Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Июль » 30 » Элёр Жаҳонов «Локомотив»нинг энг фойдали ўйинчиси
14:28 Элёр Жаҳонов «Локомотив»нинг энг фойдали ўйинчиси |
«Локомотив» жамоаси биринчи босқичда барча кўрсаткичлар бўйича энг яхши натижа қайд этди. Клуб аъзолари эришаётган бу муваффақиятларда у ёки бу футболчини алоҳида кўрсатиш қийин. Негаки, футбол жамоавий ўйин. Шундай бўлса-да клуб расмий веб-сайти жаҳоннинг илғор клубларидан андоза олган ҳолда ўз мухлислари орасида биринчи босқичнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун сўров ўтказди. 13 июлдан 30 июлгача давом этган сўровномада 154 нафар мухлис иштирок этди. Бундан кўриниб турибдики, сайт ўқувчилари сони тобора ортиб бормоқда. Бу албатта жамоа мазмунли ўйин кўрсатаётгани билан боғлиқ.
Бевосита сўровнома натижаларига келсак, унда сезиларли устунлик билан июнь ойида жамоамизнинг энг яхши футболчиси, деб топилган Элёр Жаҳонов ғолиб чиқди. Бу маҳоратли футболчига сўровнома иштирокчиларининг учдан бир қисми, яъни 35,1 фоизи овоз беришган. Биринчиликда ўз тўпурарлиги билан ажралиб турган Арсен Манасян эса 25,3 фоиз овоз билан 2-ўринни банд этди. Кучли учликни жамоанинг энг омадли харидларидан бирига айланган Фаррух Мирюнусов эгаллади. Жароҳати боис сўнгги икки ойни майдондан ташқарида ўтказиб юборган ярим ҳимоячини 17,5 фоиз мухлисимиз биринчи босқичнинг энг яхши ўйинчиси, деб эътироф этишди. Қуйидаги жадвал орқали сўровнома натижалари билан танишиб олишингиз мумкин:
Элёр Жаҳонов 35.1% Арсен Манасян 25.3% Фаррух Мирюнусов 17.5% Бахтиёр Ашурматов 5.2% Бобурбек Йўлдошев 5.2% Зайниддин Тожиев 3.2% Рустам Аъзамов 2.6% Павел Бугало 1.3% Шерзод Шарипов 1.3% Акром Бахриддинов 1.3% Дилшод Жабборов 1.3% Андрей Власичев 0.6%
Манба: www.lokomotiv.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 632 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|