Воскресенье, 12.05.2024, 04:42
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Жаҳон футболи


    Эрон терма жамоаси Қатарда мезбонлар қаршилигини сингдира олмади. Ходи иккинчи тайм бошланиши билан мезбонлар дарвозасини ишғол этган бўлса, 56-дақиқада майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди.

    Баҳрайн терма жамоаси Жакартадан уч очко билан қайтди. Биз учун яхши таниш бўлган терма жамоа икки марта индонезияликлар дарвозасига йўл топа олишди.

    Мазкур ғалабадан кейин Баҳрайн терма жамоасининг имкони бироз ошди.

    "Е” гуруҳи

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 500 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)


    Гуруҳнинг марказий учрашувларидан бири Саудияда бўлиб ўтди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтган учрашувда австралияликлар ғалаба қозонишди. Ушбу учрашувда ҳам легионерлар ўзларини кўрсатишди. Кеннеди иккита голга муаллифлик қилган бўлса, Уилкшир ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Мезбонларнинг ягона голини Ал Шамрони киритди. Афтидан, саудияликлар ҳамон инқироздан чиқа олмаётган кўринишади. Араблар биринчи турда нурсиз дуранг қайд этишганди.

    Ушбу квартетнинг иккинчи баҳсида Таиланд терма жамоаси ўз майдонида Уммонни йирик ҳисобда доғда қолдирди.

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 504 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)


    Ўтган турда Ливан дарвозасига олтита гол киритган Жанубий кореяликлар сешанба оқшомида Қувайт меҳмони бўлди. Учрашув тенг курашлар остида кечди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Олдинига кореяликлар ҳисобни очишди. Иккинчи таймда эса мезбонлар мувозанатни тиклашди.

    Гуруҳдаги иккинчи ўйинда сенсация содир бўлди. Ўз майдонида БААни қабул қилган Ливан терма жамоаси рақибдан 3:1 ҳисобида устун келди.

    Икки турдан кейин бу гуруҳда қўшҳокимлик ўрнатилди.  

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 495 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)


    Ўтган турда Ироқни мағлуб этган Аднан Ҳамад шогирдлари сешанба оқшомида Хитой терма жамоасини ҳам доғда қолдиришди. Натижада иорданияликлар  гуруҳларида пешқадамликни ўз қўлларига олишди. Афтидан, Ҳамад шогирдлари ҳазиллмаётган кўринишади. Агар шу зайлда давом этса, Иордания сенцасия соҳибига айланиши мумкин.

    Бразилиялик мутахассис Зико бошқараётган Ироқ терма жамоаси сафарда Сингапурни доғда қолдирди. Голларнинг бирига Юнус Маҳмуд муаллифлик қилди.

     "А” гуруҳи ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 548 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)


    ЖЧ-2014. саралаш босқичи

    "С” гуруҳи

    2-тур

    Ўзбекистон – Япония 1:1 (1:0).

    Бош ҳакам: Халил Ал Гамдий (Саудия Арабистони).

    Голлар: Сервер Жепаров 8. - Шинжи Оказаки 65.

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 525 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.09.2011 | Комментарии (0)


     

    Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига ташриф буюрган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов натижа адолатли бўлганини таъкидлади.

    - Ўйин қизиқарли бўлди. Бир томондан натижадан қониқмадим. Иккинчидан эса вазиятларга қарайдиган бўлсак, натижа адолатдан бўлди. Гол уриш учун бизда ҳам, рақибларда ҳам имкониятлар етарли бўлди.

    - Бизнингча ўйин қанотлар орқали ташкил қилинганданда яхшироқ бўларди. Чунки, марказ орқали ҳужумларимиз унчалик муваффақиятли бўлмади.

    - Ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Гол қанот орқали ҳужумдан кейин киритилди. Бундай таркибни туширишдан мақсад тўпни кўпроқ ўзимизда ушлашни ният қилгандим. Қаерда хато қилганимизни ўйин видеоёзувини кўриб чиққанимдан кейин айтишим мумкин.

    - Нима учун Максим Шацкихни бошланғич таркибда туширмадингиз. У балки кўпроқ фойда келтирган бўлармиди?
    - Балки сиз ҳақдирсиз...

    - Нима учун бугун ёш ва тезкор жамоага қарши ўзимизнинг ёши ўтиб қолган футболчилар, масалан, Карпенко, М ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 493 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.09.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ саралаш баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманига дастлаб "кунчиқар юрт" терма жамоаси бош мураббийи Алберто Заккерони ташриф буюрди.

    - Ўйин биз учун кутганимиздан ҳам қийин бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси Осиёдаги кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Мезбонлар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Айниқса, биринчи бўлимда ўзбекистонликлар бизга нисбатан яхши ўйнаб, кўпроқ ҳужум уюштиришди. Иккинчи бўлимда эса биз ўйинни кучайтирдик ва ҳисобни тенглаштирдик. Умуман олганда, Ўзбекистон биз кутгандан ҳам яхшироқ ўйнади ва биз бугун анча қийналдик.

    - Осиё чемпиони бўлган жамоа учун ҳар бир ўйинда биттадан гол уриш кам эмасми?
    - Ҳақиқатан ҳам кам гол уряпмиз. Бу мени хавотирга солмоқда. Бизда ўйинларда гол уриш имкониятлари кам бўлмоқда. Ушбу камчилигимизни йўқотиш учун машғулот жараёнида кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламиз.

    - Биринчи бўлимдан сўнг ўйин тактикасини ўзгартириш қийин бўлмадими?
    - Ўзбекистон ҳужумда яхши ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 497 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.09.2011 | Комментарии (0)

    Гурухдаги рақибларимиз КХДР ва Тожикистон терма жамоалари ўзаро 2-турни ўтказишди. Ўйин Тошкент вақти билан соат 12:30 да бошланди. Биз кўплаб талаб истакларни инобатган олган ҳолда ушбу ўйинни имкони борича ёритиб боришга ҳаракат қилдик.

    Дастлабки бўлимнинг 14-дақиқасида ҳисоб очилди. майдон эгаларининг 4-рақамли футболчиси Пак Нам Чол ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Эътиборлиси майдон эгалари бош мураббийи Жо Тонг Соп Японияга қарши ўйиндаги таркибдан фақат дарвозабон Ри Мён Гукни олиб ташлаган. Балки мураббий ўша ўйинда ўтказиб юборилган ягона голда айнан дарвозабонни айбдор деб ҳисоблагандир. Тожикистон терма жамоасининг вақтинча бош мураббийи Олимжон Рафиқов эса биринчи турга нисбатан бир йўла учта ўзгаришни амалга оширган. Фарход Восиев, Маҳмадали Содиқов ва Нўъмон Ҳакимовларнинг ўрнини бу ўйинда Ибрагим Рабимов, Умед Ҳабибуллоев ҳамда Хуршид Маҳмудовлар эгаллашди.




    Ўйин тақдирини ягона гол ҳал этди. КХДР ўз майдонида қўшниларимизни мағлуб этишди.

    ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 570 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.09.2011 | Комментарии (0)


    Ҳозиргина "Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган учрашувда дуранг натижаси қайд этилди. Дастлаб, 7-дақиқада терма жамоамиз сардори ҳисобни очган бўлса, учрашувнинг 65-дақиқасида Кавага ўртадаги мувозанатни тиклади. Натижада ушбу жамоаларнинг саккизинчи тўқнашувида ҳам терма жамоамиз японлардан устун кела олишмади.

    ЖЧ-2014 . Учичнчи  саралаш босқичи

    "С” гуруҳи

    2- тур

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 458 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.09.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаши учрашув олдидан бугун "Пахтакор” стадионининг мажлислар залида икки жамоа расмийлари ва ўйин ҳакамлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

    Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь куни ўзининг анъанавий оқ либосида тўп суриши маълум бўлди. Япония терма жамоаси ҳам ўзи учун одатий бўлган кўк либосида ўйнайди.

    Таъкидлаш лозимки, учрашувни Халил ал-Гамдий бошчилигидаги саудиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Унга қанотларда Абдул Азиз ал-Катирий ва Бадр ал-Шумронийлар кўмаклашишади. Тўртинчи ҳакам ҳам Саудия Арабистонидан – Мораи ал-Аважий. Эронлик Хуссайн Милажерди Аскарий ҳакам ёрдамчиси вазифасини бажарса, Гутам Кар (Ҳиндистон) учрашув комиссари этиб тайинланган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш учрашуви 6 сентябрь куни "Пахтакор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 563 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)

    « 1 2 3 4 5 6 ... 11 12 »
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz