Воскресенье, 05.05.2024, 15:18
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 31 » Мустафо Байрамов – «Навбаҳор» бош мураббийи
    10:13
    Мустафо Байрамов – «Навбаҳор» бош мураббийи


    Иккинчи давра бошланиши арафасида «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарияти ва жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишни ўтказишдан асосий мақсад бош мураббий масаласига ойдинлик киритишдан иборат бўлди. Давралар оралиғида Усмон Асқаралиев зиммасига вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариш юклатилганди. ЎФФ ва ПФЛ томонидан қабул қилинган низомга асосан олий лига жамоаларини бошқарадиган мураббийлар «Про» ёки «А» лицензиясига эга бўлиши кераклиги кўрсатиб қўйилган. Айни пайтда Асқаралиевда юқоридаги кўрсатилган лицензиялар йўқлиги боис ПФЛ мураббий масаласига иккинчи даврага қадар ойдинлик киритиш талабини қўйганди.

    Йиғилиш қатнашчилари ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишгач, бош мураббийлик вазифасига бир неча йиллардан бери жамоада фаолият олиб бораётган Мустафо Байрамов номзодини тавсия этилди. Йиғилиш қатнашчилари Байрамов номзодини бир овоздан маъқуллашгани боис иккинчи даврада Мустафо Байрамов «Навбаҳор» бош мураббийи сифатида фаолият олиб борадиган бўлди. Усмон Асқаралиев эса жамоанинг катта мураббийи этиб тайинланди.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 572 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz