Москванинг ЦСКА жамоаси Россия чемпионатининг навбатдаги турида Нальчикнинг
"Спартак” клубини қабул қилди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур
баҳсда армиячиларнинг энг сермаҳсул ҳужумчиси Сейду Думбия ўз ҳисобига учта гол
ёзиб қўйди.
Ивуарлик футболчининг чемпионатда
киритган голлари 22 тага етди. Эътиборлиси шундаки, у барча голларни ўйиндан
киритган. Россиялик ҳамкасбларимиз Думбия билан суҳбатлашиш учун ечиниш
хонасига йўл олишганида ЦСКА ҳужумчиси одатдагидек, бироз тушкун кайфиятда
чиқиб келди.
- Нима бўлди, нега
кайфиятинингиз яхши эмас?
- Ташвишланманг ҳаммаси жойида. Бугун ғалаба қозонганимиздан
хурсандман. Шунчаки, ўйин анча мураккаб бўлди. Кўп куч сарфладим. Энди
навбатдаги учрашувгача ўзимга келишим керак.
- Фаолиятингиз давомида
кетма-кет икки марта хет-трикка эришганмисиз?
- Йўқ. Бу биринчи марта содир бўляпти.
- Шундай таассурот
қолдирдики, сизда рақиб дарвозасини ишғол этиш иштиёқи кучли эди...
- Мен ҳар бир ўйинда катта иштиёқ билан майдонга тушаман.
- Сиз пенальти ишладингиз
Игнашевич ундан фойдалана олмади. Кейин Вагнер Лавни қулай вазиятга чиқардингиз
яна гол бўлмади. Шерикларингизнинг имкониятлардан фойдалана олмаётгани
жаҳлингизни чиқармадими?
- Улардан аччиқланмадим. Ўйин пайтида бундай ҳолатлар учраб туради.
- Россияда қиш фасли
бошланмоқда. Бугун ҳам об - ҳаво анча совуқ бўлди. Сиз бундай иқлимда тўп
суришга қийналасиз...
- Инсон ҳар нарсага кўникади, дейишади. Мен Россияда битта қишни
ўтказдим. Ноқулай лекин чидаса бўлади. Аслида профессионал футболчилар ҳар
қандай ҳолатда майдонга тушишлари керак.
- "Трабзонспор”га қарши
ўйинга куч асраб қўйдингизми?
- Ушбу баҳсгача анча вақт бор. Умид қиламанки, бу фурсат ичида ўзимни
тиклаб оламан.
- Демак, сиздан навбатдаги
хет-трик кутса бўладими?
- Бунга йўқ демаган бўлардим. Лекин мен гол киритмасам ҳам жамоам
ғалаба қозонса асло хафа бўлмайман. Чоршанба оқшомида рақибни доғда
қолдиришимиз шарт.
- Биласизми, ҳар бир ўйиндан
кейин сиз Европанинг гранд жамоалари назарига тушиб боряпсиз?
- Ростини айтсам, бу нарса мени асло қизиқтирмаяпти. Ҳозир менинг
фикру-хаёлим ЦСКА билан Россия чемпионати ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли
иштирок этишга қаратилган.
Думбиягача Россия чемпионатида ҳеч бундай натижани қайд этмаганди.
ЦСКА аъзоси
барча голларини ўйиндан киритган
Ўйиндан киритган голлар
|
Ўйинчи
|
Клуб
|
Мавсум
|
22
|
Сейду
ДУМБИЯ
|
ЦСКА
|
2011/12
|
20
|
Александр
МАСЛОВ
|
Ростсельмаш
|
1996
|
20
|
ВЕЛЛИТОН
|
Спартак
|
2009
|
19
|
Виктор
ПАНЧЕНКО
|
КАМАЗ
|
1993
|
19
|
Олег
ВЕРЕТЕННИКОВ
|
Ротор
|
1995
|
19
|
ВЕЛЛИТОН
|
Спартак
|
2010
|
18
|
Игорь
СИМУТЕНКОВ
|
Динамо
|
1994
|
18
|
Александр
МАСЛОВ
|
Ростсельмаш
|
1995
|
17
|
Владимир
БЕСЧАСТНИХ
|
Спартак
|
1993
|
17
|
Олег
ВЕРЕТЕННИКОВ
|
Ротор
|
1998
|
17
|
Александр
КЕРЖАКОВ
|
Зенит
|
2004
|
Думбия
шунингдек, тўпурар легионер бўлди
А.
Деҳқонов тайёрлади
|