Понедельник, 06.05.2024, 13:05
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 18 » Янги мавсум мағлубият билан бошланди
    13:59
    Янги мавсум мағлубият билан бошланди


    Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт пойтахтида маҳаллий терма жамоага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Кучсиз таркиб билан иштирок этган футболчиларимиз ўйиннинг 87-дақиқасигача туриб бера олишди. Айнан шу дақиқада ҳимоячиларимиз хатосидан фойдаланган Бадр Ал-Мутва дарвозамизни ишғол этиб, ўз ҳамюртларига ғалаба келтирди.

    Ўйиннинг бошида терма жамоамиз тўпнинг назоратини ўз томонига оғдириб олиб, майдон эгаларини тўпсиз қолдиришга ҳаракат қилди. Кувайтликлар эса асосан тезкор қарши ҳужумга таянишди. Ўйиннинг 19-дақиқасида Кенжа Тўраев ўзига тўп узатилишидан сўнг жарима майдончасига ёриб кирди, аммо якуний зарбани ноаниқ берди.

    26-дақиқада вакилларимиз бурчак тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Тўпни Гейнрих чап бурчакдан ўйинга киритди. Темур Кападзе бош билан дарвоза сари зарба бераётганида унга ҳеч ким халақит бермаётганди. Аммо дарвозабон зарбани бартараф этди.

    Орадан бир дақиқа ўтиб, Фахад Ал-Эназий қарши ҳужумдан сўнг Игнатий Нестеров билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Уни Бобур Омонов таъқиб қилиб борган бўлса-да, у зарба беришга муваффақ бўлди. Бахтимизга футболчининг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

    29-дақиқа бошланган пайтда эса кувайтликлар чап қанотдан ҳужум уюштиришди ва тўпни жарима майдончасига етказиб беришди. Жарох Ал-Атиқий дарвозагача 5 метрлар масофадан бош билан зарба йўллади. Игнатий Нестеров маҳорат кўрсатиб, хавфни бартараф этишга муваффақ бўлди.

    34-дақиқада эса Гейнрих жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди. Биринчи бўлимнинг охирига келиб ташаббус тўлалигича мезбонлар томонига ўтиб кетди. Оқ рангли футболкада ҳаракат қилган ўзбек футболчилари асосан ҳимояланишга мажбур бўлишди, лекин танаффусгача ҳисоб очилмади.

    Иккинчи бўлим бошида Бобур Омонов тўпни рақибига олдириб қўйди, натижада рақиб футболчиси тўпни жарима майдончасига тезкор етказишга муваффақ бўлди. Жарима майдончаси ичида эса Ислом Тўхтахўжаев йиқилиб тушгани боис, Абдулазиз Ал-Эназий хотиржам тарзда дарвозамиз томон зарба берди. Бу сафар ҳам кувайтлик футболчи зарбани тўғри йўллай олмади. Орадан кўп ўтмасдан Юсуф Ал-Сулаймоний 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Нестеров тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

    60-дақиқада Александр Гейнрих рақиб жарима майдончаси атрофида ўз услубида жарима тўпи ишлади ва уни ўзи амалга оширди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Ўйиннинг 67-дақиқасида Игнатий яна бир марта ўз маҳоратини намойиш қилди. 22-24 метрлардан йўлланган кучли зарбани бартараф этди.

    Иккинчи бўлим ўрталарида Абрамов майдонга кетма-кет бир нечта футболчиларни туширди. 76-дақиқада эса майдон эгаларининг футболчиси жарима майдончамиз ичида берган зарбаси футболчиларимиздан бирига тегиб, майдонни тарк этди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларига келиб, терма жамоамиз фаоллашиб қолди. Иван Нагаев 17 метрдан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўппа-тўғри дарвозабоннинг ўзига йўллангани учун кувайтлик посбон тўпни эгаллаб олди.

    Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида кувайтликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бадр ал-Мутва чап қанотда тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдончамизга кирар-кирмас ерлатиб зарба берди. Ўйин давомида юқоридан йўлланган зарбаларни қайтариб турган Нестеров, кучсиз тепилган бу тўпни қайтара олмади. Тўп дарвозамизнинг олис бурчагига кириб кетди. Акбар Исматуллаев ва Ислом Тўхтахўжаев ҳужумчининг зарба беришига тўсқинлик қила олишмади.

    Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг биринчисида вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Иван Нагаев рақиби билан курашда тўпни олиб қўйди ва жарима майдончасига кириб борсада, шерикларини тўп билан аниқ таъминлай олмади.

    Шу тариқа, терма жамоамиз Қувайт миллий терма жамоасига имкониятни бой бериб, янги мавсумни мағлубият билан бошлади.

    ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
    ҚУВАЙТ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:0 (0:0)
    Гол: Бадр ал-Мутва (87)
    Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Акбар Исматуллаев, Бобур Омонов, Саҳоб Жўраев, Жасур Ҳасанов (Ойбек Қиличев 67), Фозил Мусаев (Жавлон Иброҳимов 71), Темур Кападзе (Олег Зотеев 46), Станислав Андреев (Шерзод Каримов 69), Александр Гейнрих, Кенжа Тўраев (Иван Нагаев 69)
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz