Вторник, 30.04.2024, 21:18
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 30

    Финляндия суди Сингапур фуқароси Уилсон Рай Перумални икки йиллик қамоқ жазосига тортди. У мамлакатда келишилган ўйинларни уюштирганликда айбланди.
    Суднинг Лапляндия бўлими берган баёнотга кўра, Перумал «Рованиеми» клуби иштирокидаги ўйинлар натижасига таъсир ўтказган бир гуруҳ шахслар билан ҳамкорлик қилган. Улар 2008 йилнинг июнидан 2011 йилнинг февралига қадар қатор учрашувларни келишилган тарзда ўтишини таъминлашган. Шахсан сингапурлик «корчалон» бу вақт оралиғида Замбия ва грузиялик 9 нафар футболчини йўлдан урган - 20 минг евро ёрдамида. Бунинг эвазига 50 минг евро олган (букмекерлик идораларидан тушган ютуқлардан ташқари). Перумалдан ташқари, яна 9 нафар футболчи жазоланди. Тўғри, улар шартли қамоқ жазоси билан қутулиб қолишди.

    Қизиғи, сингапурлик бу борада илк марта айбланаётгани йўқ. Британиянинг The Telegraph газетаси маълумотларига кўра, Перумал 2010 йилнинг сентябрь ойида сохта Того термаси таркибида Баҳрайнга қарши учрашувда майдонга тушган. Ўшанда устаси фа ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 573 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)



    Давралар оралиғи ўз якунига етиб, 2-давра ўйинлари ҳам бошланиш арафасида турибди. Бугун мамлакатмизнинг 5 та стадионида 14-тур ўйинларига старт берилади. Мазкур турда ҳам ўзига хос қизиқарли ва мухлисларбоп ўйинлар бўлиб ўтади. Фарғонада Ю.Саркисян шогирдлари "водий дербиси"да Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилса, яна бир қизиқарли беллашув "Пахтакор" марказий стадионида маҳаллий "Пахтакор" ҳамда Андижоннинг "Андижон" клублари ўртасида бўлиб ўтади.

    Фурсатдан фойдаланиб, "Пахтакор"-"Андижон" учрашуви олдидан, жамоанинг иккинчи сардори ва содиқ ўйинчиси И.Суюнов билан бўлажак баҳс ҳақида гаплашишга муваффақ бўлдик. И.Суюновнинг журналистлар билан камдан-кам мулоқатга киришишини (интервью беришга хуши йўқ) инобатга олиб, турли хил саволларимизга жавоб олишга қарор қилдик. Марҳамат, қўйидаги суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз!

    - Илҳом, аҳволлар яхшими, кайфиятлар қалай?
    - Яхши раҳмат, ҳаммаси аъло даражада!

    - "Андижон"га қарши ўйин билан 2-давр ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 480 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)

    Кеча Ёшлар лигасида иккинчи давра ўйинлари старт олди. мусобақа пешқадами Қаршининг "Насаф” клуби ёшлари ўз майдонларида "Динамо”ни тор мор этишди – 5:0. худди шундай ҳисоб "Бухоро” ва "Бунёдкор” ўртасидаги ўйинда ҳам қайд этилди. Фақат ҳисоб меҳмонлар фойдасига. Жиззахга сафар қилган "Шўртан” ёшлари сафардан қуруқ қўл билан қайтишди. "Пахтакор” – "Андижон” ўртасидаги ўйинда ҳам майдон эгалари ғалабани тантана қилишди – 2:1. Кичик водий дербисида "Нефтчи” "Навбаҳор”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

    Ушбу турнинг яна икки ўйини бугун бўлиб ўтади.


    14- тур. 29 июль

    Бухоро - Бунёдкор 0:5

    Сўғдиёна - Шўртан 3:1

    Нефтчи - Навбаҳор 2:0

    Пахтакор - Андижон 2:1

    Насаф - Динамо 5:0

    30 июль
    Олмалиқ - Қизилқум

    Машъал - Металлург
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 432 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)



    Истеъдодли футболчилар маскани бўлган Бухоро шаҳрининг янги топилмаси, бу Азамат Муродовдир. Бу футболчи Осиё ва Жаҳон чемпионатида терма жамоамизнинг кўплаб ғалабаларига ўзининг муносиб улушини қўшди.


    - Азизбек, футболга илк қадам қўйган пайтларингиз ва биринчи мураббийингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
    - Бу кунларни унутиб бўлмайди. Ёшлигимда маҳалладошларим каби кўчада тўп тепишни жуда яхши кўрардим. Шундай ўйинларимизнинг бирини футбол мактабидан келган мутахассислар кузатишаётган экан. Футболдаги биринчи мураббийим эса Жўра ака Шарипов бўладилар. Бугунги кундаги муваффақиятимда бу мураббийимнинг улуши беқиёс. Сайтингиз орқали Жўра акага катта раҳмат айтаман. Шунингдек, Алексей Евстафеев ва Аҳмаджон ака Мусаев шахсий тарихимда янги саҳифа очишимда ўз меҳнатларини аямадилар.

    - Терма жамоанинг муваффақиятида аҳиллик ҳам катта роль ўйнади, тўғрими?
    - Албатта. Ўзбекистон ўсмирлар терм ж ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 507 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Олег Пашинин Москванинг "Локомотив" клуби тизимида янги лавозимда хизмат қилади. 36 ёшли мутахассис "Локомотив-2" жамоаси устози Евгений Харлачёвга ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб боради.

    - «Локомотив раҳбарияти менга бир неча вариантларни таклиф этди. Бироқ мен мураббийликни танладим. Бу менинг кўнглимга яқинроқ», - дейди Пашинин.

    Манба: www.sportbox.ru
    Просмотров: 457 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)



    «Локомотив» жамоаси биринчи босқичда барча кўрсаткичлар бўйича энг яхши натижа қайд этди. Клуб аъзолари эришаётган бу муваффақиятларда у ёки бу футболчини алоҳида кўрсатиш қийин. Негаки, футбол жамоавий ўйин. Шундай бўлса-да клуб расмий веб-сайти жаҳоннинг илғор клубларидан андоза олган ҳолда ўз мухлислари орасида биринчи босқичнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун сўров ўтказди. 13 июлдан 30 июлгача давом этган сўровномада 154 нафар мухлис иштирок этди. Бундан кўриниб турибдики, сайт ўқувчилари сони тобора ортиб бормоқда. Бу албатта жамоа мазмунли ўйин кўрсатаётгани билан боғлиқ.

    Бевосита сўровнома натижаларига келсак, унда сезиларли устунлик билан июнь ойида жамоамизнинг энг яхши футболчиси, деб топилган Элёр Жаҳонов ғолиб чиқди. Бу маҳоратли футболчига сўровнома иштирокчиларининг учдан бир қисми, яъни 35,1 фоизи овоз беришган. Биринчиликда ўз тўпурарлиги билан ажралиб турган Арсен Манасян эса 25,3 фоиз овоз билан 2-ўринни банд этди. Кучли учликни жамоанинг энг омадли ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 631 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)




    Бугун мамлакатимизнинг беш шаҳри стадионида Ўзбекистон ХХ миллий чемпионати олий лига жамоаларининг иккинчи давра баҳсларига старт берилади.

    14-турнинг марказий учрашувларидан бири Тошкентда «Пахтакор» ва «Андижон» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Биринчи даврада имкониятни бой берган «шерлар» мағлубият ўчини олишга ҳаракат қилишлари тайин. Биз бўлажак ўйин олдидан «Пахтакор» бош мураббийи Равшан Ҳайдаров билан суҳбатда бўлдик.

    - Равшан ака, эртага жамоани муҳим ўйин кутиб турибди. Биринчи даврадаги аламли мағлубият ҳали ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак. Қолаверса, иккинчи даврани муваффақиятли бошлаб олиш ҳам муҳим хисобланади. Жамоангиз масъулиятли ўйинга қай даражада тайёр?

    - Биз нафақат «Андижон»га қарши кечадиган ўйинга, балки бутун бошли иккинчи даврага ҳозирлик кўрдик. Давралар оралиғидаги машғулотлар Чимён ва Қибрайдаги қароргоҳимизда олиб борилди. Жароҳатланганлар аста-секин сафга қайтишяпти. Бу мураббий сифатида мени қувонтиряпти.

    - ... Читать дальше »
    Просмотров: 470 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)



    Парагвай терма жамоасига Франсиско Арсе бош мураббий этиб тайинланди.

    40 ёшли мутахассис сўнгги 3 йил давомида маҳаллий "Рубио Нью" клубига устозлик қилганди. Арсе ўз даврида ҳимоячи сифатида 7 маротаба жаҳон рамзий терма жамоаси ва 8 маротаба Жанубий Америка рамзий терма жамоасидан ўрин олган. 2 маротаба Либертадорес кубоги соҳиби бўлган.

    Манба: www.euro-football.ru
    Просмотров: 480 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)



    "Насаф" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, Ёшлар лигасида якка пешқадамлик қилаётган клубнинг ёш футболчилари иккинчи давра баҳсларини йирик ғалаба билан бошлашган.

    Учрашув бошидаёқ ташаббусни ўз қўлларига олишган Павел Матвийченко шогирдлари 7-дақиқадаёқ ҳисобда олишди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Азамат Алланиёзов дарвозага йўллади. Аммо Азиз Ашуров тўпни қайтаришни уддалади. Азаматни такрорий зарбаси дастлаб дарвоза тўсинига тегиб, тўрга йўл олди. Шундан кейин самарқандликларда ҳам ҳисобни қисқартириш учун имконият бўлди. Аммо ёш посбон Элдор Суюнов бир неча вазитяларда фаол ҳаракат қилиб, меҳмонларга имконият бермади. Бўлим охирларига келиб Шоҳруҳ Гадоевнинг чап қанотдан уюштирган ўзига хос "рейд”и гол билан якунланди. Икки ҳимоячини катта тезликда ортда қолдирган футболчи тўпни жарима майдонидаги шеригига узатиб берди. Санжар Баратов эса осонлик билан шериги узатиб берган тўпни дарвозага тўғирлаб қўйди -2:0.

    Иккинчи бўлимнинг еттинчи дақиқасида ҳисоб йири ... Читать дальше »
    Просмотров: 572 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)



    "Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, Грузия миллий терма жамоаси ва "Анжи" клуби ярим ҳимоячиси Ираклий Климиашвили мавсум охиригача "Пахтакор" шарафини ҳимоя қиладиган бўлган.

    "Пахтакор" ва "Анжи" ўртасидаги келишувга кўра, 23 ёшли футболчи ярим йил ижара асосида жамоа сафида фаолият олиб боради. Аввал Грузия ёшлари, кейинчалик миллий терма жамоа сафидан мунтазам ўрин олиб келаётган футболчи, ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳисобланади. У ҳужумчи ортида тўп тепади. Жорий мавсум "Анжи" сафида бир қатор кучли футболчилар йиғилганлиги ва Россия премьер лигасида легионерлар учун чеклов бўлганлиги сабаб, у ёшлар жамоаси таркибида майдонга тушиш билан чегараланаётганди.

    "Пахтакор" мен билан йил бошида жиддий қизиққан эди. Лекин ўшанда маҳачкалаликлар томонидан тушган таклифни қабул қилгандим. Вақт ўтиб, бари-бир "Пахтакор"га келдим. Бундан эса хурсанд бўлдим. Жамоангиз ҳақида қисқача ахборотга эгаман. Одил Аҳмедов ва Илҳом Шарипов менга керакли маълумотларни бердила ... Читать дальше »
    Просмотров: 485 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)


    Москванинг "Спартак” жамоаси янги футболчиси Деми де Зуев Тарасовкада бўлиб ўтган таништирув маросимида Валерий Карпиндан "қизил оқлар”нинг 16-рақамли футболкасини қабул қилиб олгач, ОАВ ходимлари билан суҳбатда бўлди.

    - Нега айнан Россияга келишга қарор қилдингиз. Адашмасам сизда бошқа вариантлар ҳам йўқ эмасди?

    -  Тўғри айтасиз. Лекин мен билан "Спартак” анчадан бери қизиқ келаётганди. ... Читать дальше »

    Просмотров: 602 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)

    ЖЧ-2011 .(U-20) 

    Колумбия

    1- тур 

    F гуруҳи 
    Англия U-20 – КХДР U-20 – 0:0 
    Аргентина U-20 – Мексика U-20 – 1:0 (0:0)

    Гол: 1:0 – Ламела (70).


    E гуруҳи

    Австрия U-20 – Панама U-20 – 0:0 

    Бразилия U-20 – Миср U-20 – 1:1 (1:1)

    Голлар: 1:0 – Данило (12), 1:1 – Габер (26).



     A гуруҳи

    Мали U-20 – Ж. Корея U-20 

    31 июль.

    Колумбия U-20 – Франция U-20

    31 июь


    B гуруҳи
    Камерун U-20 – Новая Зеландия U-20

    31 июль

    Португалия U-20 – Уругвай U-20

    31 июль


    C гуруҳи 

    Коста-Рика U-20 – Испания U-20

    1 август


    Австралия U-20 – Эквадор U-20

    1 август



    D гуруҳи

    Нигерия U-20 – Гватемала U-20

    1 август.


    Хорватия U-20 – Саудия Арабистони U-20 

    1 август
    Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)


    Озарбайжоннинг "Нефтчи" клуби бош мураббий Ориф Асадов ўз лавозимидан озод этилиши мумкин.

    Azerisport.com сайтининг хабар беришича,клуб раҳбарлари шундай қарор қабул қилишди. Асадовнинг ўрнини ким эгаллаши ҳозирча номаълум.

    "Нефтчи" клуби Ориф Асадов бошчилигида Озарбайжон чемпионатининг якунланган мавсумида чемпионликни қўлга киритган бўлса, ЕЧЛ саралаш босқичида Хорватиянинг "Динамо" клубига имкониятни бой бериб қўйди.

    Просмотров: 479 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)



    Иккинчи мавсум олдидан анъанавий тарзда ташкил этилган "Насаф” жамоаси аъзолари ва мухлислар ўртасидаги мулоқот ҳар галгидек, самимий ва қувноқ руҳда кечди.

    "Насаф” фан-клуби аъзолари ҳар йили мавсум аввалида ва давралар оралиғида севимли футболчилари, жамоа мураббийлар штаби билан учрашиб ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишади, ўзаро фикр алмашишади.

    Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган бу галги учрашув аввалида жамоа бош менежери Усмон Тошев сўзга чиқди. Сўнг жамоа бош мураббийи Анатолий Демяненко жамоадаги ўзгаришлар, Ялтадаги йиғин хусусида батафсил тўхталди.

    -Бугун сиз мухлислар билан учрашиб турганимиздан хурсандмиз,-деди "Насаф” устози ўз сўзида.- Бу йил бизнинг олдимизга жиддий мақсадлар қўйилган. Шу боис бу борада мухлисларни қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим. Биринчи даврадаги баҳсларда сизлар бизни сафар учрашувларида ҳам, уйдагидек қўллаб-қувватлаб келдинглар. Умид қиламизки, иккинчи даврада ҳам бу анъана давом этад ... Читать дальше »
    Просмотров: 529 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)


    Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган «Локомотив» жамоасида селекция ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган. Айни пайтда Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида ўқув-машғулотлар олиб бораётган темирйўлчилар бир қатор ёш ва умидли футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда. Тошкент шаҳар биринчилигида қатнашаётган «Локомотив-2» таркибида ўзларини кўрсата олган бу ёшлардан жамоанинг умиди катта. Шу билан бирга машғулотларда бир қатор тажрибали футболчилар ҳам қатнашмоқда. Чунончи, ўтган ҳафтада жамоа машғулотларига «Шўртан» клуби томонидан трансферга қўйилган ярим ҳимоячи Садриддин Абдуллаев келиб қўшилди. Ёдингизда бўлса, бу футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам айнан «Локомотив» жамоаси шарафини ҳимоя қилганди. Шунингдек, жамоада яна бир таниқли футболчи Александр Сидоров кўрикдан ўтмоқда. У биринчи босқичда «Дўрмон-Спорт» жамоаси сафи ... Читать дальше »

    Просмотров: 609 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)


    "Анжи" клуби расмий веб-сайти ҳужумчи Ираклий Климиашвилини ижара асосида Тошкентнинг "Пахтакор" клубига ўтгани ҳақида хабар тарқатди.

    Килимиашвили ушбу мавсумда "Анжи" ёшлар жамоаси сафида 13 та ўйинда майдонга тушди. 23 ёшли футболчи келишувга кўра "Пахтакор" сафида бир йил тўп сурадиган бўлди.

    Бу футболчидан ташқари "Анжи"нинг тоголик ҳужумчиси Арофат Жако ҳам Туркиянинг "Газиентепспор" клубига ижарага берилди. Ушбу футболчи "Анжи"га мавсум бошида Исроилнинг "Хапоэл" клубидан келиб қўшилганди.

    Просмотров: 470 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)


    Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони «Бунёдкор» ЎзПФЛга миллий чемпионатимизнинг иккинчи давраси учун қўшимча рўйҳатининг биринчи қисмини топширди.

    Бир гуруҳ футболчилардан ташкил топган қўшимча «заявка»да ўтган мавсумда «Лахоя» клуби билан Қатар юлдузлар лигасининг олтин меддалларини қўлга киритган Жасур Ҳасанов ҳам бор.

    Просмотров: 458 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz