Воскресенье, 05.05.2024, 19:20
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 31 » Бразилия йўлидаги жиддий синовлар
    10:11
    Бразилия йўлидаги жиддий синовлар


    30 июль оқшомида ҳамманинг нигоҳи  Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига қаратилди, десак муболаға бўлмайди. Боиси, шу кеча ЖЧ-2014 саралаш босқичлари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бизга қизиқ бўлган Осиё қитъасида бешта гуруҳ вакиллари ўз рақибларини билиб олишди.

     

    Зико танлаган рақиблар

    Саралаш босқичида иккинчи бўлиб қуръа ташлаш маросими Осиё қитъасига бағишланди. Ўзбекистон терма жамоаси рақиблари аниқ бўладиган ушбу босқичдаги қуръани ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган собиқ "Бунёдкор" устози Зико ва футболчи Лукас аниқлаб беришди.

    Унга кўра, терма жамоамиз Осиё миқёсидаги энг кучли гуруҳдан жой оладиган бўлди. Нисбатан ҳар бир саватчанинг энг кучли жамоаси сифатида эътироф этилган жамоалар жой олган гуруҳ айнан Ўзбекистон терма жамоаси жой олган «С» гуруҳида кузатилди.

    Демак, Ўзбекистон терма жамоаси Япония, Сурия ва Шимолий Корея терма жамоалари билан бир гурҳдан жой олди. Сўнгги жаҳон чемпионатининг икки қатнашчиси ва Осиё Кубогида ўзини яхши томондан кўрсата олган терма жамоаларга қарши учрашувларда терма жамоамизга осон бўлмаслиги аниқ. Эҳтимол қуръанинг кўзи кур деб шунга айтишса керакда. Бир томондан терма жамоамизни Бразилия йўлида жиддий синов кутиб турибди.

     

    Қуйида гуруҳлар билан танишиб олишингиз мумкин.

    "A" гуруҳи

    Хитой

    Иордания

    Ироқ

    Сингапур

    "B" гуруҳи

    Жанубий Корея

    Қувайт

    БАА

    Ливан

    "C" гуруҳи

    Япония

    Ўзбекистон

    Сурия

    Шимолий Корея

    "D" гуруҳи

    Австралия

    Саудия Арабистони

    Уммон

    Таиланд

    "E" гуруҳи

    Эрон

    Қатар

    Баҳрайн

    Индонезия

     

    Сурияда бошлаймиз

    Қуръа ташлашдан кейин Осиё қитъасининг барча терма жамоалари иштирокидаги ўйинлар тақвими ҳам маълум бўлди. Унга кўра Ўзбекистон 1-турда Сурияга сафар уюштиради. Сўнгги турни эса 2012 йил 29 февралда Японияга қарши ўтказади. Худди қуръада бўлганидек, ўйинлар тақвими қайсидир жиҳатдан бизга бироз омадсиз бўлди дейишимиз мумкин.

    1-тур

    2 сентябрь. 2011 йил

    Япония – КХДР

    Сурия – ЎЗБЕКИСТОН

    2-тур

    6 сентябрь. 2011 йил

    ЎЗБЕКИСТОН – Япония

    КХДР – Сурия

    3-тур

    11 октябрь. 2011 йил

    Япония – Сурия

    КХДР – ЎЗБЕКИСТОН

    4-тур

    11 ноябрь. 2011 йил

    ЎЗБЕКИСТОН – КХДР

    Сурия – Япония

    5-тур

    15 ноябрь. 2011 йил

    ЎЗБЕКИСТОН – Сурия

    КХДР – Япония

    6-тур

    29 февраль 2012 йил

    Япония – ЎЗБЕКИСТОН

    Сурия – КХДР

     

    Вадим Абрамов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ”

    Қуръа ташлаш маросимидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ФИФА расмий сайтига қисқа интервью берди.

    "Япония терма жамоаси бизнинг гуруҳда сўзсиз энг кучли ҳисобланади, аммо ҳар бир жамоада имконият мавжуд. Учрашувлар жуда тез фурсатларда, яъни 6 ой орасида бўлиб ўтади. Шу сабабли хато қилишга ҳаққимиз йўқ”.

    Аброр БЕК тайёрлади

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 553 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz