Вторник, 30.04.2024, 16:59
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 21

    Тақвим-2011

    Олий лига

    (Иккинчи давра)

    25 июль

    (душанба)

    Захира куни

    14- тур.

    30 июль (шанба)

    92. Нефтчи – Навбаҳор

    93. Бухоро - Бунёдкор

    94. Сўғдиёна - Шўртан

    95. Насаф - Динамо

    ... Читать дальше »

    Просмотров: 609 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)




    Айни вақтда Махачқалъанинг "Анжи” клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов "Спорт-Экспресс” нашрига интервью бериб ўтди. Одил Аҳмедов рус журналистлари билан суҳбатлашаркан, уларга ўзбек футболи ва "Навбаҳор” жамоаси ҳақида кўп нарсаларни сўзлаб беради.

    — Ульяновскнинг "Волга” клубига қарши кечган учрашувнинг иккинчи бўлими якунига етмай майдонни тарк этдингиз. Бу нима билан боғлиқ бўлганди?
    — Тактик ўзгариш бўлса керак. Сабаби ўша вақтга келиб биз аллақачон 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган эдик.

    — Ульяновскдаги учрашув сиз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб қолса керак?
    — Албатта. Бу учрашувда "Анжи” таркибидаги илк расмий голимга муаллифлик қилдим. Бундай вазиятлар ёддан чиқмайди.

    "НАВБАҲОР”НИНГ ЎЙИНИГА 40 МИНГ МУХЛИС ТУШАДИ
    — Якшанба куни "Зенит”га қарши ўтказиладиган учрашув "Анжи” учун ёзги таътилдан сўнг ўз уйидаги илк ўйин бўлади. Таътилни қандай ўтказдингиз?
    — Уйда, Наманганда дам олдим.

    — Нима ёдингизда сақланиб қ ... Читать дальше »
    Просмотров: 971 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)


    Дортмунднинг "Боруссия" клуби анъанавий равишда ўтказилиб келинадиган LIGA total Cup да ғолиб бўлди. Ушбу ўртоқлик турнири финалида дортмундликлар "Гамбург"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

    LIGA total Cup

    Финал

    "Боруссия Дортмунд"- "Гамбург" - 2:0

    Голлар: Сантана, 50 (1:0); Зидан, 51 (2:0) ... Читать дальше »

    Просмотров: 467 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)


    Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони иккинчи даврага тайёргарликни пойтахтимизда олиб бормоқда.

    Миржалол Қосимов ўз шогирдлари билан 12-20 июль кунлари Тошкент вилоятининг "Арчазор” масканида машғулотлар олиб борди.

    21 июлдан бошлаб "қалдирғочлар”нинг иккинчи даврага тайёргарлиги "Жар” стадионига кўчди. Айнан кеча жамоамиз аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда учрашув ўтказишди. "Қизиллар” ва "Сариқлар” ўртасидаги баҳс 2:0 ҳисобида якунланди. Голларга Саша Жоржевич ва Расулжон Шуҳратов муаллифлик қилишди.

    Манба: www.fcbunyodkor.com
    Просмотров: 475 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)


    Ўртоқлик учрашувлар

    Солбьятезе – Милан – 0:12 (0:7)

    Голлар: 0:1 – Зеедорф (3), 0:2 – Вискоми (4 автогол), 0:3 – Кассано (5), 0:4 – Валоти (11), 0:5 – Фламини (13), 0:6 – Ибрагимович (29), 0:7 – Ибрагимович  (40), 0:8 – Палоски (48), 0:9 – Дзамбротта (59), 0:10 – Эмануэльсон (68), 0:11 – Индзаги (76), 0:12 – Коми (84).

    МИЛАН: Аббьяти (Амелиа, 30; Рома, 60), Антонини (Абате, 46), Оддо (Бонера, 46), ... Читать дальше »

    Просмотров: 491 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)


    Ўртоқлик учрашувлар

    Филадельфия  – Эвертон  – 1:0 (0:0)

    Гол: 1:0 – Эрнандес (88).

    Хьюстон  – Болтон  – 0:2 (0:1)

    Голлар: 0:1 - Класнич (31), 0:2 – К.Дэвис (58).

    Канзас-Сити  – Ньюкасл  – 0:0

    Сиэттл (АҚШ) – Манчестер Юнайтед (Англия) – 0:7 (0:1)

    Голлар: 0:1 - Оуэн (15 ... Читать дальше »

    Просмотров: 541 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)



    Кеча Тошкент вилоятининг Қибрай шаҳарчасида «Андижон» ва«Пахтакор» ёшлари ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

    Кеча хабар бериб ўтганимиздек, "Андижон”нинг асосий таркиби «Навбахор»га қарши майдонга тушган эди. Бу сафар эса ўз имкониятларини синаб кўрмаган ёшлар учрашувда иштирок этишди. Наманганликларга қарши учрашувда майдонга тушган футболчилардан фақат Лочин Солиев, Акбар Хўжаев, Шаҳбоз Жумабоев ва Александр Попович "Пахтакор”га билан ўйинда иштирок этишди.

    Ҳисобни дастлаб "бургутлар” очишди. Дастлабки голга Лочин Солиев муаллифлик қилган бўлса, бироз ўтиб Акбар Хўжаев таблодаги ҳисобни 2:0 га ўзгартирди. Шундан кейин озгина хотиржамликка берилган андижонликлар ўз дарвозаларидан иккита тўп олиб чиқишди ва жамоалар танаффусга 2:2 натижаси билан чиқиб кетишди.

    Иккинчи бўлимда Лочин Солиев ўрнига Александр Попович, Дамир Жамалдинов ўрнига Ислом Ахмедов майдонга чиқди. Иккинчи бўлим ўрталарида Александр Попович «Андижон» такибидаги биринчи голини киритди ... Читать дальше »
    Просмотров: 590 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)


    Россиялик мутахассис Сергей Юран Озарбайжоннинг "Симурғ” жамоасини бошқарадиган бўлди. Собиқ футболчи озарбайжонликлар билан мавсум охирига қадар шартнома имзолади.

    42 ёшли мураббийга унинг акаси Юрий Юран, Игорь Ишенко ва Низоми Содиқовлар ёрдам беришади.

    Таништирув маросимидан кейин Сергей Юран қуй    идаги фикрларни билдирди: «Жамоа олдига кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилган. Биламан буж уда мушкул иш ... Читать дальше »

    Просмотров: 519 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) Осиё чемпионати саралаш мусобақасига сўнгги тайёргарлик босқичини Тошкент ва Дукентда ўтказади. Дилшод Нуралиев шогирдларининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини 1-7 август кунлари бўлиб ўтади. Шундан сўнг, орадан бир ҳафта ўтгач, жамоа аъзолари Дукент спорт-соғломлаштириш масканида (14-28 август) икки ҳафталик йиғинда иштирок этиш учун йиғиладилар.

    Қисқа муддатли танаффусдан кейин Нуралиев жамоаси 9 сентябрь куни Қарши шаҳрига йўл олади. Маълумки, 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичининг "С” гуруҳи ўйинлари айнан Қаршида ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг дастлабки учрашувини 14 сентябрь куни Қирғизистонга қарши ўтказади.

    Эслатиб ўтамиз, қитъа биринчилигининг финал қисмига йўл олиш учун "С” гуруҳида Ўзбекистон, Тожикистон, Баҳрайн, Қирғизистон ва Ҳиндистон терма жамоалари кураш олиб боришади. Саралаш босқичининг якунига кўра, иккита кучли жамоа Осиё чемпионат ... Читать дальше »
    Просмотров: 589 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)


    Санкт - Петербургнинг "Зенит” жамоаси 30 ёшли ярим ҳимоячи Роман Широков билан Янги битим имзолади. Унга кўра, Широков 2014 йилнинг 30 июнь кунига қадар «Зенит” аъзоси саналади.

    Футболчилик фао ... Читать дальше »

    Просмотров: 523 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)

    Европа Чемпионлар лигаси

    Иккинчи саралаш босқичи

    Жавоб учрашувлари

    Дачия (Молдава) – Зестафони ( ... Читать дальше »

    Просмотров: 677 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)

    Копа Америка - 2011

    Ярим финал

    Парагвай – Венесуэла – 0:0 пен.сер - 5:3

    ПАРАГВАЙ: Вильяр, Пирис, да Сильва, Верон, М. Касерес, Ортигоса, Риверос, Сантана, Э. Баррето (Эстигаррибиа, 71), Барриос, Вальдес (Санта Крус, 74; Мартинес, 81).
    ВЕНЕСУЭЛА: Вега, Росалес, Вискаррондо, Сичеро, Перосо (Рей, 46), Лусена, Ди Джорджи, Гонсалес (Мальдонадо, 85), Аранго, Морено (Мику, 73), Рондон.

    Финал

    Уругвай - Парагвай

    Просмотров: 457 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)



    Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилги Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи доирасида Қирғизистон терм жамоаси билан бўладиган ўйинга кеча тайёргарликни бошлади.

    Вадим Абрамов дастлаб эълон қилган таркибидан 22 нафар футболчи жой олганди. Аммо кеча "Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтган машғулот жараёнидан сўнг шу нарса маълум бўлдики, легионерлардан бири Вагиз Галиулин жароҳати сабабли Тошкентга кела олмайдиган бўлди. Шунингдек, олимпия терма жамоаси ва "Машъал” клуби дарвозабони Санжар Қувватов ҳам Муборакда қоладиган бўлди. Ушбу ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида Абрамов "Насаф”нинг икки марказий ярим ҳимоячиси Лутфулло Тўраев ва Фозил Мусаевни жалб қилди.

    "Дарҳақиқат, сўнгги дақиқаларда таркибда баъзи бир ўзгаришлар юз берди. Олган жароҳати туфайли, Вагиз Галиулин бизга ёрдам беролмайди. Таркибга қўшилган Лутфулло Тўраев ва Фозил Мусаев ҳақида тўхталадиган бўлсам, улар димий бизнинг назоратимиз остида ва улар яқ ... Читать дальше »
    Просмотров: 477 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)




    Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Ялтада ёзги ўқув машғулот йиғинида иштирок этаётган "Насаф” жамоаси 20 июль куни режага кўра иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Тўрт кун муқаддам "Форос” жамоаси билан куч синашган қаршиликларнинг бу галги рақиби Украинанинг ФК "Севастополь” футболчилари бўлди. Аслида иккинчи ўртоқлик баҳсида "аждарлар”нинг Украина миллий чемпионати пешқадамларидан бири Симферополнинг "Таврия” жамоаси билан куч синашиши кутилган эди. Аммо симферополликларнинг 23 июль куни Харьковнинг "Металлист” жамоасига қарши майдонга чиқишлари туфайли "Насаф” билан ўтадиган ўйин бекор қилинди.

    Дастлаб рақиб жамоа ҳақида икки оғиз тўхталадиган бўлсак, ФК "Севастополь” вакиллари 2010-2011 йилги мавсумни Украина премьер лигасида ўтказган. Бироқ элита дебютанти саналган "денгизчилар” ўн олти жамоа ўртасида ўн бешинчи поғонани банд этиб, кучлилар қаторидаги ўрнини сақлаб қолиша олишмади. Ҳозирда ФК "Севастополь” биринчи лигада тўп сур ... Читать дальше »
    Просмотров: 500 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)



    Жорий мавсум "Нефтчи" сафида анча сермазмун ўйин намойиш этиб, жамоанинг кўплаб ғалабаларига муносиб улуш қўшиб келаётган Мансур Саидов, биринчи давранинг сўннги турларида жароҳат олганди. Бир неча кун давомида машғулотларда иштирок эта олмаган ярим ҳимоячи яна сафга қайтди. "Нефтчи"ни пойтахтда ташкиллаштирган йиғинида бош жамоа билан югура бошлаган Саидов, "Динамо"га қарши кечган ўйиннинг 80-дақиқасида майдонга тушди. Олган маълумотларимизга кўра Саидов ҳозирда ўзини яхши хис этяпти ва у иккинчи давранинг дастлабки ўйинлариданоқ жамоасига тўлиқ куч билан ёрдам беришга тайёр
    Просмотров: 491 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)


    Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз поёнига етгач, унда омадли иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоларига бўлган қизиқиш анча ошди. Энди ҳар бир журналист ушбу мундиалда чорак финалга қадар етиб келган йигитларимиз ҳақида мақола тайёрлашни мақсад қилгани бор гап. Биз ҳам ушбу анъанани давом эттиган ҳолда АҚШга қарши кечган учрашувда жароҳат олиб, мусобақанинг қолган қисмини захирада ўтказган Равшан Ҳайдаровдан интервью олиш учун Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани томон йўл олдик.  

    ... Читать дальше »
    Просмотров: 505 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)


    Хабарингиз бор биринчи лига мусобақларининг биринчи босқич учрашувларига якун ясалди. 6 очколик фарқ билан иккинчи босқич йўлланмасини қўлга кириган "Локомотив"ни олий лига йўлланмасини қўлга киритишига деярли ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Кучлилар сафига йўлланма берадиган иккинчи ўрин учун бир йўла 4та жамоа кураш олиб боряпти. "Янгиер" жамоасида ҳам олий лигага чиқиш учун яхши имконият бўлсада, жамоа олдига бундай вазифа қўйилмаган.
    Жамоаларни кейинги ўйинларида қайд этиладиган ижобий натижаларгина олий лигага яқинлаштиради. Шубҳасиз, бу қуръа натижаларига ҳам боғлиқ. Агар жамоалардан бирига тақвим осон келса, очколар йиғиш муаммо туғдирмайди. Ана шу қуръа ташлаш маросими жума куни соат 11:00да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    № Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
    1 Локомотив 14 11 2 1 41-3 35
    2 Ерқўрғон 14 9 2 3 27-13 29
    3 Хоразм 14 8 3 3 23-12 27
    4 Гулистон 14 7 5 2 23-13 26
    5 Динамо-Ғаллакор 14 8 1 5 21-21 25
    6 Янгиер 14 6 4 4 15-16 22
    7 Машъал-Академия 14 6 3 5 18- ... Читать дальше »
    Просмотров: 498 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)



    Шу йилнинг 1 август куни соат 11:00да ЎФФ биносида олий лига клублари ва ПФЛ раҳбарлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Пахтакор» клуби расмий сайти  хабар бермоқда.

    Хабарингиз бор яқинда ОФК Олий Лига жамоаларининг назоратдан ўтказиш учун ўз комиссиясини Ўзбекистонга жўнатган ва улар ўн кун мобайнида барча жамоаларимизни ўрганиб чиқиб камчиликларни бартараф этиш учун маълум вақт берганди. ПФЛ эса бу муддатни 15 август деб белгилаганди.

    Айнан мана шу камчиликларни бартараф этишнинг сўнгги муддати олдидан 1 август куни йиғилиш ташкил қиладиган бўлди.

    Манба: www.uff.uz
    Просмотров: 556 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)


    Икки ҳафта давомида қалбимизни олам-олам қувончларга тўлдира олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ОФК расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

    - Жамоангиз тарихий натижага эришди. Жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб бора оламиз деб ўйлаганмидингиз?

    - Бу нарсани узоқ йил кутганимизни айтиш қийин, аммо биз умид қилдик ва ишондик. Ўйлашимча, айнан шунинг учун бу қадар узоққа бора олдик. Аммо афсуски, Уругвай тўсиғига дуч келдик. Ўша ўйинда ўйинимиз унчалик қовушмади ва рақиб бизни жазолай олди. ... Читать дальше »

    Просмотров: 584 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)

    ЎФФ терма жамоалар маркази техник директори Рустам Акрамов 23 июль куни Қирғизистон терма жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўйин ва умуман қирғиз футболи ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    «Аввало, мен қирғиз футболининг тарихига катта ҳурмат билан қарайман. Уларда ўзига яраша буюк футбол усталари бўлган. Стрельцов, Мерзликин, Султанов, Агеев ва яна бошқалар шулар жумласидан. Ўша пайтларда уларни Москва ва Украинанинг бир қатор клублари ўз сафларига чорлашларига қарамай, бу футболчилар ватанпарварлик намунасини кўрсатган ҳолда Қирғизистонда қолишган, - дея фикрини бошлади Рустам Акрамов. – Мен ФИФА ва ОФК инструктори сифатида Қирғизистонда 5-6 маротаба ўқув курсларини ўтказганман ва шахсан ўзим у ердаги футболнинг ҳолати ҳамда айниқса, футболнинг ривожланиш жараёнига гувоҳ бўлганман. Қирғизистондаги сиёсий вазият, молиявий муаммоларга қарамай, футбол бир дақиқа ҳам ўсишдан тўхтамаган. Балки ўсиш жараёни у қадар юқори суратда амалга ошмаётгандир, лекин асосий ... Читать дальше »
    Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)

    Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) бугун "Чиғатой” терма жамоалар тайёрлаш марказида ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлади.

    Терма жамоа устози Аҳмаджон Мусаевнинг айтишича, йиғин доирасида иккита назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Дастлабки ўйин 22 июль куни Тошкентнинг "Локомотив” клуби билан, 25 июльда эса, "Янгиер” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Ҳар иккала беллашув ҳам "Чилонзор” стадионида ўтказилади.

    Жамоа ўз машғулотларини "Чиғатой”даги майдонда олиб боради. Эртадан машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 31 октябрь – 10 ноябрь кунлари Эронда ташкил этиладиган Осиё чемпионатининг саралаш босқичида иштирок этади. Аҳмаджон Мусаев жамоаси мезбонлар Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон ва Туркманистон билан бир гуруҳдан жой олган.
    Просмотров: 573 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.07.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz