Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Январь » 17 » Миржалол Қосимов: Ҳозирча «Бунёдкор» бош мураббийиман
20:21 Миржалол Қосимов: Ҳозирча «Бунёдкор» бош мураббийиман |
"Бунёдкор” бош мураббийи "Dubai Matchworld Cup 2012” турнири олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.
- Аввало, бизни мусобақага таклиф этган ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Янги мавсумга яхши тайёргарлик олиб боришимиз учун бу турнирнинг аҳамияти катта бўлади, деб ўйлайман. Биз ҳам худди "Зенит” каби ўз қитъамизнинг Чемпионлар лигаси турнирида муваффақиятли иштирок этиш ва ички мусобақаларда ғолиб чиқиш учун тайёргарлик олиб боряпмиз. Европа Чемпионлар лигаси турнирининг 1/8 финалига йўлланма олишган "Зенит” ва ЦСКА жамоаларини диққат билан кузатиб бораман. Шунингдек, "Ростов” сингари Россия премьер-лигасининг бошқа жамоалари ўйинларига ҳам бефарқ эмасман. "Dubai Matchworld Cup 2012” мусобақаси қатнашчиларига нафақат бу ерда, балки бошқа мусобақаларда ҳам омадлар тилаб қоламан, - деди Миржалол Қосимов.
- Сиз Россия чемпионатида муваффақиятли фаолият олиб боргансиз. Сизнинг премьер-лига ҳақидаги фикрларингиз қандай? Россияга мураббий сифатида қайтиш ҳақида ўйламаяпсизми? - Россия футболи савияси баланд. Буни "Зенит” ва ЦСКАнинг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятли юриши, терма жамоанинг Европа чемпионатига йўлланма олиши ҳам исботлаб турибди. Россия куз-баҳор тизимига ўтиб бормоқда ва ўйлашимча бу нарса рус футболига яна ҳам фойдали. Мураббийлик фаолиятим ҳақида шундай дея оламан: Ҳозирги кунда "Бунёдкор”да бош мураббий бўлиб ишлаяпман, - деб жавоб қайтарди Миржалол Қўшоқович россиялик журналистлар томонидан берилга саволга.
Манба: www.fcbunyodkor.com
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 564 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|