Понедельник, 06.05.2024, 01:33
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 13 » Ўзбекистонга Зидан, Роналдо, Дель Пьеро, Коллина, Вебб, Мерклар келиши мумкин
    19:15
    Ўзбекистонга Зидан, Роналдо, Дель Пьеро, Коллина, Вебб, Мерклар келиши мумкин


    2012 йил 11 январь куни Ucell компанияси бош идорасида таниқли ҳакам Равшан Эрматов билан интервью ташкил қилинди. Бир ярим соатлик интервью чоғида Эрматовга ўттиздан ортиқ саволлар берилган. Уларнинг орасида турли хил кўринишдагилари бор эди. Хусусан, нима сабабдан Равшан Эрматов Ucell компанияси билан ҳамкорлик қилиши ҳақида сўралганда, у шундай жавоб берган:

    - Бу қарорга тезда келмаганман. Бу ўринда молиявий фойда ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Худога шукр, касбим туфайли яхши даромад қиламан ва оиламни тўлиқ таминлай оламан. Мен Ucell томонидан олдинга қўйилган мақсадларни яхшилаб ўрганиб чиқдим ва бу нарса менга жуда ёқди. Менинг қарашларим Ucell билан ўхшашлигини сездим. Мен ҳам шахс, ҳам ҳакам сифатида ҳар доим олға боришга, ривожланишга ҳаракат қиламан. Ucell да ҳам шундай мақсад кўзланган. Бу компания кўплаб ҳайрия ишларини амалга оширади, болалар футболини ривожлантирувчи кўплаб ишларга қўл урган. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари орасида футболни тарғиб қилади. Мен ҳам бундай ишлардан четда қолишни истамайман ва ҳар доим жамият ривожи, айниқса болаларнинг шаклланишига ўз ҳиссамни қўшгим келади. Бизнинг болаларимиз Ўзбекистон фарзандлари эканидан фахрланишлари лозим. Бизнинг муваффақиятларимиз уларни руҳлантириши лозим ва бунинг учун ҳар доим ишлашга тайёрман, - дейди Осиёнинг тўрт карра энг яхши ҳаками.

    Мамлакатимизда спорт ва маданиятни яна-да ривожлантириш борасида нима ишлар қилиш лозимлиги тўғрисида берилган саволга Равшан Эрматов: "Тез-тез футбол шоуларини уюштириб туриш лозим. Масалан яқинда "Фонд Форум" томонидан ташкил қилинган "Катта марафон" тадбирига ўхшаш шоулар уюштирилса яхши бўлади", - деб жавоб берган.

    Шундан сўнг Ucell компаниясининг жамоатчилик билан алоқа қилиш департаменти бошлиғи Даврон Азизов томонидан ўзига ҳос таклиф билдирилган.

    "Равшан, келинг таниқли ҳакамлар Колина, Вебб, Барбалан ва Мерклар иштирокида футбол учрашуви ташкил қиламиз ва ушбу учрашувда ҳакамлик қилиш учун Зидан, Дель Пьеро, Рональдо ва Куман каби машҳур футболчиларни таклиф этамиз. Ушбу шоу учрашувини Ўзбекистонда ташкил қилсак ва ундан тушган маблағни болалар футболини ривожлантиришга сарфласак", - дейди Даврон Азизов.

    Бунга Эрматов қуйидагича жавоб қайтарган: "Жуда оригинал таклиф, ушбу таклифни патентлаштириб қўйиш лозим бўлади. Ўз навбатида мен ҳам номлари юқорида келтирилган ҳакамларни ушбу ҳайрия учрашувига таклиф қилиш учун қўлимдан келган барча ишни амалга оширган бўлардим".

    Шундан сўнг Равшан Эрматовдан қайси футболчининг ўйинидан завқ олиши сўралган. Ушбу саволга таниқли ҳакамимиз: "Шубҳасиз Месси!" - деб жавоб қайтарган.

    "Мен яқинда "Барселона" ва "Сантос" клублари ўртасида кечган учрашувни бошқариб борган эдим. Ушбу учрашувдан жуда катта таассуротлар қолди", - дейди Равшан Эрматов.

    Манба: www.anons.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 534 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz