Понедельник, 06.05.2024, 04:46
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 20 » «Шахтёр» - Ўзбекистон U23 1-1. Пенальтилар серияси 5:6
    09:24
    «Шахтёр» - Ўзбекистон U23 1-1. Пенальтилар серияси 5:6


    «Matchworld Cup Dubai 2012» мусобақасининг доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Донецкнинг "Шахтёр” клубига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Разван Рацнинг чап қанотдан жарима майдонимиз ичига ошириб берган тўпини Евгений Селезнев дарвозага киритди. Аммо ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолтда қолиб кетгани учун гол инобатга олинмади. 21-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. 34-дақиқада яна ўша Абдухолиқовнинг жарима майдони чизиғидан берган кучли зарбасини рақиб посбони Пятов қийинчилик билан бартараф этди. Учрашувнинг 44-дақиқасида майдон марказидан ошириб берилган тўпни Кенжа Тўраев дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди ва ҳисобни очди – 0:1. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди. 


    Иккинчи бўлим бошида "Шахтёр” мураббийи бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу эса тезда ўз самарасини берди. 52-дақиқада Луис Адриано жарима майдонимиз ичига кириб борди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1. 53-дақиқада Абрамов икки ҳужумчини ўзгартирди, майдонга Шерзод Каримов ва Иван Нагаевлар тушишди. 66-дақиқада Эдуардо жарима майдони ёнида белгиланган жарима тўпини дарвозага йўллади, аммо Қувватов тўпни осонлик билан эгаллаб олди. 76-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев Луис Адрианони чап қанотда жарима майдони ёнида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Патрик амалга оширган жарима тўпини Мхитарян боши билан дарвозага йўллади, аммо ноаниқ. 83-дақиқада "Шахтёр” футболчилари ҳавфли ҳужум ташкил этишди. Мхитаряннинг зарбасини Қувватов бартараф этди, қайтган тўпни Луис Адриано дарвозага йўллади, бу сафар Тўхтахўжаев дарвозани яхши қўриқлади. 84-дақиқада Патрикнинг берган зарбасини Қувватов майдон ташқарисига чиқариб юборди. 89-дақиқада қанотдан ошириб берилган тўпни Тейшейра 2 метрдан дарвоза тўсинини пойлади. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди, мусобақа регламентига биноан дарҳол пенальтилар серияси бўлиб ўтди. Мусобақа регламентига кўра Ўзбекистон олимпиячилари 2 очкога эга бўлди, "Шахтёр” эса 1 очколик бўлди.



    "ШАХТЁР" - ЎЗБЕКИСТОН U23 – 1:1 (0:1)
    Голлар: Кенжа Тўраев 44, - 0:1. Луис Адриано 52, - 1:1.
    Пенальтилар серияси: Патрик 0:0 (ноаниқ), Ислом Тўхтахўжаев 0:0 (дарвозабон), Луис Адриано 1:0, Шерзод Каримов 1:1, Гай 2:1, Дилшод Рахматуллаев 2:2, Мхитарян 3:2, Иван Нагаев 3:3, Кобин 4:3, Зохир Пиримов 4:4, Агахова 5:4, Даврон Ҳошимов 5:5, Хюбшман 5:5 (дарвозабон), Жавлон Иброҳимов 5:6.
    "ШАХТЁР": 30.Пятов (23.Шуст, 46), 14.Кобин, 36.Чижов (5.Кучер, 46), 44.Ракицкий (22.Мхитарян, 46), 26.Рац (13.Шевчук, 63), 3.Хюбшман, 7.Фернандиньо (19.Гай, 46), 10.Виллиан (9.Адриано, 46), 29.Тейшейра, 11.Эдуардо (77. Агахова, 71), 17.Селезнев (70.Патрик, 46).
    ЎЗБЕКИСТОН U23: 12.Санжар Қувватов, 2.Акбар Исматуллаев, 4.Салим Мустафоев, 7.Ойбек Қиличев (17.Жаҳонгир Меҳмонов, 85) (15.Даврон Ҳошимов, 90+3), 9.Кенжа Тўраев (8. Шерзод Каримов, 53), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (10.Иван Нагаев, 53), 13.Олег Зотеев (22.Жавлон Иброҳимов, 72), 16.Жасур Ҳасанов (14.Зохир Пиримов, 89), 19.Бобуржон Омонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Фозил Мусаев (6.Дилшод Рахматуллаев, 63).
    Захирадагилар: 1.Акбар Тўраев, 3.Абдуқаххор Хожиакбаров.
    Огоҳлантиришлар: Чижов 40, Кенжа Тўраев 50, Ислом Тўхтахўжаев 76.




    манба : championat.uz


    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 539 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz