Ҳозиргина
"Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари
ўртасидаги учрашув якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган
учрашувда дуранг натижаси қайд этилди. Дастлаб, 7-дақиқада терма жамоамиз
сардори ҳисобни очган бўлса, учрашувнинг 65-дақиқасида Кавага ўртадаги
мувозанатни тиклади. Натижада ушбу жамоаларнинг саккизинчи тўқнашувида ҳам
терма жамоамиз японлардан устун кела олишмади.
ЖЧ-2014 .
Учичнчи саралаш босқичи
"С”
гуруҳи
2- тур
Ўзбекистон
– Япония 1:1 (1:0)
Голлар:
Жепаров-7. – Кавага-65.
|