Понедельник, 06.05.2024, 08:08
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 7 » Қуръада ПФЛ бош директори айтган гаплардан бир парча
    09:39
    Қуръада ПФЛ бош директори айтган гаплардан бир парча
    Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида 2012 йилги Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон XXI-чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

    Қуръа ташлаш олдидан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси директори Фарход Магаметов регламентга киритилган айрим ўзгаришлар ҳақида йиғилганлрга маълум қилди.

    "Аввалдан режалаштирилганидек, 2012 йилги Олий лига мусобақаларида 14 та клуб иштирок этади. Аммо чемпионат иштирокчилари таркибида ўзгариш содир бўлди. Биринчи лигага тушиб кетган "Қизилқум” жамоаси, молиявий муаммолар туфайли лигада иштирок этолмайдиган "Гулистон” клубининг ўрнини эгаллайди. Таъкидлаш лозим, стадион мавсум бошига тайёр бўлмаса, хар қандай клуб стадион тайёр холга келгунга қадар нейтрал майдонда ўйнашга мажбур бўлади”.

    "2012 йилги Олий лига мусобақалари тақвими 1 февраль куни тайёр бўлади. Бу йилги чемпионатда тартиб-интизомни бузадиган футболчи, мураббий, клуб, стадион ва ишқибозларга нисбатан жиддий чоралар кўрилади. Шу билан бирга тартиб-интизомни бузганлар учун солинадиган жарима миқдори оширилди. Яна бир масала, аксарият футбол клубларининг матбуот билан ишлаш сиёсати ва матбуот хизмати, вэб-сайти ҳалигача йўқ. Агарда клубларнинг матбуот хизмати ишламаса, клубнинг расмий веб-сайт бўлмаса, лицензия хақида унутинг".

    "2014 йилга бориб Ўзбекистон Олий лигасидаги жамоалар сони 16 тага оширилиши мумкин. Ҳозирда ПФЛнинг 2012 йилги расмий хомийсини излаш бўйича музокаралар давом этмоқда. Ҳомийларнинг таклифлари ўрганилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Кубоги финалининг мукофот жамғармаси 150 миллион сўм қилиб белгиланди. Кубок ғолибига 100, финалчига 50 млн. сўм берилади. Биринчи лига иштирокчиларининг аъзолик бадал пулларидан озод қилинишига 2012 йилда чек қўйилади. Бу нарса ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов айтганидек, ўзини оқламади ва ижобий ўзгариш кўзга ташланмади”.

    "2012 йилги Олий лига мусобақаларига 15 март куни старт берилади. Терма жамоага футболчиларини қўйиб юборган клублар 17 март куни ўйнашади”, - деди Фарҳод Магаметов.

    Манба: www.pfl.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz