Воскресенье, 05.05.2024, 23:37
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 8 » ФИФАнинг мақсади нима?
    17:14
    ФИФАнинг мақсади нима?


    Ўзбек футболи учун омадли келган 2011 йилни шу тарзда якунлаш насиб этмади. Янги йил арафасида ФИФАнинг қабул қилган кутилмаган қарори барчамиз учун оғир ботди. Тўғриси биринчи марта рус сайтларидан Ўзбекистон 2012 йилда қизлар ўртасида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидан маҳрум этилди, деган хабарни ўқигач, бунга ишонгим келмади. Кейинчалик бу маълумотлар ФИФА расмий сайтида ҳам пайдо бўлди. Бироқ, яна иккиландим. Ушбу хабарлар ёлғон бўлишига умид қилдим. Аммо қисматдан қочиб қутулиб бўлмас экан. Байрам арафасида кайфиятимни тушириб юборган ҳолат юзасидан муносабат билдиришга қарор қилдим.

     

    ЎФФнинг айби нимада?

    Очиғи, ҳамон тушунмайман. Аслида, ЎФФнинг айби нимада? Ахир декабрь ойи ўрталарида вакилларимиз ФИФА қароргоҳида қилинаётган ишлар юзасидан ҳисобот топиширишганди. Назаримда, ҳаммаси жоймда эди. Бироқ, орадан ҳеч қанча ўтмай, совуқ хабар тарқалди. Энг қизиғи, мундиални олиб қўйилишининг аниқ сабаблари кўрсатилмаган. Янаям аниқроғи, ЎФФнинг айби нимада эканлиги номаълум.  Федерацияга йўлланган мактубда шундай ёзилган. "20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ташкил этиладиган бўлса, унинг ФИФА стандартлари асосида ўтказилишига эришиб бўлмаслиги билан изоҳланган. Мактубда бундан бошқа изоҳ ёки сабаб кўрсатилмаган”. Бизни ҳамон бир савол қийнайди? ЎФФга қаерда хатога йўл қўйган? Нега бундай бўлди? Саволлар бисёр жавоби эса...

    Очиғи бир нарсани тан олишимиз даркор ушбу мундиал биз учун керакмиди, ўзи? Тушунаман, ҳар қандай мамлакат учун Жаҳон чемпионатини ўтказиш шараф лекин бу борада шошилмаган афзал эди, назаримда. Бу ерда ЎФФнинг айбламоқчи эмасман. Ҳамма айб ФИФАда нега дейсизми? Буни кейинроқ тушунтириб бераман. Менимча, Ўзбекистон бошқа мундиални қабул қилганида ҳозиргидек  шарманда бўлиб қолмасдик. Ҳали ҳеч қайси мамлакатдан ЖЧ бундай тарзда тортиб олинмаган. Тушунман, ҳозир ҳаммамизга қийин. Айниқса, федерация президенти Мираброр Усмонов учун бу оғир зарба бўлди. Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Ишлашда давом эттириш керак.

     

    ФИФА кимни алдади?

    Энди юқоридаги саволга жавоб излаб курамиз? Хўш, ФИФАнинг айби нима эди?

    Бироз ортга қайтамиз. 2011 йилнинг март ойида бутун дунё футболини бошқарадиган ташкилот кўплаб мундиал мезбонларини аниқлаганидан хабарингиз бор. Ўзбекистон бир нечта ЖЧ унинг курашганига қарамай, бизга қизлар ўртасидаги мусобақа насиб этди. Аслида, ЎФФга бошқа бир турнир мезбонлиги тақдим этиш керак эди. Аммо 2012 йилги мундиални Ўзбекистонга бериш билан ФИФА буйнидаги юкдан халос бўлди. Негаки, шу пайтга келиб, айнан мана шу мусобақа мезбонлиги учун даъвогар мамлакатнинг ўзи қолмаганди.  Натижада Блаттер бошчилигидаги ташкилотнинг хаёлига Ўзбекистон келди ва ушбу турнирни бизга совға қилди? Шу орқали уларнинг муаммолари бартараф этилди, гўё. Ўз навбатида биз ҳам мундиал мезбони бўлганимиздан хурсанд бўлиб, балки, Блатернинг кўнглини оғритишни истамагандирмиз, орадаги қисқа фурсатни ёддан чиқардик.

    Бу ерда ЎФФнинг ҳам айби бор, албатта. Лекин ФИФА нега барча мамлакатлар учун бир хил муносабатда бўлмаслиги мени ранжитмоқда. Масалан, Қатарга 2022 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлиги берилди. Уларда тайёргарлик куриш учун етарлича  вақт бор. Ёки Россияни олайлик. Бизга эса энг қисқа фурсат берилди ва кўп нарса талаб қилинди. Дейлик, ушбу мусобақа Ўзбекистонда ўтиши  2010 йилда

    маълум бўлганида, ҳозир бу каби ҳолга тушмаган бўлардик.  Менимча, бундай қисқа вақт ичида мундиалга зўр тайёрланиш мушкул эди. Бунинг устига қарор март ойида қабул қилинди. Одатда ҳар бир ҳукуматнинг  бюджети йил бошида тақсимланади ва ўлкан иншоотлар лойиҳаси тасдиқланади. Негадир, ФИФА буни инобатга олмади. Энди эса "араваси лойдан ўтгач”, барчасига қўл силтади. Ахир бу инсофдан эмас, жаноб Блаттер.

    Очиғини айтиш керак, биз ҳали бундай катта мусобақани ўтказишга тайёр эмасдик. Шунинг учун 2015 йилги турнирлардан умид қилгандик.

    Бу ерда яна бир қизиқ ҳолатда дуч келдим. ЎФФга ёзилган мактубдан шундай сартлар ҳам бор эди. "ФИФА Ижроия Қўмитаси футболни ривожлантириш учун янги лойиҳалар тақдим этиш имконияти туғилиши билан ҳоҳ аёллар, ҳоҳ эркаклар ўртасидаги мусобақа бўлсин, Ўзбекистонга ФИФАнинг шу каби бошқа турнирини ўтказиш ҳуқуқини компенсация сифатида бериш ҳақида ҳам қарор қабул қилди”.

    Қизиқ, мундиални биздан тортиб олган ташкилотга қандай ишониш мумкин? Яна юқоридаги ҳолат юзага келмаслигига ким кафолат беради? Бу ерда битта латифа ёдимга тушди. Бир куни хизматкор хўжайинига бориб, ўстига куйлаги йиртилиб кетганидан арз қилади ва унга янги кийим олиб беришини сўрайди. Бой эса қуйидагича жавоб қайтаради.

    - Биласанми, сенга ҳозир куйлак олиб беролмайман. Пулларимга сенга кафан сотиб олганман. Оламдан ўтганингдан кейин шу билан сени қабрга қўяман.

    Уддабурон хизматкор бунга жавобан шундай дейди: Хўжайин ўша кафанни ҳозир беринг, умрим тугагач, кафансиз кумсангиз ҳам майли.

    Бу бир латифа бўлса-да, унинг замирида бир нечта ҳақиқат ётади.

    Дўппини бошдан олиб, бир ўйлаб кўрайлик. Хўш, ФИФА бизга қайси мусобақа мезбонлиги беради? 2022 йилга қадар ҳаммаси банд қилинган бўлса, ёки бирор мусобақа мезбонлигини тортиб оладими? Худди биздаги бўлгани каби.

    Савол туғлади. ФИФАнинг асл мақсади нима? Футболни ривожлантиришми ёки...

    Ривожлантириш бўлса, нега бу ишни қилмайди? Очиғи, ушбу ташкилот олиб бораётган сиёсатни сира ҳам тушунмадим.

    Ноябрь ойида  ОФК штаб квартираси жойлашган Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган конферанцияда ЎФФ президенти Мираброр Усмонов айган гаплари ёдимга тушди.

    Минбарга чиққан Мираброр Зуфарович "Барчамизнинг мақсадимиз Осиё футболни ривожлантириш эмасми?” деганди. ЎФФ президентининг сўларида жон бор. Лекин ФИФАдагилар қандай хаёлда юргани бизга қоронғу.

     

    Энди нима бўлади?

    Кимдир, қарор қабул қилинди, мундиал қўлдан кетди. Арз дод қилишдан нима фойда дейиши мумкин. Бир томондан улар ҳам ҳақ.  Мен ҳам барча каби бўлган воқелардан кўз юмиб ўтсам бўларди. Аммо камина ҳам ЎФФ президенти каби футболни ривожига ўз ҳиссамни қўшишни хоҳлайман.

    Мундиал ўз йўлига лекин мен бошқа томондан эзиляпман. Ушбу футбол форумида муваффақиятли иштирок этиш учун қаттиқ бел боғлаган Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг кейинги тақдири нима бўлади? Улар Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги аниқ.

    Менимча, нохўш хабар биздан кўра, кўпроқ ўсмир қизларимизга қаттиқ таъсир қилган. Қизларнинг ҳозирги ёшларида руҳини кўратиш ҳам, чуктириш ҳам осон. Ҳозир айрим қизларимиз руҳий тушкунликка тушиб қолган бўлиши мумкин. Баъзилари футболингаям деб кетиб ҳам осон тутиб бўлмайди. Ушбу мутахассис йўқ жойдан жамоа барпо қилди қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

    Бечораларда гуноҳи нима эди? Улар деярли икки ойдан бери машғулотларда зўр беришди. Натижа эса салбий.  Ислом Аҳмедовга. Қанча машаққат чекди. Меҳнатларининг роҳатини кўра олмади. Бунга ким айбдор? Энди у кишида ишлаш учун иштиёқ қолдимикан? Шуниси менга қизиқ. ФИФА учун арзимагандек туйилган қарор остида қанча инсонлар тақдири ётишини наҳотки, улар билишмаса? Негаки, мамлакатимизнинг имкониятлари мундиал мезбонлигини топширидан олдин чамалаб курилмаган? ФИФАнинг шошима-шошарлик билан қабул қилинган қарорлари туфайли биз азият чекиб ўтирибмиз. Яна сарлавҳадаги савол туғилади. ФИФАнинг асл мақсади нима, ўзи?

     

    Япониядан жентелменлик кутамиз

    Ҳали ҳам мундиал мезбони номи маълум эмас. Гарчи, Ўзбекистон ўрнига Япония мезбон сифатида эълон қилинган бўлса-да, ФИФА япон ҳукуматидан кафолат хатини кутмоқда. Ўз навбатида биз японлардан жентелменлик кутиб қоламиз. "Кунчиқар юрт” вакиллари "ўзгаларнинг бахтсизлиги эвазига бахтли бўлолмайман” деган ақидага амал қилишса мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳар ҳолда биз битта қитъа шарафини ҳимоя қиламиз. 

    Ахир барчамизнинг мақсадимиз аниқ-ку?  Қитъада футболни ривожлантириш. Шундай экан бу йўлда бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Менимча, агар Япония ўрнида Ўзбекистон бўлганида қитъадошларимизга ёрдам берган бўлардик. Энди Япониядан жентелменлик кутиб қоламиз.  Бунинг натижасида ФИФА яна аросатга қолган бўлармиди?  Японлардан рад жавобини эшитган Блаттер қандай ҳолатга тушишини тасаввур қиляпман. Бошқа томондан японияликлар кейинги босимлардан чўчиб мезбонликни қабул қилишлари ҳам мумкин.  Бироқ, кўз кунда эмас кунида синади, деганларидек ФИФАни жазолайдиган кунлар ҳам келиб қолар.

     

    ЎФФга таклиф

    Мақолани ёзаётиб, миямга ажойиб бир фикр келди. ФИФА бизга битта мундиални ваъда бердими, ундан дарҳол фойдаланиш керак.  Қандай қилиб дейсизми? ЎФФ дарҳол Блаттер номига  ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳақида мактуб ёзса, мақсадга мувофиқ бўларди. Биринчидан, Ҳалқаро футбол ташкилоти ваъдасини бўзолмайди. Иккинчидан, айнан бизнинг ампутантларимиз амалдаги Жаҳон чемпиони эканлиги имкониятларимизни янада оширади. Ўз навбатида ушбу мундиални юқори савияда ўтказиб, Цюрихдаги офисда ўтирган футбол амалдорларининг попугларини пасайтирган бўлармидик. Шунда ЎФФ раҳбарларининг ФИФАдаги обрулари янада ошарди. Ушбу таклифимни федерация ходимлари бир ўйлаб кўришса яхши бўларди.

     

    Хулоса

    Кўплаб ҳамкасбларим Жаҳон чемпионатини олиб қўйилишида ЎФФни айблади. Уларни ҳам тушунаман. Шунинг учун мухлислар ушбу мақолани федерацияни оқлаш учун ёзилган дейиши мумкин. Лекин мен бир холис инсон сифатида ўз фикрларимни билдирдим, холос. Қарз икки қўлдан чиққани каби, ЖЧ-2012нинг қўлдан кетишида ҳам икки томоннинг айби бор.  ЎФФ ўз айбини тан олди, ФИФА эса асло буйсунмайди.

    Яна бир гап, Англия Жаҳон чемпионати мезбонлигидан маҳрум бўлгач, барча айбни ФИФАга тункади. Бутун Буюк Британия журналистлари Блаттер ҳақида танқидий чиқиш қилишди. Холбуки, вазиятнинг бундай якун топишида инглизлар ҳам қайсидир жойда хато қилишганди. Лекин буни тан олишни хаёлларига келтиришмади. Биз эса ҳамон ЎФФ томон тош отиб юрибмиз. 

    Такрор айтаман мен ўз фикрларимни билдирдим, холос. Хулоса чиқариш эса ўзингизга ҳавола.  Омон бўлинглар!

    "Футбол инфо” газетаси

    Аброр Деҳқонов

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 502 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 5.0/1
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz