Понедельник, 06.05.2024, 05:58
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 4 » Санжар Турсунов “Алания” аъзосига айланди
    15:19
    Санжар Турсунов “Алания” аъзосига айланди


    2009 йилдан буён Нижегороднинг "Волга” клубида тўп суриб келаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов   ўтган ҳафтада "Алания”га ўтди. Терма жамоамиз аъзоси  янги клуби билан 3,5 йиллик шартнома имзолади.

    "Турсунов бизнинг жамоага ўтганлигидан жуда ҳам хурсандман, - деди "Алания” устози Владимир Газзаев. – Санжар – истеъдодли футболчи, у Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчиларидан бири ва ҳужумкор ўйинчи сифатида жуда яхши сифатларг эга”.

    Таъкидлаш лозим, владикавказликлар таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир аъзоси Марат Бикмаев ҳам тўп суради. Ушбу мавсумда у 9та гол уришга эришди.

    Эслатиб ўтамиз, "Алания” Россия биринчи дивизионида 1-ўринни эгаллади ва энди баҳорда премьер-лигага чиқиш учун курашни давом эттиради.

    Ўз навбатида Санжар собиқ жамоаси билан дўстона хайрлашганини қисқача интервьюсида таъкидаб ўтди.

    - "Волга” молиявий томондан анча кучсизланиб қолганди. Мураббийлар билан келишган ҳолда дўстона тарзда клуб билан хайрлашдим.

    Менга бошқа клублардан ҳам таклифлар бор эди. Аммо улар менга тўғри келмади. "Алания”ни танлашим сабабларидан бири бу жамоада Марат Бикмаев ҳам тўп суради, дейди Турсунов.  

    - Клубга ўтишдан олдин Бикмаев билан маслаҳатлашганингиз аниқ. Марат клуб ҳақида нималар деди?

    - Ҳа, албатта у билан маслаҳатлашдим. Унинг айтишича бу ерда барча шароитлар яхши экан. Энди буни амалда кўрамиз.

    - "Алания” Россия биринчи дивизиони вакили ҳисобланади. Ушбу дивизион тақвими ФИФА тақвимига тўғри келмайди. Миллий терма жамоа ўйинларига келишингизда бу ҳалал бермайдими?

    - Бу нарса шартнома тузишдан олдин кўриб чиқилган.

    - Яъни терма жамоага чақирув бўлса бемалол келаверасиз шундайми?

    - Ҳа, албатта. Термага ёрдам бериш мен учун шараф.

    - Янги жамоа билан қачон биринчи машғулотни ўтказасиз?

    - Биринчи дивизионда иккинчи босқич март ойида бошланади. Январь ойининг охирларида "Алания” сафида машғулотларни бошлайман.

    Категория: Интервью | Просмотров: 593 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz