Воскресенье, 19.05.2024, 05:23
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Ўзбек футболи


    "Бунёдкор” бош мураббийининг ўйиндан кейинги фикрлари қуйидагича бўлди.

    - Иккинчи давранинг илк ўйини ҳар қандай жамоа учун оғир бўлади. Айниқса, мана бундай жазирама об-ҳавода тўп суриш осон эмас. "Бухоро” ўз майдонидаги ўйинларда исталган рақибдан очко тортиб олишга қодир жамоа. Ҳисобни тез очишимиз биз учун фойдали бўлди. Ундан кейин кетма-кет голлар киритдик ва ҳақли ғалабага эришдик, - деди Қосимов.

    - Биринчи бўлимдаги "Бунёдкор” билан иккинчисидаги ўртасида катта фарқ бўлди. Бу нима билан боғлиқ?
    - Аввал берган кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришгани учун барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Танаффусга 0:3 ҳисобида чиқиб кетганимиздан сўнг куни кеча Қирғизистон термасига қарши ўйинда кўп куч сарфлаб қайтган Виктор Карпенкони алмаштирдим. Шунингдек, шогирдларимга иккинчи бўлимда тўпни кўпроқ ўз назоратимизда ушлаб туришни ва кўп куч сарфламасликни уқтирдим. Чунки яна икки кундан сўнг бизни "Насаф”га қарши жиддий учрашув кутиб турибди.

    Манба: www ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 512 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.07.2011 | Комментарии (0)



    Табиийкки 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган бухороликлар устозининг ўйиндан кейинги кайфияти яхши эмасди.

    - Ўтказиб юборган тезкор голдан сўнг ўз назоратимизни йўқотиб қўйдик. Секин аста ўзимизга келиб, рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир эта бошлаганимиздан кейин яна олис масофадан иккинчи голни қўйиб юбордик. Сўнг учинчиси... Очиғи узоқ масофалардан киритилган учта голдан кейин руҳан синиб қолдик. Иккинчи бўлимда вазиятлар яратдик. Аммо омадимиз келмади, - деди "Бухоро” устози Геннадий Кочнев.

    - Учала голда ҳам дарвозабонни айби бор деб уни биринчи бўлимдаёқ алмаштирдингизми?
    - Йўқ, Александр Антиповнинг голларда ҳатоси бор деб ўйламайман. Бунёдкорчиларнинг ақлбовар қилмас зарбалардан сўнг тўп тўрга бориб тушаверди. Бу оддий голлар эмас. Ҳисоб 0:3 бўлгач, уни руҳий ҳолатини ўйладим. Батамом синиб қолмасин деган ҳаёлда уни алмаштирдим.

    Манба: www.fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.07.2011 | Комментарии (0)



    "Пахтакор” ва "Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Андижон” бош мураббийи Ориф Маматказин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Ҳайдаров жамоаси ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлаб ўтди. Ориф Маматказин жамоасининг руҳий жиҳатдан тайёргарлиги яхши эмаслигини таъкидлаб ўтди.

    «Бугун дарвозабонимиз яхши ўйнай олмайди. Бежизга уларни ярим жамоа дейишмайди. Дарвоза томон берилган зарбаларнинг деярли ҳаммасига голга айланди. Тезкор гол уриб, кейин икки ахмоқона тўпларни ўтказдик. Ҳимоячиларнинг ҳам хатоси борлигини таъкидлашим керак».

    «Айбни фақат посбонга ағдармоқчи эмасман. Бизга руҳий тайёргарлик етишмаяпти. Ўз уйимизда яхши ўйнаяпмиз, бироқ сафарда футболчиларни умуман таниб бўлмаяпти. Бугун ҳам гол урганимиздан кейин ўйинчилар нима қилишни билмай қолишди. Солиевни кичик жароҳати борлиги учун захирада қолдирдим. Бугун йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик, лекин жамоанинг потенциали кучли бешликдан ўрин эгаллашга етади деб ўйлайман», дейди мураббий. ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 557 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.07.2011 | Комментарии (0)



    "Пахтакор” ва "Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Пахтакор” бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Ҳайдаров жамоаси ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлаб ўтди.

    «Ўйин бошида қўпол хатога йўл қўйдик, лекин шундан кейин ўзимизни ўнглаб олдик ва учрашувни жуда яхши ўтказдик. Бугун ҳисобдан ҳам, жамоанинг ўйинидан ҳам кўнглим тўлди. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаландик».

    «Биз бугунги ўйин учун алоҳида тайёрланганимиз йўқ. Яъни, биринчи даврадаги мағлубият сабабли реванш олишни алоҳида мақсади қилмагандик. Шунчаки иккинчи даврага жиддий ҳозирлик кўрдик. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Чунки пешқадамдан етарли фарқ билан ортда қоляпмиз».

    «Жамоамизда давралар оралиғида тунислик уч нафар легионер синовдан ўтди. Уларнинг савияси яхши, лекин ўз футболчиларимиздан устун жиҳатларини кўрмадим. Боз устига, икки футболчининг ёши 29да экан. Ундан кўра ёш ўйинчиларга имконият берганмиз тўғри бўлади. Грузиялик Климиашвил ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 520 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.07.2011 | Комментарии (0)


    «Бухоро» - «Бунёдкор» - 0:4 (0:3)

    Бухоро. 7725 томошабин.

    Ҳакамлар: Р. Ирматов – 9,6, А. Расулов – 9,4, Д. Саидов – 9, ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 631 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.07.2011 | Комментарии (0)


    Иккинчи давра бошланиши арафасида «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарияти ва жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишни ўтказишдан асосий мақсад бош мураббий масаласига ойдинлик киритишдан иборат бўлди. Давралар оралиғида Усмон Асқаралиев зиммасига вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариш юклатилганди. ЎФФ ва ПФЛ томонидан қабул қилинган низомга асосан олий лига жамоаларини бошқарадиган мураббийлар «Про» ёки «А» лицензиясига эга бўлиши кераклиги кўрсатиб қўйилган. Айни пайтда Асқаралиевда юқоридаги кўрсатилган лицензиялар йўқлиги боис ПФЛ мураббий масаласига иккинчи даврага қадар ойдинлик киритиш талабини қўйганди.

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 574 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.07.2011 | Комментарии (0)


    14-тур.

    30 июль

    «НЕФТЧИ» – «НАВБАҲОР» – 1:1 (1:1)

    Фарғона. 13350 томошабин.

    Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Ильясов (Тошкент), А. Букатин (Тошкент),                 Т. Тўхтасинов  (Андижон)

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 485 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.07.2011 | Комментарии (0)


    30 июль оқшомида ҳамманинг нигоҳи  Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига қаратилди, десак муболаға бўлмайди. Боиси, шу кеча ЖЧ-2014 саралаш босқичлари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бизга қизиқ бўлган Осиё қитъасида бешта гуруҳ вакиллари ўз рақибларини билиб олишди.

     

    Зико танлаган рақиблар

    Саралаш босқичида иккинчи бўлиб қуръа ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 555 | Добавил: 11x11 | Дата: 31.07.2011 | Комментарии (0)

    Кеча Ёшлар лигасида иккинчи давра ўйинлари старт олди. мусобақа пешқадами Қаршининг "Насаф” клуби ёшлари ўз майдонларида "Динамо”ни тор мор этишди – 5:0. худди шундай ҳисоб "Бухоро” ва "Бунёдкор” ўртасидаги ўйинда ҳам қайд этилди. Фақат ҳисоб меҳмонлар фойдасига. Жиззахга сафар қилган "Шўртан” ёшлари сафардан қуруқ қўл билан қайтишди. "Пахтакор” – "Андижон” ўртасидаги ўйинда ҳам майдон эгалари ғалабани тантана қилишди – 2:1. Кичик водий дербисида "Нефтчи” "Навбаҳор”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

    Ушбу турнинг яна икки ўйини бугун бўлиб ўтади.


    14- тур. 29 июль

    Бухоро - Бунёдкор 0:5

    Сўғдиёна - Шўртан 3:1

    Нефтчи - Навбаҳор 2:0

    Пахтакор - Андижон 2:1

    Насаф - Динамо 5:0

    30 июль
    Олмалиқ - Қизилқум

    Машъал - Металлург
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 435 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)



    «Локомотив» жамоаси биринчи босқичда барча кўрсаткичлар бўйича энг яхши натижа қайд этди. Клуб аъзолари эришаётган бу муваффақиятларда у ёки бу футболчини алоҳида кўрсатиш қийин. Негаки, футбол жамоавий ўйин. Шундай бўлса-да клуб расмий веб-сайти жаҳоннинг илғор клубларидан андоза олган ҳолда ўз мухлислари орасида биринчи босқичнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун сўров ўтказди. 13 июлдан 30 июлгача давом этган сўровномада 154 нафар мухлис иштирок этди. Бундан кўриниб турибдики, сайт ўқувчилари сони тобора ортиб бормоқда. Бу албатта жамоа мазмунли ўйин кўрсатаётгани билан боғлиқ.

    Бевосита сўровнома натижаларига келсак, унда сезиларли устунлик билан июнь ойида жамоамизнинг энг яхши футболчиси, деб топилган Элёр Жаҳонов ғолиб чиқди. Бу маҳоратли футболчига сўровнома иштирокчиларининг учдан бир қисми, яъни 35,1 фоизи овоз беришган. Биринчиликда ўз тўпурарлиги билан ажралиб турган Арсен Манасян эса 25,3 фоиз овоз билан 2-ўринни банд этди. Кучли учликни жамоанинг энг омадли ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 633 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)

    « 1 2 ... 69 70 71
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz