Понедельник, 06.05.2024, 11:26
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 28 » Муни – Мирмуҳсин Юсупов: “Мундиалда ўйнашга қодирмиз”
    06:33
    Муни – Мирмуҳсин Юсупов: “Мундиалда ўйнашга қодирмиз”

     

    Сўнгги пайтларда Муборакнинг  "Машъал” клуби футбол академиясининг болалар селекция бўлими мақташга арзигулик ишлар олиб борилаётгани қувонарли албатта.  

    Ушбу академия Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларига футболчи етиштириб бериш борасида илғорлардан бири саналади. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам мазкур футбол академияси тарбияланувчиси, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Муни – Мирмуҳсин Юсуповдир. Ёш футболчи "миллионлар ўйини”даги дастлабки таҳсилни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги футбол мактабида олган.

    - Фарғонада туғлиб ўсганингизга қарамай, айни дамда Муборакдаги футбол академияда таҳсил оляпсиз. Бу ерга қандай қилиб бориб қолгансиз?

    - Ростини айтсам, болалигимдан "Пахтакор” клубида ўйнашни орзу қилардим. Шунинг учун ҳамиша дадамга мени ушбу жамоанинг академиясига олиб бориши лозимлигини айтардим. Лекин тақдир экан айни дамда "Машъал” академиясида ўқияпман.

    Бу ерга бориб қолишимнинг тарихи жуда узун.  Бугунги кунда академиямида директор бўлиб ишлаётган Владимир Иванович Павленкога водийлик мураббийларидан бири Қўқонда  битта чапақай ўйинчи бор деб айтган экан. Негадир ўшанда мени қўқонлик деб ўйлашган. Кейин дадам билан алоқага чиқишди ва мени Муборакда кўрикдан ўтишга таклиф этишди. Қашқадарёга борган куним воҳанинг иккита кучли жамоаси – "Насаф” ва "Машъал” ўсмирлари ўртасида ўйин бўлаётган эди. Учрашув якунланишига 20 дақиқа қолганида мени майдонга тушиширди. Бу фурсат ўзимни кўрсатишим учун етарли бўлди.

    Ўйиндан кейин Владимир Иванович менга шундай деганди: "Машъал”га хўш келибсан, бугундан бошлаб сен шу оила аъзосисан”.

    Очиғини айтсам, мен шундай катта оиланинг бир аъзоси эканлигимдан фахрланаман.

    - Эшитишимча, сиз жарима тўпларини ўзбек футболининг тирик афсонаси Миржалол Қосимовга ўхшаб амалга оширар экансиз. Бундай зарбаларни қаерда ўтгангансиз?

    - Бундай зарбаларнинг ҳадисини олгашимда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод ака Нуралиевнинг ҳиссаси катта. Бу киши ҳар сафар йиғинларда мен билан алоҳида ишлайди. Мана бугун меҳнатларимизнинг самарасини кўряпмиз. Ҳозир терма жамоада жарима зарбаларни асосан менга ишониб топширишади.

    -  Шундай бўлса-да, сиз 2011 йил октябрь ойида Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионати саралаш мусобақасида иштирок этмадингиз. Мураббийлар сизда жароҳат борлиги айтишганди. Ўша пайтда ҳақиқатдан ҳам жароҳатингиз бормиди?

    - Нима десам экан. Футболчининг ҳаёти шунақа кутилмаганда жароҳатга йўлиқиш ҳеч гап эмас.  Август ойида бўлиб ўтган "Пахтакор-79” хотира турнирида бироз лат егандим. Бошида жароҳатим унчалик жиддий эмасдек туюлди. Аммо тикланишимга кўп вақт кетди.  Орада саралаш баҳслари якунига етиб қолди.

    - Жорий йилда сизларда кўп нарса талаб этилади. Яъни, ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиш ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Нима деб ўйлайсиз ушбу вазифани уддаласа бўладими?

    - Албатта. Агар бирор нарсага чин дилдан интилсангиз, ўша орзуингиз амалга ошмай қолмайди. Нуралиев жамоасида мундиалга чиқиш учун яхшигина имконият бор. Насиб бўлса, Жаҳон чемпионатида ўйнамоқчиман.

    - Евстафеев жамоаси мундиалда ажойиб ўйин намойиш этгач, ўсмирлар терма жамоасидаги маъсулият ҳам ошди.

    - Сиз ҳақсиз. Энди биз ҳам бундай натижани такрорлашимиз керак бўлади.

    - Энг юксак орзуингиз нима?

    - Юқорида айтганимдек, терма жамоамиз шарафини Жаҳон чемпионатида ҳимоя қилиш. Келажакда Европанинг гранд жамоаларида тўп суриш.

    Аброр Деҳқонов суҳбатлашди

    Категория: Интервью | Просмотров: 566 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz