Вторник, 21.05.2024, 10:08
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 6 » Чемпион бир очко билан қайтди
    21:24
    Чемпион бир очко билан қайтди


    ЖЧ-2014. саралаш босқичи

    "С” гуруҳи

    2-тур

    Ўзбекистон – Япония 1:1 (1:0).

    Бош ҳакам: Халил Ал Гамдий (Саудия Арабистони).

    Голлар: Сервер Жепаров 8. - Шинжи Оказаки 65.

    Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Ислом Тўхтахўжаев, Виталий Денисов, Виктор Карпенко (Анзур Исмаилов 75), Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Александр Гейнрих (Максим Шацких 78), Улуғбек Бақоев (Санжар Турсунов 53).

    Япония: Эйжи Кавашима, Юичи Комано (Томоаки Макино 82), Ацуда Учида, Ясухито Эндо, Шинжи Оказаки, Шинжи Кагава, Ясуики Конно, Макото Хасебе, Таданаре Ли (Хавенар 65), Маэ Йошида, Юки Абэ (Хироши Киотаке 46).

    6 сентябрь. Тошкент. "Пахтакор” стадиони. 30000 томошабин.

     

    Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг амалдаги чемпиони, Япония терма жамоасини яна доғда қолдира олмади. Альберто Заккерони шогидлари Тошкентдан бир очко билан қайтишди. Учрашув мезбонларнинг ҳужуми билан бошланишига қарамай, гол киритиш японларга насиб этганди. Бироқ ўша вазиятда япониялик ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда тургани боис, таблодаги 0:0 ҳисоби ўзгармай қолди. Мазкур баҳсда катта иштиёқ билан тўп сурган футболчиларимиз 6-дақиқадаёқ ҳисобни очилари мумкин эди. Бироқ Темур Кападзенинг жарима майдончасига кирмай берган зарбаси Кавашма қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб қайтди. Айтиш жоизки, бу голдан дарак берувчи қўнғироқ мисол янгради. Терма жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми гол билан якун топди. Тезкор амалга оширилган стандарт вазиятдан сўнг терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров ўнг оёқда Кавашимани ожиз қолдирилди – 1:0. Голдан кейин ҳам Абрамов шогирдлари босимни кучайтиришди. Бироқ, ушбу вазиятларда японялик ҳимоячилар илдамроқ ҳаракат қилишди. Айтиш жоизки, меҳмонлар ҳам ўз дарвозаларидан тўп олиб чиққач, ҳужумга зўр беришди. Лекин ҳар сафар Игнатий Нестеров уларнинг уринишларини зое кетказди. 17- дақиқада эса Карпенконинг кутилмаганда берган зарбасини Кавашима қийинчилик билан бартараф этди.

    Биринчи бўлим сўнгги дақиқасида "кунчмқар юрт” вакиллари ҳисобни тенгнлаштиришлари мумкин эди. Аммо Таданаре Лининг зарбаси устунга тегиб қайтди.

    Иккинчи таймни ҳам вакилларимиз фаол бошлашди. 62 – дақиқада тиниб-тинчимас Темур Кападзе меҳмонлар дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борганди. Бироқ унинг зарбаси жуда кучсиз ва ишончсиз чиқди.

    65-дақиқада учрашувда ҳисоб тенглашди. Икки йил олдин баҳсда ҳам Нестеровни ожиз қолдирган Оказаки яна Тошкентда гол урди. Унинг боши билан йўлаган зарбасини Нестеров оёқлари орасидан ўтказиб юборди. Бундан ўн тўрт йил илгари ҳам терма жамоамиз Бугалонинг хатоси туфайли икки очколан маҳрум бўлганди. Бу гал эса Нестеров "бош қаҳрамон”га айланди.

    Сервер Жепаров учрашув қаҳрамони бўлиши мумкин эди. Бироқ, терма жамоамиз сардори Кавашима билан бирга бир дуэлда қолишига қарамай, дарвозани ишғол эта олмади.

    Учрашув якунига қадар ҳар икки жамоа ҳам ҳисобни ўзгартиришга уринди. Лекин Гамдининг ҳўштаги чалинганда таблода – 1:1 ҳисоби порлаб турарди. Шундай қилиб Японияга қарши кечган саккизни учрашувда ҳам рақибдан устун кела олмадик.

      

    А. Деҳқонов шарҳи

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 528 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz