Хабарингиз бор, 4 январь куни Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси биринчилардан бўлиб хориж йиғинини ўтказиш учун Туркияга учиб кетади. Олинган маълумотларга кўра, пойтахтликлар у ерда Германия бундеслигасининг икки жамоасига қарши баҳс олиб борадилар. Улардан бири айни пайтда турнир жадвалининг бешинчи поғонасидан жой олган "Вердер" жамоасидир. Сербиялик Журжевичнинг қўлига ўтган жамоа Туркияда жами 4та ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. 18 январь куни Ўзбекистонга қайтадиган "Пахтакор", 26 январь куни яна Туркияга учиб кетади.
championat.uz
|