Понедельник, 06.05.2024, 00:52
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 12 » Мусиқа ва футбол ҳамоҳанг
    10:42
    Мусиқа ва футбол ҳамоҳанг


    Кўпчилик профессионал футболчиларнинг ҳаёти сафарлар ва машғулотлардан иборат деб ўйлайди. Аслида эса айрим ўйинчилар шундай тиғиз иш графигида ҳам мусиқадан завқ олишга улгуради. Баъзи футболчилар учун эса мусиқа шунчаки  овунчоқ эмас аксинча.  Бугунги мақоламизда мусиқачи футболчилар хусусида сўз юритамиз.

     

    Нигматуллин болаликни эслаб қолди

    Футболчилар орасидаги энг номдор мусиқачи - Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Руслан Нигматуллиндир. Руслан болалигида мусиқа мактабида таҳсил олган. Бироқ собиқ посбоннинг футболга бўлган меҳри уни яшил майдонга етаклади. 

    Руслан футболчилик фаолиятини якунлагшач, болаликдаги "ҳунари”ни давом эттиришга қарор қилди. Айни дамда у диджей сифатида фаолият юритмоқда.

    Собиқ футболчининг янги иши ҳам ёмон давом этаётгани йўқ. Ҳафтанинг ҳар жума ва шанба кунлари "Спартак” ва "Локомотив”нинг собиқ посбони, ҳозирда эса DJ Ruslan Nigmatullin тунги клубларнинг бирида мусиқа чалмоқда.

    Қизиғи шундаки, қаҳрамонимиз бир неча марта Германияга гастрол сафарга бориб келди. Якунига етган йилда Нигматуллин иккита альбом чиқаришга муваффақ бўлди.

     

    Харитонов иккисини эплаяпти

    Руслан ўзини тўлиқ санъат соҳасига бағишлаган бўлса, "Томь” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Александр Харитонов икки соҳада ҳам фаолият юритяпти. Яшил майдонда жавлон ураётган Александр вақти-вақти билан тунги клубларда ҳам "меҳнат” қилмоқда.  Айниқса, чемпионат баҳслари якунига етгач, унда дам олиш учун вақт қолмади. Қизиғи шундаки, Александр Харитонов уч йилдирки иккала ишини ҳам қойилмақом тарзда бажариб келяпти. Томск шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган футболчига айни дамда Красноярск ва Кемероводан таклиф тушаяпти.  Яқинда эса қаҳрамонимиз ўзининг янги мусиқалари билан Сибирга гастрол сафарига чиқди.

     

    Сичёвнинг бўш вақти

    Россия терма жамоаси ҳужумчиси Дмитрий Сичёв ҳам бўш вақтларини қандай ўтказишни билади. "Локомотив” клуби аъзоси ҳам собиқ жамоадоши Нигматуллин каби мусиқа чалишни бошлаб юборган. Лекин у ҳали футболдан кетмоқчи эмас.

     

    Гитарачи - Бракамонте

    Премьер лигада тўп сураётган хорижий футболчилар орасида ҳам яхшигина мусиқачилар бор. Булардан бири – "Ростов” клуби ҳужумчиси Эктор Бракамонтедир. Аргентиналик футболчи гитара чалишни қойилатади. Бундан ташқари, у бошқа мусиқа асбобларининг ҳам "тили”ни яхшўи тушунади.

    Эктор ўзини тажрибали мусиқачи деб билмайди. Шунчаки, дўстлар даврасида куй чалишни ёқтиради. Унинг севимли  қўшиғи "Петраков қамоқхонаси” деб аталади. Аргентиналик ўйинчининг ушбу асари бундан бир неча йил олдин "Москва” футбол клубини бошқарган Валерий Петраковнинг машғулотларига бағишланган.

    Мазкур мусиқий асардан мураббий сира ҳам хафа бўлган эмас.  Негаки, бу тарона орқали Эктор ўзининг Россиядаги дастлабки охир кунларини ёдга олган. Жанубий Америкадан совуқ ўлкага ташриф буюрган ҳужумчи машғулотлар пайтида мўзлаб қолганини ҳамон мароқ билан эслайди. Мана шундай кунларнинг бирида юқоридаги мусиқий асар дунёга келган.

    Эктор аргентинча рокни хуш кўради.  Бракамонте бутсасини михга илгач, ҳаёнинг қолган қисмини санъатга бахш этишни режалаштирмоқда. Унинг бирдан бир орзуси ўзининг  аудиостудиясини очиш ва дастлабки альбомини чиқариш.

     

    Бузникиннинг "тақвими”

    Жанубий амрикалик футболчи орзуга берилаётган бир пайтда Россиянинг олти карра чемпиони, ҳужумчи Максим Бузникин "Тақвим” номли ўзининг биринчи дискини мухлисларга тақдим этди. Фаолияти давомида бир қатор номдор жамоаларда тўп сурган футболчи мусиқа оламида ҳам ўз ўрнига эга бўлишга интилмоқда. Якунига етган мавсумда "Сатурн-2” ва "Нижний Новгород” клублари шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи мактабда ўқиб юрган кезларда мусиқа чалишни ҳамда қўшиқ ёзишни ўрганган. Максим дўстлар даврасида қўлига гитара олиб қўшиқ ҳиргой қилишни яхши кўради. Баъзан синфдошлар ундан янги қўшиқ ёзиб беришни илтимос қилишарди.

    Айтиш жоизки, Максим профессионал мусиқачи бўлишни орзу қилаётгани йўқ. Мусиқа ёзиш унинг овунчоғи. У мана шундан ҳақиқий завқ олади. Унинг қўшиқлари ва мусиқалари футболга алоқадор эмас.

     

    Мюнхенлик мусиқачилар

    Европада ҳам мусиқачи футболчилар йўқ эмас.  "Бавария” ўйинчилари - Андреас Герлитц, Маркус Герлитц, Михаэль Кратцль, Темрен Демирболат ва Мануэль Риземаннлар яқинда 2010 йилги Чемпионлар лигаси финали га баҳишлаб қўшиқ ёзишди. Go to Bernabeu номли тарона мюнхенликларнинг финалдаги мағлубиятини ёдга солиб туради.

    Қизиқ ҳолат, одатда футбол оламида "Вердер” аъзоларини "Бременлик мусиқачилар” дейишарди. Лекин қўшиқ айтишни эса мюнхенликлар қойилатишмоқда.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 551 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz