Воскресенье, 28.04.2024, 15:19
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Апрель 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Жаҳон футболи


    Ўтган ҳафта Туркияда келишилган футбол учрашувлари бўйича бундан ярим йил аввал вужудга келган можароли иш бўйича туб бурилиш ясалди: маҳаллий прокурор Меҳмет Берк Истанбулдаги 16-сонли Суд идорасига ўзининг бир неча ойлик меҳнатлари натижаси — 17 томлик текширувлар ҳисоботини, шу жумладан, кимга қанча жазо муддати бериш кераклиги тўғрисидаги таклифларни тақдим этди.

    Аҳамиятлиси, Беркнинг «ижод маҳсули» билан танишиб чиқа бошлаган судьялар прокуратура айбланувчиларга нисбатан кутилганидан ҳам кўпроқ жазо беришни сўраётганининг гувоҳи бўлдилар. Жумладан, прокурорнинг фикрича, мазкур иш бўйича жами 93 нафар киши жазога тортилиши, улардан бири — «Фенербахче» клуби президенти Азиз Йилдирим эса фош қилинган кирдикорлари "мажмуа”си учун 59 йилдан 132 йилгача озодликдан маҳрум этилиши керак экан.

    Эслатиб ўтиш лозим: «Фенербахче» раҳбари ўнта келишилган учрашувни ташкил этиш ҳамда бошқа бир нечта жамоа рақибларини рағбатлантириш (Туркияда қабул қилинган янги қонунга мувоф ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 479 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.12.2011 | Комментарии (0)

    ФИФА финални бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

    Кутганимиздек, "Барселона" ва "Сантос" жамоалари ўртасидаги ўйинни Равшан Эрматов бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришади.

    Эслатиб ўтамиз, Эрматов 2008 йили бўлиб ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финалини ҳам бошқариб борганди. "Манчестер Юнайтед" (Англия) ва "ЛДУ" (Эквадор) клублари ўртасида баҳс инглизларнинг ғалабаси (1:0) билан якунланганди. Руний ўйиннинг 37-дақиқасида ҳисобни очган бўлса, 49-дақиқада Неменья Видични бош ҳакам майдондан четлатганди.

    "Барселона" ва "Сантос" жамоалари ўртасидаги баҳс эса 18 декабрь, якшанба куни соат 15:30да бошланади.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.12.2011 | Комментарии (0)



    Бир неча дақиқалар олдин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финал учрашуви якунланди.

    Унда Европа чемпионлар Лигаси ғолиби "Барселона” бу йил Осиёда тенгсиз бўлган Қатарнинг "Ал Садд” клуби билан беллашди. Ўйин Хосеп Гвардиола шогирдларининг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабалар билан якунланди.

    Энди "Барселона” 18 декабрь куни "Сантос” билан финал ўйинида майдонга тушади. "Ал Садд” эса шу куни жаҳон чемпионатининг 3-ўрин соҳиби ким эканлигини аниқлаш мақсадида "Кашива Рейсол” билан баҳслашади.

    Клублар Ўртасидаги ЖЧ, 1/2 финал.

    АЛ САДД (Қатар) – БАРСЕЛОНА (Испания) – 0:4 (0:2)
    Голлар: 0:1 – Адриано (25), 0:2 – Адриано (43), 0:3 – С. Кейта (63), 0:4 – Максвелл (82).

    АЛ САДД: Муҳаммед Сақр, Абдулмажид, Касола, Ли Чжон Су, Кони, Кейта (Хасан Холид, 85), Ризиқ, Ал Блуши (Аль Язиди, 63), Бельхадж, Ньянг (Али, 77), Халфан Иброҳим.

    БАРСЕЛОНА: Вальдес, Абидаль (Максвелл, 66), Маскерано, Пуйоль, Адриано, Алькантара, Иньеста, С. Ке ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Дата: 15.12.2011 | Комментарии (0)

     

    Ўтган ҳафтада футбол қироли Пеле «Сантос» ҳужумчиси Неймарнинг «Барселона» етакчиси Лионель Мессидан анча кучли эканлигини айтиб ўтганди. Унинг бу гаплари Мессининг юртдоши Диего Марадонага сира ёқмади. «Афтидан, Пеле адашиб бошқа дори ичиб олган кўринади. Ёки таблеткани кечаси эмас, эрталаб қабул қилган. Шунга унинг гаплари ғалати бўлиб қолган. Келаси сафар унга тўғри дори ичишни тавсия қиламан. Шунингдек, Пеле шахсий шифокорини алмаштириши лозим. Тан оламан, Неймар яхши футболчи. Аммо Мессининг даражасига етиши учун ҳали кўп уриниши керак. Менимча, у Леога тенглашолмайди»,-деди Марадона.

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 451 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.12.2011 | Комментарии (0)


    8 - 18 декабрь кунлари Японияда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади. Бу гал ҳам кичик мундиалда  саккиз жамоа иштирок этади. Ўйинлар иккита стадионда бўлиб ўтади. "Тойота” стадиони 45 000 томошабинга мўлжалланган. Бу стадионда дастлабки 5 та учрашув ўтказилади. Қолган ўйинлар аниқроғи ярим финалнинг битта, учинчи ўрин учун баҳс ва финал учрашувлари 72 327 томошабин сиғадиган "Йокогама Халқаро” стадионида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

    Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Барселона” ва Жанубий Американинг биринчи рақамли жамоаси "Сантос” мусобақага ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 495 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.12.2011 | Комментарии (0)



    France Football журнали ва ФИФА ташкилоти «Олтин тўп»га даъвогарлар сони 3тага қисқаргани ҳақида маълум қилишди.

    Булар «Барселона» жамоасининг икки нафар футболчиси - Хави ва Месси ҳамда «Реал» аъзоси Криштиану Роналду. Ғолиб номи 2012 йил 12 январь куни Цюрихда бўладиган маросимда аниқланади.
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 473 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.12.2011 | Комментарии (0)


     

    Бугун France Football журнали ва ФИФА 2011 йилда энг яхши мураббий номига сазовор бўладиган уч нафар номзоднинг номини эълон қилди.

    Унга кўра, 2011 йилда энг яхши мураббий номи учун Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Алекс Фергюсон, Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньолар кураш олиб борадиган бўлдилар.

    Эслатиб ўтамиз, энг яхши мураббий номига сазовор бўлган мутахассиснинг номи 2012 йилнинг 9 январь санасида бўлиб ўтадиган маросим вақтида аниқланади.

    Манба: www.championat.com
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.12.2011 | Комментарии (0)


    «Фламенго» ҳужумчиси Роналдиньо тўрт ойдан бери маош олмаяпти, деб хабар бермоқда футболчининг агенти Роберто де Ассиш.

    «Роналдиньо тўрт ойдан бери ойлик олмаётган бўлса-да, майдонга тушяпти ва жамоасининг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз. Лекин сарбнинг ҳам чек черагаси бор. Боргани сари хафсаламиз пир бўляпти”- деди Ассиша Marca Brazil нашрига берган интервьюсида.

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Дата: 26.11.2011 | Комментарии (0)


    25 ноябрь куни ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасидаги Россия терма жамоаси иштирок этгаётган "F” гуруҳи тақвими тасдиқланди.

    Унга кўра, Адвокат шогирдлари саралаш баҳсларини ўз майдонларида бошлашиб (Шим. Ирландия) меҳмонда (Озарбайжон) тугатади.

    "F” гуруҳи тақвими:

    2012 йил

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 460 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.11.2011 | Комментарии (0)






    Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган ва 4-босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолган терма жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги ўринлари. (Осиё қитъаси бўйича)
    1. Япония
    2. Австралия
    4. Эрон
    6. Ўзбекистон
    7. Иордания
    8. Ироқ

    Қуйидаги жамоаларнинг тақдири 6-турда ҳал бўлади.
    9.Қатар / 12.Баҳрайн
    11.Саудия Арабистони / 13.Уммон / 16.Таиланд
    3.Жанубий Корея / 25.Ливан / 10. Қувайт


    Қуйида 4-босқич учрашувларини бугунги кундаги вазиятдан келиб чиқиб тузилган Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни кўришингиз мумкин. 6-турда Жанубий Корея терма жамоаси ўз майдонида бўлиб ўтадиган учрашувда мағлубиятга учрамаса бўлди, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Шунда улар ФИФА рейтингига кўра 2-саватчадан ўрин оладилар. Қуйидаги тақвим Корея терма жамоасининг кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишини инобатга олган ҳолда тузилган. Агар сенсация юз бериб, Қувайт корейсларни мағлубиятга учратадиган бўлса, у ҳолда Ўзбеки ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 552 | Добавил: 11x11 | Дата: 18.11.2011 | Комментарии (0)

    « 1 2 3 4 ... 11 12 »
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz