Вторник, 21.05.2024, 02:02
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 6 » Алберто Заккерони: Ўзбекистон кутганимиздан яхшироқ ўйнади
    20:49
    Алберто Заккерони: Ўзбекистон кутганимиздан яхшироқ ўйнади


    Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ саралаш баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманига дастлаб "кунчиқар юрт" терма жамоаси бош мураббийи Алберто Заккерони ташриф буюрди.

    - Ўйин биз учун кутганимиздан ҳам қийин бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси Осиёдаги кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Мезбонлар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Айниқса, биринчи бўлимда ўзбекистонликлар бизга нисбатан яхши ўйнаб, кўпроқ ҳужум уюштиришди. Иккинчи бўлимда эса биз ўйинни кучайтирдик ва ҳисобни тенглаштирдик. Умуман олганда, Ўзбекистон биз кутгандан ҳам яхшироқ ўйнади ва биз бугун анча қийналдик.

    - Осиё чемпиони бўлган жамоа учун ҳар бир ўйинда биттадан гол уриш кам эмасми?
    - Ҳақиқатан ҳам кам гол уряпмиз. Бу мени хавотирга солмоқда. Бизда ўйинларда гол уриш имкониятлари кам бўлмоқда. Ушбу камчилигимизни йўқотиш учун машғулот жараёнида кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламиз.

    - Биринчи бўлимдан сўнг ўйин тактикасини ўзгартириш қийин бўлмадими?
    - Ўзбекистон ҳужумда яхши ўйнади. Шунинг учун ўйин тактикасига ўзгартириш киритишга ҳаракат қилдик. Бўлмаса, бизга янада қийин бўлган бўларди.

    - Кагаванинг бугунги ўйини ҳақида нима дея оласиз?
    - Ўйлайманки, Кагава ўйинда яхши ўйин кўрсатди. Бугун у ўзига берилган кўрсатмаларни бажарди.

    - Жамоангиз КХДР ва Ўзбекистон билан ўйинларда иштирок этди. Нима деб ўйлайсиз, қайси жамоа кучлироқ?
    - Япония Корея билан ўз уйида ўйнаган бўлса, Ўзбекистон билан меҳмонда тўп сурди. Рақиблар билан ўйинлар турли жойларда бўлгани учун ҳозирча жамоаларнинг кучини таққослаш қийинроқ. Лекин Ўзбекистон чиройли ўйин намойиш қилиб, бизга анча муаммолар яратди.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 499 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz