«Пахтакор» клуби расмий сайтининг хабарига кўра, "шерлар" Деян Журжевич қўл остидаги дастлабки учрашувини ўтказган.
Жамоа таркибидаги ўйинчилар билан яқиндан танишиш мақсадида, сербиялик мутахассис барча футболчиларни ўз синовидан ўтказишга қарор қилди. Шунинг учун биринчи бўлимда майдонга тушган футболчилар иккинчи бўлимда ўз ўринларини қолган жамоадошларига бўшатиб бердилар. Табиийки, бундай паллада оптимал таркиб бўлмайди, бу эса рақибларга қўл келиши аниқ эди. Боиси Туркия биринчи лигасида иштирок этаётган "Гузтепа” клуб учрашувни асосий таркиби билан бошлаганди.
ПАХТАКОР – ГУЗТЕПА 1:1 (0:0) Голлар: Баҳриддин Ваҳобов (63) – Илхан (83). Четлатиш: Ғулом Ўрунов (78)
«Пахтакор»: Темур Жўраев, Наоя Сибамура, Акмал Холмуродов, Мурод Холмуҳаммедов, Тимур Кагиров, Кахи Махарадзе, Алишер Маҳмудов, Санъат Шихов, Алишер Азизов, Иракли Климиашвили, Фарҳод Тожиев. Захирадан майдонга тушганлар: Александр Лобанов, Алексей Николаев, Ғулом Ўрунов, Аъзмат Бобожонов, Санибал Ораховец, Ильдар Магдеев, Арам Бабаян, Дилшод Шарофетдинов, Акром Бахритдинов, Шахбоз Эркинов, Баҳритдин Вохобов, Темур Ҳакимов.
«Гузтепа»: Ведат, Улач, Эвра, Фаёд, Рамазон, Онур, Илхан, Самит, Эмин, Ойдин, Оуш. Захирадан майдонга тушганлар: Гурхон, Бисмарк, Эмре, Булант, Халил, Хоқон.
Биринчи бўлим туркларнинг устунлигида ўтди, лекин ҳисобни очиш уларга насиб этмади. 16-дақиқада Темур Жўраев бирга-бир вазиятда рақибига имкониятни бермади. Шиховда ҳам бир вазиятда қулай имконият бўлди. Биринчи бўлимда янги келганлардан Бобожонов жуда фаол ҳаракат қилиб, рақибига ҳеч қандай имконият бермади. Сибамура ҳам чакки эмас.
Иккинчи бўлимда ташаббус тўлиқ "Пахтакор" томонга ўтди. Аслида ҳисобни "Гузтепа” футболчилари очишлари мумкин эди. Лобановни алдашга муваффақ бўлган турк футболчиси дарвозани аниқ нишонга ололмади. Бунга жавобан Ораховец чиройли тарзда Вохобовга "пас” ошириб ҳисобни очилишида ўзининг муносиб улушини қўшди. Учрашувнинг охирларида ҳисоб тенглашди.
Энди «Пахтакор» 12 январь куни Германиянинг "Штутгарт” жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Манба: www.pakhtakor.uz
|