Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Январь » 17 » «Пахтакор» Туркияда «Аланяспор»ни мағлубиятга учратди
20:22 «Пахтакор» Туркияда «Аланяспор»ни мағлубиятга учратди |
"Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, 16 январь куни Туркиядаги биринчи йиғин доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган.
Иккинчи лига вакили бўлган «Аланяспор» жамоаси дарвозаси бир маротаба ишғол қилинган бўлсада, ўйин тўлиқ жамоа ташаббуси остида ўтди.
Кичик жароҳатлари туфайли Дилшод Шарофетдинов, Шаҳбоз Эркинов ва Кахи Махарадзе туркларга қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборишга мажбур эдилар. Юқоридаги йўқотишларга қарамай бу сафар ҳам Журжевич ўз ихтиёрдаги таркибни тенг иккига бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлимида қуйидаги футболчилар майдонга тушдилар:
Темур Жўраев, Шбимура, Александр Клецков, Eгор Кримец, Мурод Холмуҳамедов, Ғулом Ўрунов, Алишер Маҳмудов, Санъат Шихов, Алишер Азизов, Иракли Климиашвили, Бахриддин Вохобов.
Эътиборли жиҳати шундаки, янги мураббий ҳужумкор футболни яхши кўришини ўз тактикаларида исботлаб келаяпти. Биринчи бўлимда битта соф ҳужумчи Вохобов ва 3 нафар ҳужумкор ярим ҳимоячилар, Азизов, Шихов ва Климиашвили майдонга тушдилар. Биринчи бўлимнинг 8-дақиқасидаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди. Шиховга бироз аниқлик етишмади. Азизовни ўнг қанотдан етказиб берган тўпига Шихов бироз кеч қолган эди. Кўп ўтмай Вохобов иккита футболчини алдаган ҳолда дарвоза устунини пойлади. Қайтган тўпга етиб келган Мурод Холмуҳамедовнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Бўлим якунига етгунига қадар Вахобовда яна битта қулай имконият бўлди.
Иккинчи бўлимда таркибга ўзгартириш киритилди. Александр Лобанов дарвозадан жой олди. Шунингдек, Азамат Бобожонов, Ли, Акмал Холмуродов, Алексей Николаев, Ильдар Магдеев, Нодир Одилов, Тимур Ҳакимов, Акром Бахритдинов, Санибал Ораховец ва Фарҳод Тожиев майдонга тушдилаер. Бу ерда ҳам ҳужумкорлик сақланиб қолинди. Энди Тожиев соф ҳужумчи ролида, Ҳакимов, Ораховец ва Одилов ҳужумкор ярим ҳимоячи вазифасида. Учрашувдаги ягона гол Алишер Азизов томонидан киритилди. Унга Фарҳод Тожиев чиройли тарзда пас оширган эди. Акром Бахритдионов ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келган эди. Бироқ иккинчи голга, голли пас оширган Фарҳод Тожиев бу сафар ўйиндан ташқари ҳолатда қолган эди. Баҳс якунига етишига 10 дақиқа қолганида Игорь Сергеев ҳам майдонга туширилди. Бироқ ҳисоб бошқа ўзгармади ва жамоамиз кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувда киритилган голни mytube.uz сайтидаги расмий каналимизда томоша қилишингиз мумкин.
Манба: www.pakhtakor.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 560 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|