Ш уйилнинг 14-февраль куни ОФКнинг Куала-Лумпурдаги қароргоҳида22 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичига қуръа ташланади. Унда вакилларимиздан Алексей Евстафеев шогирдлари иштирок этишади.
Ушбу мусобақанинг саралаш босқичида қитъамизнинг 39та мамлакати иштирок этиш истагини билдиришган. Мусобақанинг финал босқичи 2013 йилнинг июнида бўлиши кутилмоқда. Турнир якунланиши билан, 1991 йилда туғилган футболчилар олимпиада ўйинлари учун курашга киришадилар.
Осиё чемпионати саралш босқичида иштирок этиш истагида бўлган мамлакатлар қуйидагича: Баҳрайн, Бангладеш, Хитой, Хитой Тайпей, КХДР, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Ироқ, Япония, Иордания, Жанубий Корея, Кувайт, Қирғизистон, Лаос, Ливан, Макао, Малайзия, Мальдив ороллари, Мьянмар, Непал, Оман, Покистон, Фаластин, Филиппин, Қатар, Саудия Арабистони, Сингапур, Шри Ланка, Сурия, Тожикистон, Таиланд, Шарқий Тимор, Туркманистон, БАА, Ўзбекистон, Вьетнам ва Яман.
Манба: www.the-uff.com
|