Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Январь » 12 » ЎзПФЛ Олий лигаси 43-ўринда!
10:38 ЎзПФЛ Олий лигаси 43-ўринда! |
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2011 йилдаги энг кучли дунё миллий чемпионатларининг рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Испания Ла-лигаси якунланган йилда жаҳоннинг энг кучли чемпионати деб тан олинди. У Англия Премьер-лигасини 191 очкога ортда қолдирди. 2010 йилда ҳам Испания чемпионати энг яхши миллий биринчилик деб тан олинганди. Бу сафар 2-ўрин билан орадаги фарқ янада ошди.
Учинчи ўринда Бразизия чемпионати қайд этилган бўлса, 4-ўринга, кутилмаганда, Португалия биринчилиги кўтарилиб олди. Кейинги ўринлар эса Франция, Германия ва Италияга тегишли бўлди.
Ўзбекистон Олий лигаси эса жадвалнинг 43-поғонасини эгаллади. ЎзПФЛ тасарруфидаги мусобақанинг ҳисобида 373,5 балл тўпланди. Агар 2010 йил якунлари билан таққослайдиган бўлсак, чемпонатимиз жадвалда кўтарилишга эришган. 2010 йилда Ўзбекистон Олий лигаси 307,5 балл билан 62-ўринда қайд этилганди.
Осиёнинг энг кучли футбол чемпионати номига эса Корея чемпионати сазовор бўлди. Кей-лига умумий жадвалда 18-ўринга кўтарилиб олди. Ўтган мавсумда Корея чемпионати 29-ўрин билан Япониядан ортда қолаётганди. Бу сафар Жей-лига умумий рейтингда кўтарилган (25-ўрин) бўлса-да, қитъа миқёсида 2-ўринга тушиб қолди. Осиёда 3 ва 4-ўрин Саудия Арабистони (38) ва Эрон (40) Про-лигаларига тегишли. Демак, Олий лигамиз Осиёнинг энг кучли бешинчи чемпионати сифатида қайд этилди.
МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари орасида эса Россия (11), Украина (14), Грузия (35) чемпионатларидан сўнг 4-ўринни эгаллаб турибмиз.
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 600 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|