Бир неча дақиқалар олдин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финал учрашуви якунланди.
Унда Европа чемпионлар Лигаси ғолиби "Барселона” бу йил Осиёда тенгсиз бўлган Қатарнинг "Ал Садд” клуби билан беллашди. Ўйин Хосеп Гвардиола шогирдларининг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабалар билан якунланди.
Энди "Барселона” 18 декабрь куни "Сантос” билан финал ўйинида майдонга тушади. "Ал Садд” эса шу куни жаҳон чемпионатининг 3-ўрин соҳиби ким эканлигини аниқлаш мақсадида "Кашива Рейсол” билан баҳслашади.
Клублар Ўртасидаги ЖЧ, 1/2 финал. АЛ САДД (Қатар) – БАРСЕЛОНА (Испания) – 0:4 (0:2) Голлар: 0:1 – Адриано (25), 0:2 – Адриано (43), 0:3 – С. Кейта (63), 0:4 – Максвелл (82).
АЛ САДД: Муҳаммед Сақр, Абдулмажид, Касола, Ли Чжон Су, Кони, Кейта (Хасан Холид, 85), Ризиқ, Ал Блуши (Аль Язиди, 63), Бельхадж, Ньянг (Али, 77), Халфан Иброҳим.
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Абидаль (Максвелл, 66), Маскерано, Пуйоль, Адриано, Алькантара, Иньеста, С. Кейта, Педро, Месси, Вилья (Санчес, 39; Куэнка, 71).
Огоҳлантиришлар: Абдулмажид (62), Касола (79).
Манба: www.Fk.uz
|