Понедельник, 06.05.2024, 05:20
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 9 » Хосе Мендез чиройли ўйин тарафдори
    18:49
    Хосе Мендез чиройли ўйин тарафдори


    Хабарингиз бор, эртага соат 17:00да «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда мини-футбол терма жамоамиз ўртасида ўзига хос ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.Иккала жамоа аъзолари ҳам бугунданоқ машғулотларни бошлаб юборишган, дея хабар бериб ўтади ЎФФ расмий сайти.

    Мазкур беллашув олдидан www.the-uff.com сайтида Ўзбекистон мини-футбол терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез билан интервью эълон қилинди. Қуйида эътиборингизга ана шу интервьюни ҳавола этамиз.

    - Нима деб ўйлайсиз, эртага қайси терма жамоа ғалаба қозонади?
    - Биласизми, бу каби ўйинларда натижа муҳим ўринда турмайди. Чунки иккала терма жамоа ҳам бир юрт шарафини ҳимоя қилишади ва бир байроқ остида майдонга тушишади. Муҳими, эртага иккала терма жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларга манзур бўладиган футбол намойиш этишса бўлди.

    - Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари футзал учун мўлжалланган майдонда қийналишлари аниқ. Сиз ҳам шу фикрдамисиз?
    -Албатта, биринчи дақиқаларда уларга қийин бўлади. Чунки майдон ҳажми катта аҳамиятга эга. Аммо эртанги рақибларимиз, агар шундай таъриф ишлатиш жоиз бўлса, бизга муносиб қаршилик кўрсата олишади. Мен Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги бир неча ўйинларни тамоша қилдим. Таркибда ажойиб футболчилар жамланган деб айта оламан.

    - Испанияда бу каби ўйинлар ўтказиладими?
    - Ҳа, албатта. Кўп ҳолларда бу каби ўйинлар хайрия мақсадларида ўтказилади. Яна бир бор қайтариб ўтаман, энг асосийси - мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этиш.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 551 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz