Воскресенье, 05.05.2024, 16:46
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 31 » Равшан Ҳайдаров: Натижадан ҳам ўйиндан ҳам кўнглим тўлди
    10:19
    Равшан Ҳайдаров: Натижадан ҳам ўйиндан ҳам кўнглим тўлди


    "Пахтакор” ва "Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Пахтакор” бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Ҳайдаров жамоаси ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлаб ўтди.

    «Ўйин бошида қўпол хатога йўл қўйдик, лекин шундан кейин ўзимизни ўнглаб олдик ва учрашувни жуда яхши ўтказдик. Бугун ҳисобдан ҳам, жамоанинг ўйинидан ҳам кўнглим тўлди. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаландик».

    «Биз бугунги ўйин учун алоҳида тайёрланганимиз йўқ. Яъни, биринчи даврадаги мағлубият сабабли реванш олишни алоҳида мақсади қилмагандик. Шунчаки иккинчи даврага жиддий ҳозирлик кўрдик. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Чунки пешқадамдан етарли фарқ билан ортда қоляпмиз».

    «Жамоамизда давралар оралиғида тунислик уч нафар легионер синовдан ўтди. Уларнинг савияси яхши, лекин ўз футболчиларимиздан устун жиҳатларини кўрмадим. Боз устига, икки футболчининг ёши 29да экан. Ундан кўра ёш ўйинчиларга имконият берганмиз тўғри бўлади. Грузиялик Климиашвилини қишда ҳам таркибга жалб этишни истагандик. Ўшанда у "Анжи” билан шартнома тузганди. Энди эса "Пахтакор”да фаолиятини давом эттиради. Иракли тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Уни шу кунларда рўйхатга киритамиз», дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди. "Пахтакор” клуби расмий сайти.

    Манба: www.pakhtakor.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 519 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz