Вторник, 30.04.2024, 20:40
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 25


    ЖЧ-2014 саралаш учрашувларининг ҳал қилувчи босқичига йўл олган жамоалар, 30 июль куни ўз рақибларининг номи билан танишиб олишлари мумкин бўлади. Бу сафарги қуръа аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Энди ҳар бир қитъа вакилларининг қуръа ташлаш маросими ФИФА томонидан умумлаштирилган ҳолда ташкиллаштирилади. Тадбир 30 июль куни Бразилияда бўлиб ўтади. Кейинги босқич йўлламансини қўлга киритган барча терма жамоалар 29 июль куни Бразилияга етиб келишлари шарт. Шу куни маҳсус семинар ҳам бўлиб ўтади ва бир куни ўтиб қуръа ташлаш маросими ташкиллаштирилади.

    Маросимда 106 ассоциация вакиллари ҳамда 38 нафар терма жамоа бош мураббйилари қатнашадилар. Улар орасида Мано Менезес (Бразилия), Гусс Хиддинк (Туркия) ва Висенте Дел Боске (Испания) каби элит мураббийлар бор.

    championat.uz
    Просмотров: 507 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)


    Жорий мавсум баҳсларини муваффақиятли ўтказаётган «Олмалиқ» клуби биринчи даврани 5-ўринда якунлади. Жамоа ғалабаларида тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулуновнинг ҳиссаси катта.

    Зеро, у давралар оралиғидаги танаффусгача рақиблар дарвозасини 8 марта аниқ нишонга олди ва тўпурарлар рўйхатида «Бунёдкор»нинг сербиялик вакили Милош Трифуновичдан кейин иккинчи поғонада бормоқда. «Олмалиқ»нинг навбатдаги машғулотлари ниҳоясига етгач, жамоа бош голеадорини суҳбатга тортдик. Мўйдин мусобаҳа давомида турли масалалар юзасидан фикр юритди.

    Биринчи давра якунлари

    - Жамоамиз биринчи давра баҳсларини 5-поғона якунлади. Албатта, ўтган мавсум билан солиштирганда, бу ижобий натижа. Бироқ оралиқ танаффусга 4-ўринда чиқиб кетиш ниятида эдик. Афсуски, айрим ўйинларда ўта қимматли очколарни бой бердик. Шундайлар сирасига 13-тур доирасида Зарафшонда «Қизилқум»га қарши кечган ўйинни киритиш мумкин. Унда 2:0 ва 3:1 ҳисобларида олдинда бораётиб, якунда мезбонларга ҳисобни тенглаштириш и ... Читать дальше »
    Просмотров: 470 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)




    Кеча "Бунёдкор" жамоаси Игорь Шквирин шогирдларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга чиқиб, 88-дақиқада белгиланган пенальти туфайли мағлубиятдан қутулиб қолди. Ана шу учрашувда тошкентликлар сафида иккита янги легионер футболчи тўп тепди. Булар, Словения ва Македониядан келган футболчилардир. Бу икки футболчиа айни пайтда Миржалол Қосимовнинг кўригидан ўтяптилар холос. Уларни жамоада қолиш - қолмасликлари ҳозирча номаълум. Шунингдек, самарқандлик таянч ярим ҳимояси Санжар Акрамов ҳам "Бунёдкор" сафида тўп тепган. Бу футболчи 2007 йили оз фурсат "Пахтакор" ўринбосаралари таркибида тўп тепиб, сўнг яна "Динамо" сафига бориб қўшилганди. "Бунёдкор"га келгунига қадар "Регистон" шарафини ҳимоя қилаётганди.

    "Арчазор" масканида ўтказилган машғулотларда иштирок этган белоруссиялик ҳимоячи, жамоани тарк этган. Афтидан унинг ҳатти-ҳаракатлари жамоага мақул келмаган.


    championat.uz
    Просмотров: 515 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)


    Бугунги кунда фарғоналик футбол мухлисларини "Нефтчи” стадионининг кейинги тақдири қизиқтираётгани бор гап. Дарҳақиқат, мана ўйингоҳни таъмирлаш ҳақида қарор чиқанига анча вақт бўлди. Бироқ стадионида бирор ўзгаришлар сезилмади. Натижада мухлислар орасида турли миш-мишлар тарқалди. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида тегишли мутахассислар билан боғланишга ҳаракат қилдик.

    Бизга маълум бўлишча, «Нефтчи” учун алоҳида янги ўйингоҳ қурилади. Ҳозирги стадион эса Фарғона давлат Университети тасаруфига ўтади.

    Ҳозирда янги ўйингоҳни қаерга қуриш ... Читать дальше »

    Просмотров: 824 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (2)



    Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Америка Кубоги-2011нинг энг яхши футболчиси деб топилди. 24 ёшли форвард Парагвай билан бўлган ўйинда ҳисобни очди.

    Турнир давомида Суарес тўрт гол уришга эришди ва тўпурар Паоло Герреродан бир гол кам киритди дея хабар бермоқда турнир расмий сайти.

    Манба: www.championat.ru
    Просмотров: 417 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)


    Кеча Тошкент шаҳридаги «Динамо» стадионида иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган «Шўртан» ҳамда «Андижон» жамоалари ўзаро назорат учрашувини ўтказишди.

    Ушбу учрашувда Тачмурот Агамуродов қуйидаги таркибни синаб кўрди:
    М. Алавидзе, А. Алиқулов, П. Абго, В. Пономарёв, А. Юсупов, А. Мерзляков, П. Вуйович, И. Хазигалиев, В. Афонин, И. Таран, Ш. Эркинов.
    Заҳирадан қуйидаги футболчилар майдонга тушишди: А. Амонов, Л. Убайдуллаев, Э. Одибе, З. Полвонов, Ж. Ибрагимов.

    Учрашувда «оқ бўрилар» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Киритилган голларга Игорь Таран ва Эммануэль Одибелар муаллифлик қилишди.

    Манба: www.fcshurtan.uz
    Просмотров: 782 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)



    "Бунёдкор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, кеча "Жар” стадионида Қосимов ва Шквирин бошқарувидаги жамоалар ўртоқлик учрашувида куч синашганлар.

    Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Биринчи бўлим ўрталарида Санжар Шоаҳметов посбонимиз Акбар Тўраев билан бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозани аниқ нишонга олди. Ўйин якунланиши арафасида "Олмалиқ” вакили Олег Зотеев ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан тўхтатиб қолди ва пенальти белгиланди. 11 метрлик зарбага яқинлашган Славолюб Жоржевич ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

    Манба: www.uff.uz

    Просмотров: 496 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)


    Замонавий футболни молия, иқтисодиёт каби соҳалардан ажратиб бўлмай қолди. УЕФА президенти Мишел Платини жуда кўп бор молиявий фейр-плей ҳақида гапиради. Гранд клублар амалга ошираётган шов-шувли олди-сотди жараёнларини кузатиб, бугунги кунда футбол миллионлар эмас, миллиардлар ўйинига айланди, десак хато бўлмас.


    Миллиардлар ўйинидаги энг нуфузли мусобақа – Жаҳон чемпионати мезбонлиги Россияга топширилганига ҳам анча бўлди. Танқидлар камайди, энди кўпроқ Қатар-2022 муҳокама қилиняпти (айниқса, об-ҳаво масаласи).


    Россия ҳукумати эса ЖЧга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборди. Хусусан, ўтган ҳафта "Россия Федерациясида 2018 йил футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилишини тасдиқлаш ва ташкиллаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси матбуотда эълон қилинди. Ушбу лойиҳа жаҳон чемпионати, шунингдек конфедерациялар кубогини ўтказишга тайёргарликнинг тўлиқ системаси ҳисобланади. Унга кўра, ЖЧнинг умумий бюджети 632.373 миллиард рублни ташкил этади. Табиийки, ҳаражатларнинг ... Читать дальше »
    Просмотров: 463 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)


    Москванинг "Спартак” жамоасига қарши кечган ўйиндан кейин "Спорт Экспресс” газетаси мухбирлари бир қатор футболчилар билан суҳбатда бўлишди. Булар орасида "Волга”нинг ўзбекистонлик легионери Санжар Турсунов ҳам бор эди.

    Мусоҳаба чоғида ҳамюртимиз ўз хатолари устида янада кўпроқ ишлашга ваъда берди.

    - "Спартак” – буюк тарихга эга ва кучли жамоа. Бу жамоани ҳурмат қиламиз, аммо улардан чўчимаймиз. ... Читать дальше »

    Просмотров: 615 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (2)


    Ғузорнинг «Шўртан»жамоаси биринчи давра ўйинлари мобайнида Олий Лига ўйинларида унчалик яхши ўйин қилишмади. Клуб хатто сўнгги поғоналарда ҳам бироз сайр қилишига тўғри келди. Ўтган йилда 4 ўринни олиб, ОФК Кубогида ҳам яхши иштирок этган жамоа аьзоларининг биринчиликимздаги ишонарсиз баҳсларидан сўнг, клубнинг бош мураббийи Эдгар Гесс ўз лавозимидан озод этилди. Сўнгра, биринчи давра ўйинлари охирларида жамоага туркманистонлик Тачмурод Агамуродов бош мураббий этиб тайинланди. Айни вақтда иккинчи давра ўйинларига қизғин тайёргарлик ишларини олиб боришаётган ғузорликларнинг режалари борасида билиш истаб, клубнинг ижро директори Икром ака Норчаев билан боғландик. Мақсадимизни Икром ака тушунтириб, улардан интерью бериш олишга эришдик.

    -Икром ака, «Шўртан» жамоаси икккинчи давра ўйинларига қандай тайёргарлик ишларини олиб бормоқда?

    -Жамоамиз иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик ишларини 10 июль кундан бошлади. Тайёгарлик ишалримиз ўзимизда Ғузорда ўтказамиз. Бунга сабаб, ... Читать дальше »
    Просмотров: 638 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)

    Бразилия чемпионати

    11- тур

    Аваи – Интернасьонал – 1:3 (1:0)

    Голы: 1:0 – Виллиам (45, пенальти), 1:1 –Андрезинио (67), 1:2 – Дамио (70), 1:3 – Д'Лесандро (90).

    Сан-Паулу – А ... Читать дальше »

    Просмотров: 558 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)




    Тошкентдаги учрашувдаёқ кейинги босқич масаласини ҳал қилиб улгурган Вадим Абрамов шогирдлари, 28 июль куни Бишкекка учадилар. Эътибор берган бўлсангиз, терма жамоамиз ўйин бўладиган куни тонгда чартер рейс билан Қирғизистонга учадилар.

    Кўплаб ишқибозлар, жавоб ўйинига Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларини боришларини башорат қилаётган эдилар. Маълум бўлишича, Марат Бикмаев ва Азиз Ҳайдаровни инобатга олмаганда, Тошкентда Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик кўрган футболчиларнинг бари Қирғизистонга борадилар.


    Кўриниб турибдики, Вадим Абрамов иккинчи ўйинга ҳам жиддий ҳозирлик кўряпти. Бугун фуиболчиларимиз дам оладилар. Эртадан бошлаб улар яна машғулотларга киришадилар.
    Просмотров: 484 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)


    Волга – Спартак М – 0:2 (0:1)

    Голлар: 0:1 – Д.Комбаров (29), 0:2 – Веллитон (69).

    ВОЛГА : Абаев, Гетигежев, Буйволов, Гаал, Григалава, Кросас, Турсунов, Ходжава (Ахметович, 77), Шуленин (Р. Аджинджал, 59), Салуквадзе, Вацадзе (Хазов, 77).

    СПАРТАК: Дикань, Макеев, Сухи, С. Родригес, Ананидзе (Яковлев, 90), Махмудов (Бризгалов, 80), К.Комбаров, Кариока, Д.Комбаров, Дзюба (Ари, 84), Веллитон.

    Локомотив – Амкар – 4: ... Читать дальше »

    Просмотров: 463 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)


    Ворскла – Металлург Д – 4:2 (1:1)

    Голлар: 0:1 – Димитров (31), 1:1 – Сачко (33), 2:1 – Кривошеенко (58), 2:2 – Чечер (75), 3:2 – Безус (79), 4:2 – Янузи (90, пенальти).

    Шахтёр – Карпати – 2:1 (0:1)

    Голлар: 0:1 – Авелар (38), 1:1 – Виллиан (50), 2:1 – Алекс Тейшейра (73).

    ШАХТЁР: Рибка, Срна, Кучер, ... Читать дальше »

    Просмотров: 463 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)

    Копа Америка

    Финал

    Уругвай – Парагвай – 3:0 (2:0)

    Голлар: 1:0 – Суарес (12), 2:0 – Форлан (42), 3:0 – Форлан (90).

    УРУГВАЙ: Муслера, М.Перейра, Коатес, М. Касерес (Годин, 89), А.Перейра (Кавани, 64), Перес (Эгурен, 70), Аревало, А. Гонсалес, Лугано, Форлан, Суарес.

    ПАРАГВАЙ: Вильяр, Марекос, да Сильва, Верон, Пирис, В. Касерес (Эстигаррибиа, 65), Риверос, Вера (Эрнан Перес, 65), Ортигоса, Себальос (Барриос, 77), Вальдес.

    Просмотров: 459 | Добавил: 11x11 | Дата: 25.07.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz