Суббота, 04.05.2024, 07:54
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Октябрь » 7 » Игорь Акинфеев: “Майдонга қайтишни сабрсизлик билан кутяпман”
    10:56
    Игорь Акинфеев: “Майдонга қайтишни сабрсизлик билан кутяпман”


    28 сентябрь куни "Огонёк” журнали 50 - марта "йилнинг энг яхши дарвозабони”га аталган Лев Яшин соврини топишириш маросимини ўтказди. Ушбу нуфузли мукофот олтинчи бор ЦСКА ва Россия терма жамоаси посбони Игорь Акинфеевга насиб этди. Бу билан Акинфеев машҳур амлуадоши Ринат Дасаев билан тенглашиб олди.

    Мавсум-2010нинг энг яхши дарвозабонига аталган соврин сентябрь ойига келибгина ўз эгасига топширилди. Албатта, бунга Акинфеевнинг иш графики жуда тиғиз эканлиги сабаб бўлди. Игорь жамроҳат олмаганида бу маросим яна чўзилиши мумкин эди. Бироқ бахтсизлик бўлмаганда бахтли бўлмасдим, деганларидек Акинфеевнинг кутилмаганда жароҳатга йўлиқиши жунал ходимларининг ишини енгиллаштирди.

    Маълумки, бундан бир ой олдин ЦСКА посбони Москва дербисида Веллитон билан  тўқнашиб кетгач, сафдан чиққанди. Ҳозир Игорда бекорчи вақт анча кўпайиб қолган.

    - Олдинларни эрталаб соат тўққизда ўйғониб, машғулотларга йўл олардим. Ҳозир эса соат ўн иккигача ўхлаяпман, деб тан олди Акинфеев тантанали маросимдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида. Кўриб турганингиздек ҳозир менинг иш графигим тамоман ўзгарган. Бироқ бу ҳолатдан сира хурсанд эмасман. Менга бундай таътилнинг асло кераги йўқ. Айни дамда жароҳатимни даволатиб боряпман.

    Тикланиш жараёнида интервью бермасликка ва журналистлардан узоқроқ юришга аҳд қилган дарвозабон матбуот-анжуманида айрим саволларга жавоб қайтаришга мажбур бўлди. Лекин унинг қачон майдонга қайтиш мумкинлиги тўғрисидаги саволлар мавҳумлигича қолди.

    - Қачон сафга қўшилишим ҳақида бирор нарса дея олмайман. Ахир шифокорлар ҳам бу борада сир сақлашади-ку?  Аммо шуни айтишим мумкинки, барчаси режа бўйича кетяпти. Нафақат жисмонан, балки руҳий жиҳатдан ҳам тикланиш муҳим аҳамият касб этади. Умид қиламанки, менга бу борда муаммолар бўлмайди. Мен майдонга қайтишни сабрсизлик билан кутяпман. Қайтгач, олингидан ҳам кучлироқ ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламан.

    - Дарвозбонларнинг жароҳат олишларига қандай қарайсиз?

    - Афсуски, бундай саволларга жавоб қайтариш менинг вазифам эмас.

    Журналистлар Акинфеевни бошқа безовта қилишмади. Лекин вазиятдан фойдаланишга уринган ЦСКА клубининг "омма билан ишлаш ва маълумотлар тарқатиш” бўлими директори Сергей Аксенов анжуманни давом эттирди.

    - Шуни қўшимча қилишим мумкинки, Игорь нафақат Дасаевнинг рекордини янгилади, балки, ўзи учун ҳам янги кўрсаткични қайд этди, деб йиғилганларни ҳайратга солди Аксенов. Бизнинг дарвозабонимиз "Огонёк” совринини икки бор қаторасига уч мартадан қўлга киритди. Дасаевга бундай сериялар насиб этмаган. Бундан ташқари, Ринат қанчалик ҳаракат қилмасин еттинчи марта ушбу мукофотга эга чиқа олмайди. Игорь мутлоқ рекордчи бўлиш имкониятига эга.

    - Шундай натижани қайд этишида Акинфеевга омад тилаймиз, дейишди залдагиларнинг барчаси.

    - Насиб бўлса, Акинфеевдан дастхат олиш учун навбат кутасизлар, деб қўшимча қилди Аксенов.

    Шундай қилиб, унчалик узоқ давом этмаган маросим ўз поёнига етди. Барча ташқарига чиқар экан, кичик Акинфеев (Владимир) отасининг бағрига отилди ва "Огонёк” томонидан таъсис этилган мукофотни қўчоқлаганча машинага чиқиб кетди. Шу онда ундан кўра бахтлироқ инсон йўқ эди, гўё.

    Манба Футбол Инфо газетаси
    Категория: Россия | Просмотров: 548 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz