ФИФА терма жамоаларнинг январь ойидаги рейтингини эълон қилди. Унга
кўра, 2011 йилни 75-ўринда якунлаган Ўзбекистон терма жамоаси 2012 йилнинг
дастлабки рейтингида саккиз поғона кўтариб, 67 ўриндан жой олди. Бош жамоамиз
ҳисобида 495 очко мавжуд.
Айни дамда Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз Осиёнинг бешинчи
жамоаси бўлиб турибди.
Рейтингни эса ҳамон Европа ва Жаҳон чемпиони Испания бошқариб бормоқда.
Иккинчи ўринга Жаҳон вице-чемпиони Голландия жойлашган. Учинчи ўринда эса
Йоахим Лёв бошчилигидаги Германия терма жамоаси қайд этилди.
|