Понедельник, 06.05.2024, 02:59
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 20 » Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради
    09:27
    Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради


    Англиянинг "Манчестер Сити” жамоаси бу йилги мавсумда ўз майдонида бирорта ҳам очко йўқотмади. Бироқ, "Шаҳарликлар” ушбу кўрсаткичга эга бўлган Европадаги ягона жамоа эмас.  UEFA.com "меҳмондўстлик”ни жойига қўядиган жамоаларни ёдга олиб ўтди.

    "Манчестер Сити"

    (Ғалаба:10. Дуранг:0 Мағлубият:0 Тўплар нисбати:31-4)

    Янги йил арафасида "Сити”нинг барқарорлигига бироз путур этди. Жамоа икки марта мағлубиятга учради. Аммо ўз майдонида "Шаҳарликлар”га бас келиш мушкул. Роберто Манчини шогирдлари "Сити оф Манчестер"да охирги марта 2010 йилнинг 10 декабрь санасида мағлубият аламини татиб кўришганди. Гарчи яқинда "Сити” Англия Кубогида "Манчестер Юнайтед”га ютқазиб қўйганига қарамай, чемпионат баҳсларида "Сити”га деворлар ёрдам беряпти.

    "Ушбу натижалар билан барчамиз фахрлансак арзийди. Ўйлайманки, бизнинг майдонга ташриф буюрадиган жамоалар энди бироз хавсирашади ва бу нарса бизга ёрдам беради. Олдинлари "Олд Траффорд”га шундай ҳолатда йўл олардик. Энди эса рақибларимиз "Сити”га қарши бироз ҳадиксираб майдонга тушишяпти. Бу яхшилик аломатидир”,- дейди "Манчестер Сити”нинг италиялик мураббийи.

    "Алкмаар"

    (Ғалаба:8 дуранг:0 мағлубият: Тўплар нисбати:23-2)

    "Алкмаар" дарвозасини меҳмонда ишғол этиш ПСВ ва "Фейеноорд"га насиб этди, холос. Умуман олганда, охирги пайтларда Гертьян Вербеек шогирдлари намойиш этаётган ўйин таҳсинга лойиқ. Бунчалик бой бўлмаган клуб ўз тарихида учинчи марта Голландия чемпиони бўлишга анча яқинлашди.  

    "Барқарорлигимизнинг сири шогирдларимдаги кучли иштиёқдир. Биз бир неча ўйинни юқори савияда ўтказиб мухлисларимизга олам-олам қувонч бахш эта олдик. Шу руҳда давом этсак, кўзланган мақсадимизга етишимиз аниқ”,-деди "Қизил оқлар” устози.

    "Динамо" Загреб

    (Ғалаба:8 дуранг:0 мағлубият:0 Тўплар нисбати:22-1)

    Динамочилар ўз майдонида ишончли ўйнаётган Европадаги ягона жамоа саналади. Загребликлар Хорватия чемпионатида шу кунга қадар ўз майдонларида атиги битта гол ўтказиб юборди, холос. Бироқ клуб раҳбарлари бош мураббий Крунослав Юрчични истеъфога чиқариб юборишди. Бунга сабаб "Динамо” Чемпионлар лигаси баҳсларида ишончни оқламади. Айниқса, "Лион”дан учралган 1:7 ҳисобидаги мағлубият қаттиқ зарба бўлди.

    Ўшанда жамоа вице-президенти шундай деганди: "Ўйиндан олдин барчаси бундай хунук якун топишини кутмагандим”.

    "Левски" София

    (Ғалаба:8 дуранг:0 мағлубият:0 Тўплар нисбати:20-7)

    "Локомотив" Пловдив

     (Ғалаба:7 дуранг:0 мағлубият:0 Тўплар нисбати:15-5)

    Болгария чемпионатида ўз уйида мухлисларни қувонтираётган жамоалар сони иккитани ташкил этади. Турнир жадвалида тўртинчи ўринда бораётган "Левски”  дарвозабони Пламен Илиев 15 тур давомида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бундан ташқари, "Левски” чемпионликка даъвогарлардан фақат биттаси ўз майдонида қабул қилди. "Литекс”га қарши кегчан ўйинда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

    Пловдивнинг "Локомотив" клуби ҳозирча олтинчи поғонадан жой олган. Шундай бўлса-да, бу жамоадан сафарда очко тортиб оладиган рақиб топилмаяпти.  Жамоа ўз уйида етти ўйиндан 21 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

    "Партизан"

    (Ғалаба:8 дуранг:0 мағлубият:0 Тўплар нисбати:25-2)

    "Партизан" гарчи еврокубоклардан чиқиб кетган бўлса-да, ички биринчиликда омадли иштирок этяпти. Сербия чемпионатида ушбу жамоа қаторасига 13 ўйинда ғалаба қозонди. Кубок баҳсларини қўшсак, ғалабали серия 16 тани ташкил этади.

    Белграддаги учрашувларда  Александар Станоевич шогирдлари саккиз учрашувдан рақибларни доғда қолдиришди.

    "Мавсумнинг биринчи қисмини ажойиб тарзда ўтказдик. Энг яхши ҳимоя – бу ҳужум. Ғалабали одимни давом эттириш учун эса руҳий ҳолат ва кучли иштиёқ керак бўлади. Кўрсатаётган натижаларимиз билан фахрланаман. Умид қиламанки, "Партизан”нинг юриши шу зайлда давом этади”, -дейди Станоевич.

    "Бенфика"

    (Ғалаба:7 дуранг:0 мағлубият:0 Тўплар нисбати:21-6)

    Айни дамда Португалияда "Бенфика”га етадиган йўқ. Бундан ташқари, лиссабонликлар Чемпионлар лигасида ҳам мағлубиятсиз серияни давом эттиришмоқда. Бир сўз билан айтганда, Жорж Жезушнинг ошиғи олчи.

    "Мамлакат чемпиони бўлишни ҳар мавсум мақсад қилмиб қўямиз. Бу йил эса Чемпионлар лигасида ҳам яхши натижаларни қайд этишни режалаштиряпмиз. Менимча, еврокубокларни ютишга қурбимиз етади”,- дейди Жезуш.

    "Панатинаикос"

    (Ғалаба:6 дуранг:0 мағлубият:0 Тўплар нисбати:17-5)

    Ҳозирча Жезуалду Феррейра шогирдлари Греция чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда. Улар пешқадам "Олимпиакос”дан тўрт очко ортда қолишмоқда. Бироқ яшиллар ҳисобида икки ўйин бор. Шу кунга қадар "Панатинаикос” ўз майдонда олтита ўйиннинг барчаисда зафар қучди.  

    Манба: ФИФА плюс газетаси

    Аброр БЕК тайёрлади

    Категория: Европа | Просмотров: 434 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz