Воскресенье, 05.05.2024, 20:39
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 31 » Аҳмад Убайдуллаев: «Футболчиларни яхлит жамоа қилиб тайёрлашга ҳали вақт керак»
    17:10
    Аҳмад Убайдуллаев: «Футболчиларни яхлит жамоа қилиб тайёрлашга ҳали вақт керак»



    «Насаф» - «Динамо» (0:1) учрашувидан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб «Динамо» устози Аҳмад Убайдуллаев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

    - «Насаф»га қарши ўйинга футболчиларни имкон қадар тайёрлашга ҳаракат қилдик. Йигитлар бугун майдонда катта иштиёқ билан тўп суришди ва бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Шогирдларим берган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди ва бунинг эвазига ғалаба қозондик. Биз анча кучли рақиб саналган «Насаф»га қарши ўйинда айнан қарши ҳужумда тўп суришга тайёланган эдик ва буни майдонда кўрсата олдик. Ушбу ғалабани бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга бағишлайман.

    - Куни кеча терма жамоа сафидан қайтган Салим Мустафоев бугун майдонга тушди. Айтингчи, Мустафоевни майдонга туширишга мажбур бўлдингизми ёки унинг ўзи хоҳладими буни?

    - Дарҳақиқат, Салим Мустафоев бу ўйиндан икки кун аввал сафарда Қирғизистон терма жамоасига қарши тўлиқ ҳаракат қилди ва кеча клуб ихтиёрига қайтди. Унинг майдонга тушиши сўроқ остида эди, аммо Салимнинг ўзи ўйинга тайёр эканлигини ва майдонга тушишни истаётганлигини айтди. Бугун ҳам бутун ўйин давомида ҳаракат қилди. Унинг ўйинидан қониқдим. Жамоадошлари каби Салим ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди.

    - Жамоанинг бугунги натижаси ва ўйинидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, жамоа иккинчи даврага ҳар томонлама тайёр. Шундай эмасми?
    - Жамоани тайёрлашга йиллар керак бўлади. Мен эса «Динамо»ни қабул қилиб олганимга энди бир ой бўлди. Тайёргарликларни эса сўнгги икки ҳафтадан бери ўтказаяпмиз. Футболчиларни яхлит жамоа қилиб тайёрлашга ҳали вақт керак.

    «Насаф» мураббийи ҳам ўйиндан кейин фикр билдираркан, шогирдлари ўйинидан қониқмаганлигини айтиб ўтди.

    Анатолий Демьяненко («Насаф» бош мураббийи):

    - Бугун фақат ғалаба учун майдонга тушган эдик. Ўйин давомида голлар киритиш учун қатор имкониятларга эга бўлдик. Бироқ вазиятларни голга айлантира олмадик. Бундан жуда афсусдаман. Рақибларимиз эса бутун ўйин давомида ҳимояда ҳаракат қилиб қарши ҳужумда тўп сурди. Иккита ҳужум ва битта гол. Ҳужумчилар билан вазиятлардан фойдаланиш борасида янада кўпроқ ишлашимиз керак. Бу футбол. Бугун мағлубсиз эртага ғолибсиз. Шундай экан бу мағлубиятни тезроқ унутиб, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.


    манба : fcdinamo.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 519 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz