Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Январь » 8 » Жаҳон чемпионати иштирокчиси «Бунёдкор»да!
17:15 Жаҳон чемпионати иштирокчиси «Бунёдкор»да! |
Ўтган йили Мексикада ўтган жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган ёш иқтидорли футболчи Сардор Собирхўжаев "Бунёдкор”га ўтди.
Бугун "Жар” стадионида Тошкентнинг "Бунёдкор” футбол клуби ва мамлакатимизнинг умидли ёш футболчиси Сардор Собирхўжаев ўртасида уч йиллик шартнома имзоланди.
"Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчиси кейинги уч йиллик фаолиятини Ўзбекистоннинг сўнгги тўрт йилдаги чемпиони – "Бунёдкор” футбол клуби билан боғлади.
- "Бунёдкор” мамлакатимизнинг етакчи клуби. Ушбу жамоа аъзосига айланганимдан беихтиёр хурсандман. Очиғини айтсам, Миржалол Қосимов устозлик қилаётган клубда тўп суриш мен учун икки ҳисса қувончлидир. Боиси менинг биринчи устозим бўлмиш Юрий Михайлович Госпадарчук илгари Миржалол Қосимовни етук футболчи этиб тарбиялаган. Бундан-буён менга биринчи устозимнинг шогирди устозлик қилишидан жуда-жуда бахтиёрман, - дейди "Бунёдкор”нинг янги аъзоси.
"Бунёдкор”нинг асосий таркиб футболчилари билан янги мавсумга ҳозирлик кўришаётган Мексика-2011 қаҳрамонлари – Жавлон Мирабдуллаев ва Забихилло Ўринбоев қаторига қўшилган Сардор Собирхўжаев тажрибали футболчилар билан бирга шуғулланиб, ўз малакасини янада ошириб боради.
Бизнинг маълумот: Тўлиқ исми: Собирхўжаев Сардор Собитович Туғилган санаси: 06.11.1994 Туғилган жойи: Тошкент шаҳри Амплуаси: Марказий ярим ҳимоячи Бўйи: 180 см Вазни: 70 кг
Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ўйинлари: 1-тур: Ўзбекистон – Янги Зеландия (82-дақиқа) 2-тур: Ўзбекистон – АҚШ 2:1 (90 дақиқа) 3-тур: Ўзбекистон – Чехия 2:1 (90 дақиқа) Нимчорак финал: Ўзбекистон – Австралия 4:0 (90 дақиқа) Чорак финал: Ўзбекистон Уругай 0:2 (90 дақиқа)
Манба: www.fcbunyodkor.com
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 621 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|