Понедельник, 06.05.2024, 06:55
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Январь » 28 » Жоау Карлос: “Анжи”нинг келажаги порлоқ”
    06:34
    Жоау Карлос: “Анжи”нинг келажаги порлоқ”


    Махачқалъанинг "Анжи” жамоаси ҳимоячиси Жоау Карлос фаолиятида  Россия чемпионати янги саҳифа саналади. Ушбу футболчи яқинда "Спорт Эскапресс” нашри ходими билан суҳбат чоғида Россиядаги фаолияти ва бир қатор муҳим ҳодисалар хусусида гапириб берди.

    - Россия чемпионати сиз учун  янги тажриба бўлди, десак муболаға бўлмайди. Дастлабки таассуротлар қандай?

    - Нима десам экан. Таассуротлар бир олам. Олти йилдан ошиқроқ вақт давомида Бельгияда тўп сурдим.  Бир кун келиб Россияда ўйнашим хаёлимга келмаганди. Бироқ кутилмаганда "Анжи”дан таклиф тушди. Россияга келгач, бу ердаги турмуш тарзи ва футбол Бельгиядан тамоман фарқ қилишини сездим. Тан оламан, бу ерда  мен ва менинг оилам учун барча шароитлар етарли.

    Биринчи марта Роберто Карлоснинг келишини эшитганимда ҳайратда қолганимдим. Унинг ўзи келгач, туш кўрмаётганимни ҳис этганман.  Самуэль Это'Онинг келиши эса "Анжи” учун катта фойда бўлди. Умид қиламанки, бу ерда иккинчи йиллим муваффақтятли якунланади ва "Анжи” еврокубоклар учун курашади.

    - Россия ва Бельгия футболини бир-бирига солиштира оласизми?

    - Бельгияда кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор қаратишади. Россияда эса эркин ҳаракат қилиш мумкин. Рус футболини Бразилияники билан тенглаштирса бўлади.  Футболда бироз жозиба ҳам бўлиши керак. Бельгияда уни деярли кўрмайсиз, Қўполликлар ва карточкалар билан ёдда қолади аксарият ўйинлар.

    - Сизнинг "Анжи”га келишингизга Роберто Карлос ўрнак бўлдими?

    - Йўқ. Бироз адашдингиз. Мен Робертодан олдин клуб билан шартнома имзолаганман. Менга Роберто Карлоснинг келишини айтишганида ишонмагандим. Ростини айтсам, унинг Россияда ўйнашини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Тўрмуш ўртоғимга бу ҳақида айтганимда у ҳам ҳайрон бўлганди.

    Ўзим ҳам "Анжи” таклифини қабул қилганимда кўплаб футбол мухлислари ажабланишгани таббий ҳол. Негаки, мен Чемпионал лигасида иштирок этаётган клубни тарк этаётгандим.

    Барчасига кўз юмиб шартномага имзо чекдим. Яширмайман, бу ерга келишдан олдин "Анжи” ҳақида маълумотлар тўплаганман. Интернет орқали жамоанинг 11- ўринда бораётгани ва унда таниқли исмлар йўқлигини билиб олдим. Туркия йиғинига келдим. Икки ҳафта ўтгач, Роберто Карлос ҳам сафимизга келиб қўшилди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. "Анжи”нинг келажаги порлоқ эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Ҳаётда мана шундай мўъжизалар ҳам бўлиб туради.

    - Нега таваккал қилиш қарор қилдингиз? Ахир "Анжи” сизга катта миқдордаги пул таклиф қилганди-ку?

    - Тўғри айтасиз. Аммо ҳаётда ҳар доим ҳам пул асосий роль ўйнамайди. Бельгияда ҳам оиламнинг муаммоларини ҳал этишга етадиган пул топаётгандим. Ҳозир эса танлашда адашмаганимдан хурсанд бўлиб утирибман.

    - Бразилияда ҳам "Анжи” ҳақида билишадими?

    - Ҳа, ушбу клуб тўғрисида ҳамма жойда гаприришади. Бельгия ва Франциядаги дўстларим Махачқалъадага келишни орзу қилишади.

    - Шундай бўлса-да, ҳамюртингиз Диегу Тарделли жамоани тарк этди. Бу ерда унга нима етишмади?

    - Билмадим. Баъзан футбода шундай тушунарсиз ҳолатлар ҳам учраб туради. Бразилияда Диегу деярли ҳар бир ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этарди. Россия чемпионатида 13 марта майдонга тушган бўлса битта ҳам гол кирита олмади.

    У "Анжи” билан битим имзолганида Роберто икковимиз ниҳоят, тўпурар ҳужумчи келганидан хурсанд бўлгандик. Афсуски, у жамоага мослаша олмади. Натижада борган сари асабийлашди.

    - Тарделли ҳозир Қатарда...

    - Яқинда у билан гаплашдим. У ўзини бахтиёр ҳис этмоқда. Унинг келажакдаги ишларига омад тилаб қоламан.

    - Россиянинг бошқа жамоаларида тўп сурадиган бразилиялик ўйинчилар билан гаплашиб турасизми?

    - Албатта, Вангер Лав менинг дўстим. У билан биргаликда "Васку Да Гама” футбол мактабида таҳсил олганмиз. Рио Де Жанейрода ҳам битта фавелда яшаганмиз. Иккимиз машғулотларга автобусда қатнардик.

    - Вагнер Лав Бразиляига кетиш тараддудида...

    - Аммо унга Бразилияда ЦСКА сўраётган пулни берадиган клубнинг ўзи йўқ. Менимча, унинг нияти амалга ошмаса керак. Яна ким билади дейсиз.

    - Янги йилни "Анжи” янги бош мураббий билан қарши олди. Юрий Красножаннинг иш жараёни сизга маъқул келдими?

    -  У ҳамиша футболчилар билан очиқ мулоқотда бўляпти. Ким ўзини кўрсата олса ўша ўйинчини асосий таркибга қўйишини тинмай таъкидламоқда. Футболчилар уун энг асосийси мураббийнинг ишончи.

    - Красножан келгунча, кўплаб таниқли мураббийлар номзодлар қаторида тилга олинди. Хусусан, Гус Хиддинк.

    - Журналистлар Махачқалъага кимларни олиб келмади, дейсиз. Ҳатто Моуриньо ҳақида ҳам гап борди. Якунда эса Красножан вариантига тўхталди. Унинг битта ютуқли томони бор: у Россия чемпионатини яхши тушунади.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 547 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz