Понедельник, 06.05.2024, 02:37
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 5 » Крушельницкий фаолиятини «Мес»да давом эттиради
    14:17
    Крушельницкий фаолиятини «Мес»да давом эттиради


    Ғузорнинг "Шўртан” клуби билан меҳнат шартномаси якунига етган ҳимоячи Ярослав Крушельницкий янги йилдан эътиборан Эроннинг "Мес” (Сарчешме) жамоаси аъзосига айланди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчиларимиздан бири бўлган Крушельницкий форслар юртига декабрь ойининг ўрталарида бориб келганди. Ҳимоячимиз Теҳронда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, янги клуби билан ярим йиллик шартномага имзо чекиб қайтган эди.

    Эрон Про-лигасига пастки дивизиондан келиб қўшилган "Мес” жорий чемпионатни кўнгилдагидай ўтказа олмаяпти. Аммо "Мес” вазиятни ўнглашга ҳали бемалол улгурса бўлади. Асосийси, клубнинг молиявий аҳволи яхши ҳолатда. Ҳозирда жамоа 2-давра учун янги футболчилар ҳарид қиляпти. Айнан шу мақсадда – таркибга янги қон олиб киришни ўйлаб, "Мес” раҳбарияти жамоани қутқариш учун ўз сафларига тажрибали марказий ҳимоячиларимиздан бири Ярослав Крушельницкийни жалб этди. Клубнинг янги яна икки футболчиси – бу грузиялик ярим ҳимоячи Георгий Красовский (у 2008 йили "Андижон”да тўп сурганини эслаш мумкин) ҳамда ўз вақтида "Фулхэм”да ўйнаган голландиялик ҳужумчи Жон Коллинслардир.

    - Ушбу трансфердан кўзланган асосий мақсад – футболчига 2011 йилда Ўзбекистонда маълум сабабларга кўра етишмаган ўйин амалиётини таъминлаш, - дейди унинг агенти Санъат Шарипов. – Ярослав "Мес”га албатта ёрдам бера олади. Мен бунга ишонаман. Чунки, биринчидан, у анчайин тажрибали футболчи, иккинчидан эса, унда айни маҳалда тўп тепишга бўлган чанқоқлик катта.

    Крушельницкий ҳам ўзига хос синов олдида турганини таъкидламоқда:

    - Мен 2004 йили Россия премьер-лигасида Волгограднинг "Ротор” клубида қисқа вақт тўп сурганимдан буён хорижга бошқа чиқмаган эдим. "Мес” мен учун энди чет элдаги иккинчи фаолиятим. Бу менга ўзига яраша имтиҳон бўлади. Ўйлайманки, барчаси мен учун ҳам, янги жамоам учун ҳам ижобий тарзда интиҳо топади. Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани уддалашга борки имкониятларимизни ишга соламиз.

    6 январь куни Ярослав Эрондаги ўз дебютини нишонлаши кутиляпти: шу куни "Мес” ўз майдонида "Сайпа”ни қабул қилади.

    Бобурбек Турсунов

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 579 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz