Понедельник, 06.05.2024, 11:33
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 10 » Рождество “совғалари”
    18:00
    Рождество “совғалари”


    Янги йилда нафақат болалар балки биз катталар ҳам  совға олишни истаймиз. 2012 йилни англиялик футбол мухлислари ажойиб совға билан қарши олишди, дескак муболаға бўлмайди.  Негаки, футбол ванати деб таъриф берадиган мамлакатда янги йил оқшомида ҳам премьер лига ўйинлари ўтказилди ва унда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Бугунги мақоламизда мана шулар хусусида сўз юритамиз.

     

    Алекс бобо учун "сюрприз”

    2012 йилни манчестерлик мухлислар яхши кайфиятда кутиб олишди, деб бўлмайди. Негаки, ушбу шаҳарнинг ҳар икки жамоаси ҳам 19 турда мағлубиятга учради. Энг қизиғи, "Юнайтед” чемпионат аутсайдерига аламли тарзда ютқазиб қўйди. Шу куни "Манчестер Юнайтед” бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон ўзининг 70 йиллик юбилейини нишонлаётганди. "Блэкберн” бобога муносиб туҳфа ҳадя этди.

    Ўтган турда ҳам "Қизил иблислар” йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди. Демак, янги йил "МЮ”га ёқмаган кўринади.

     

    "Шаҳар”да ҳам байрам ўхшамади

    Манчестер шаҳрининг иккинчи жамоаси ҳам янги йил арафасида негадир мухлисларни қувонтира олмади. Манчини шогирдлари сўнгги икки турда беш очкони йўқотишди ва турнир жадвалида қўшҳокимлик вужудга кулганди. "Шаҳарликлар” янги йилнинг биринчи кунида "Сандерленд”дан ажойиб совға қабул қилишди. Бутун ўйин давомида кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Сити” футболчилари сўнгги дақиқада ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. Янги йилдаги иккинчи турида Манчини шогирдлари ниҳоят, "Ливерпуль” устида ишончли ғалабага эришиб, мухлисларги бироз бўлса-да, байрамона кайфият адо этишди.

     

    Лондонликларга ҳам тушуниб бўлмаяпти

    Янги йилни лондонликлар яхши кайфиятда кутиб олишгани бор гап. Негаки, 2012 йилга ўтар кечаси "Арсенал” ҳам, "Тоттенхэм” ҳам рақибини доғда қолдира олди. Сўнгги пайтларда "Канонирлар” халокорига айланган Робен ван Перси яна ўзини кўрсатди ва мухлисларга раждество учун туҳфа ато этди. Бироқ, кейинги турда Венгер шогирдлари "Фулхэм”га ютқазиб қўйишди.

    Бу ерда қизиқ ҳолатга дуч келдик. Янги йил оқшомида "Арсенал” рақибдан устун келган бўлса, "Челси”  имкониятни бой берди. Кейинги турда "Аристократлар” ғалаба қозонишди. "Канонирлар” эса мағлуб бўлишди. Лондонликларни тушуниб бўлмаяпти.

    Умуман Англия премьер лигасида олтин медал учун кураш Манчестернинг икки ва Лондоннинг уч жамоаси ўртасида кечяпти.

    Икки ҳамшаҳарларидан фақрли равишда "Тоттенхэм” сўнгги турларни барқарор ўтказаяпти. Бу кетишда Реднапп шогирдлари пешқадамларга етарлича ташвиш туғдиришса керак.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Европа | Просмотров: 537 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz