Понедельник, 06.05.2024, 01:26
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 4 » Ўзбекистон 26 январь куни БАА билан ўйнайди
    15:21
    Ўзбекистон 26 январь куни БАА билан ўйнайди


    Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-28 январь кунлари БААда ўтказадиган ўқув-машғулот йиғини доирасида мезбон мамлакат терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда ЎФФ расмий Твиттери хабар тарқатди.

    Бу ҳақда аввалроқ, 10 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вадим Абрамов илк марта маълумот бериб ўтганди. Терма жамоамиз бош мураббий ўртоқлик учрашуви борасида Малайзиядаги конференция пайтида БАА мураббийи билан келишиб олганди. Ўйин эса 26 январь куни ўтказилади.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси 18-23 январь кунлари Дубай (БАА)да ўтказиладиган Match World Cup 2012 халқаро турнири ташкилотчиларидан таклиф олди.

    Терма жамоанинг 30 кишидан иборат таркиби бугун Тошкентда йиғилади ва 6-13 январь кунлари пойтахтимизда машғулотлар олиб боришади. Шундан сўнг, йиғин БААга кўчади ва у ерда 17 январь куни Кувайт миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказади.

    Демак, Абрамов турли ўйинлар орқали ўз ихтиёрида барча футболчиларни синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлади.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 538 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz