари жону-дилим”
    10:42
    Фернандо Торрес: “Олимпиада ўйинлари жону-дилим”


    Жорий йил муҳим ҳодисаларга бой бўлиши кутилмоқда. Зеро, ёзда Европанинг энг кучли 16 терма жамоаси Украина ва Полтша майдонларида қитъа чемпионлиги учун  кураш олиб боради. Бундан ташқари, бу йил Лондонда ёзги Олимпиада ўйинлари ҳам ўтказилади. Яқинда "Челси” клуби расмий сайти ушбу мусобақанинг ашаддий ишқибозларидан бири Фернандо Торрес билан мулоқотда бўлди.

    - Фернандо Олимпиада ўйинларидаги футбол мусобақасига муносабатингиз қандай?

    - Испанияда ушбу турнирга катта эътибор қаратишади.  Лекин бизнинг мамлакатда Олимпиада ўйинларида 23 ёшли футболчилар эмас, балки, 21 ёшгача бўлган ўйинчилар қатнашишади. Шундай бўлса-да Испания ҳамиша фаворитлар қаторида эътироф этилади. Бироқ, бугунги кунга қадар Испания олимпия терма жамоаси атиги бир марта 1992 йилда Барселонада бўлган Олимпиадада олтин медални қўлга киритган, холос. Ўзим эса ушбу мусобақада ҳеч ҳам қатнашмаганман. 2004 йилги саралаш баҳсларида омадимиз келмаган. Швецияга ютқазиб қўйган учрашувда мен ва Рейес асосий ўйинчилар саналгандик. Аммо омадимиз келмаган.  Олимпиада ўйинларида қатнашишни жуда истайман. Негаки, ўзим макзур мусобақанинг ашаддий ишқибозиман.

    - Мусобақадан қолган энг ёрқин хотира?

    - Барселонада ўтган Олимпиада ўйинларни мароқ билан эслайман. Ушанда саккиз ёшли болакай эдим. Спорт билан энди қизиқа бошлагандим. Испания олимпиячилари финалда Польшани доғда қолдиргани ҳамон кўз унгимдан кетмайди. Ўша баҳсда ғалаба тўпини менинг кумирим Кико киритганди. Футболчиларга олтин медал топшираётганида бошқача бўлиб кетганман. Ўша кунги ҳолатимни сўз билан ифодалаш қийин.

    - Жорий йилдаги Олимпиададан нималарни кутяпсиз?

    - Менимча, испаниялик спортчиларнинг омадли кунлари келганга ўхшайди. Айни дамда Испания баскетбол терма жамоасидан умидимиз катта. Марафончиларимиз ҳам анча кучли.  Умуман олганда, спортчиларимизнинг кўплаб медал олишларига умид боғлаганман. Қани кўрамиз, орзуим қай даражада амалга ошар экан.

    Тўғрисини айтсам, Усейн Болт ва Майкл Фелпснинг ўйинларини кўриб хаёлимга Барселона олимпиадасидаги Майкл Жорданнинг ажойиб ўйинлари келди. Надалнинг ҳам олтин медални қўлга киритишига ишониб қоламан.

    - Машҳур спортчилар орасида яқин танишларингиз борми?

    - Очиғини айтсам йўқ. Лекин айрим хомийлик шартномалар имзолаётганимда баъзи спортчилар билан ёнма-ён туришимга тўғри келади. Булардан бири Рафаэль Надал.

    - «Олимпик Стэдиум»ни кўришга муваффақ бўлдингизми?

    - Телевизор орқали кўрдим. Умуман Англияда ҳамма ўз ишини юқори савияда бажаради. Ниятим ўйинларнинг ярмини бевосида ушбу ўйингоҳда кўриш. 

    - Олимпиада менбони Лондон шаҳри ҳақида нималар дня оласиз?

    -  Англия пойтахтида яшаш учун барча шароитлар муҳайё. Бу ерда ҳар куни ҳаёт қайнайди. Мана ҳозир ҳам одамлар гавжум. Ўйлайманки, мусобақа давомида ҳам худди шундай манзаранинг гувоҳига айланамиз. Ушбу турнир энг яхшилардан бири бўлишига шубҳам йўқ.

    - Сизга Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқи берилса, қайси спорт турини танлаган бўлардингиз?

    -  Юз мертли масофага юриш мусобақасида иштирок этган бўлардим.  Енгил атлетиканинг мазкур турида қандай ғалаба вқозонишни яхши биламан.

    - Учкурашга таклиф этишса-чи?

    - Мен иштирок этишим учунми? Футбол бўлмаса, 100 ёки 200 метрга югуриш ва узунликка сакраш мусобақасида қатнашган бўлармидим.

    - Охирги савол, айни дамда Олимпиада ўйинларига киритилмаган бирор спорт турини биласизми?

    - Бунга жавоб беришим қийин.

    Бизнинг маълумот:

    Тўлиқ исми: Фернандо Хосе Торрес Санс

    Туғилган сана: 1984 йил, 20 март

    Бўйи: 183 см

    Оғирлиги : 70 кг

    Ўйнган жамоалари:

    2001 - 2007  Атлетико Мадрид   214 (82)

    2007 - 2011  Ливерпуль   102 (65)

    2011 - ...        Челси            29 (3)

    Эришган ютуқлари:

    Ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони – 2001.

    Ёшлар ўртасидаги Европа чемпиони – 2002.

    Европа чемпиони – 2008.

    Жаҳон чемпиони – 2010.

    Аброр БЕК тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 746 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz