Вторник, 30.04.2024, 21:26
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 14


    Ўртоқлик учрашувлари

    Томь Россия – Кузбасс Россия – 3:0 (1:0)

    Голлар: 1:0 – Голларшев (40, пенальти), 2:0 – Стариков (47), 3:0 – К.Ковальчук (61, пенальти).

    ТОМЬ: Песьяков (Ботвиньев, 46), Д.Н. Смирнов (Сосновский, 46), Строев, Хатаженков, Голларшев, Баляйкин, Харитонов (Ким Нам Иль, 46), Сабитов, Климов, Канунников (К.Ковальчук, 46), Дамьянович (Стариков, 46).

    КУЗБАСС: Айрапетян (Остащенко, 46), Гаджиев (Нечаев, 46), Клюкин (Гулиев, ... Читать дальше »

    Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (1)


    Бразилиялик 38 ёшли футболчиси Роберто Карлос Бразилиянинг «A Cidade» нашрига берган интервьюсида футболчилик фаолиятини якунлагач, "Анжи” клубида президент сифатида иш бошлашини таъкидлаб ўтди.

    "Анжи" билан шартномам ячна икки йил муддат давом этади. Ундан кейин эса мен жамоа президентига айланаман. Табиийки бу иш айни вақтда клуб президенти бўлиб турган шахс томонидан амалга оширилади. Мен бу ҳақда биринчи марта оғиз очдим, бироқ бунга ҳали яна икки йил муддат бор. Қачонки мен "Анжи" президентига айлансам албатта жамоани кучли таркибини шакллантиришга ҳаракат қиламан. Уларнинг орасида албатта бразилиялик футболчилар ҳам бўлади", дея таъкидлаб ўтди Роберто Карлос.

    Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)


    Ўртоқлик учрашуви

    Нью-Инглэнд Революшн (АҚШ) – Манчестер Юнайтед (Англия) – 1:4 (0:0)

    Голлар: 0:1 – Оуэн (50), 0:2 – Македа (54), 1:2 – Мансалли (56), 1:3 - Македа (61), 1:4 - Парк Чжи Сун (80).

    МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД: Линдегор, Ра ... Читать дальше »

    Просмотров: 508 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)


     «Бунёдкор» мураббийлар штабида ишлаб келган Мурод Отажонов Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийига айланди. Отажонов жамоани ўз ихтиёрига кўра, тарк этган Рауф Инилеевнинг ўрнини эгаллайди.

    Таъкидлаб ўтиш жоиз, жиззахликлар олий лигага чиққач ўз ўйинини топа олишмаяпти. Жамоа ҳозирда 13 учрашувдан сўнг бор-йўғи 9 очко тўплаб 14 жамоа орасида 13-ўринни эгаллаб турибди.

    Мурод Отажонов ушбу мавсумни биринчи лигада тўп сураётган   «Гулистон» клубида бошлаганди. Бироқ номаълум келишмовчиликлар билан жамоа ... Читать дальше »

    Просмотров: 585 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)



    Ўтган ҳафтада Самарқанд вилоятида футболни ривожлантириш масалаларига бағишланган катта йиғилиш бўлиб ўтди.

    Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев олиб борган ушбу мажлисда вилоятда футболнинг бугунги аҳволи, клубларнинг қайд этаётган натижалари ва бир қанча масалалар муҳокама қилинди. Йиғилиш якунларига кўра, вилоят ҳокими ўн банддан иборат қарор қабул қилди. Бунга мувофик, ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи ҳафтаси шанба кунлари вилоятда «Футбол куни» деб эълон қилинди. Шу кунлари «Динамо» клуби ҳамда вилоятдаги бошқа жамоалар муаммолари муҳокама қилиниши ҳамда ҳал этиш чоралари белгилаб қўйилди.

    Манба: fcdinamo.uz
    Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)

    15 июль куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъолраини тақдирлаш ва мукофотлаш тадбири Ўзбекистон футбол федерацияси биносида бошланади.

    Соат 15:00да мураббийлар ва футболчилар ЎФФ биноси олдидаги сунъий қопламали майдон устига териб қўйилган ўз автомобиллари ёнида эсдалик учун суратга тушадилар. Шундан сўнг, оммавий ахборот воситалари ходимлари жамоа аъзоларидан интервью олишлари мумкин бўлади. Соат 17:00да барча Олимпия шон-шуҳрати музейига ташриф буюради. Аввалига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши ўқиб эшиттирилади ва шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Абдулла Арипов ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Мексикадаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси делегациясидан жой олган 29 кишига "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишонини тақдим этади. Тадбирнинг якуний қисми эса, соат 18:00да "Наврўз” ресторанида бўлиб ўтади. Зиёфат маросими чоғида терма ... Читать дальше »
    Просмотров: 607 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)

    Барча ёшдаги терма жамоаларимизга қандай ёрдам керак бўлса, ЎФФ терма жамоалар маркази ўз кўмагини аямайди. Бу ҳақда 13 июль куни бўлиб ўтган мураббийлар Кенгаши йиғилишининг сўнггида "Марказ” директори Асқар Толибжонов маълум қилди.

    "Мураббийлар бир нарсани тушунишларини истардим, терма жамоаларимизнинг ғалабаси – бизнинг ғалабамиз! Ҳеч ким муваффақиятсизликдан кафолатланмаган, мабодо жамоаларимиздан бири "қоқиладиган” бўлса ҳам биз елкама-елка турамиз. Яъни, мен айтмоқчи бўлганим, барчамиз бир оила бўлиб мақсад сари интилишимиз ва бир ёқадан бош чиқарган ҳолда олдимизда турган вазифаларни бажаришимиз лозим. Ўз навбатида терма жамоалар Маркази қўлидан келган барча имкониятларни ишга солади. Шу билан бирга жамоаларимиз учун тайёргарлик йўлида барча шарт-шароитлар яратиб берилгач, натижа талаб қилишга ҳам ҳаққимиз бор. Чунки миллий терма жамоамиздан кейин, мана ўсмирлар терма жамоамиз ўзи иштирок этган мусобақада сезиларли силжиш қилди ва биз "планка”ни юқор ... Читать дальше »
    Просмотров: 597 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)

    Қаҳрамонлар олимпия шон-шуҳрати музейида тақдирланади

    Мексика майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, дунёнинг саккизта кучли жамоаси қаторидан ўрин олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоларини 15 июль олимпия шон-шуҳрати музейида соат 17:00да тақдирлаш маросими ўтказилади.

    Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига биноан, Мексикадаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси делегациясидан жой олган 29 киши "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони билан муфокотланади. Шунингдек, терма жамоа бош мураббийи Алексей Евстафеев ва терма жамоанинг катта мураббийи Аҳмаджон Мусаев «LACETTI» автомашинаси билан, бундан ташқари, футболчилар Ғанишер Холмуродов, Сардор Рахмонов, Жавлон Мирабдуллаев, Муҳсинжон Убайдуллаев, Равшанжон Ҳайдаров, Асилжон Мансуров, Аббосбек Махсталиев, Сардор Собирҳўжаев, Давлатбек Ёрбеков, Бобур Давлатов, Азизбек Муротов, Холмурод Холмуродов, Тимур Ҳакимов «SPARK» автомашин ... Читать дальше »
    Просмотров: 564 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)

    Эртага қуръа ташланади

    Эртага УЕФА штаб квартираси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси учинчи саралаш босқичига қуръа ташланади. Мазкур тадбир Европа вақти билан соат 13:30да бошланади. Дастлаб Чемпионлар лигасидаги жамоалар ўз рақибларини билан олишади. Кейин эса Европа лигасига навбат келади. Қуръа натижалари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз

    Просмотров: 491 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)

    Копа Америка

    3- тур


    "B" гурухи
    Парагвай – Венесуэла – 3:3 (1:1)

    Голлар: 0:1 – Рондон (5), 1:1 – Алькарас (33), 2:1 – Барриос (63), 3:1 – Риверос (86), 3:2 – Мику (90), 3:3 – Перосо (90).

    ПАРАГВАЙ: Вильяр, Торрес, Верон, да Сильва, Алькарас, Ортигоса, Эстигаррибиа (В. Касерес, 85), Риверос, Вера (Сантана, 71), Санта Крус (Вальдес, 42), Барриос.

    ВЕНЕСУЭЛА: Вега, Сичеро, Росалес, Гонсалес (Мальдонадо, 76), Вискаррондо, Ди Джорджи, Ринкон, Ороско (Мику, 67), Перосо, Арисменди (Аранго, 64), Рондон.


    Бразилия – Эквадор – 4:2 (1:1)

    Голлар: 1:0 – Пато (28), 1:1 – Кайседо (37), 2:1 – Неймар (49), 2:2 – Кайседо (59), 3:2 – Пато (61), 4:2 – Неймар (72).

    БРАЗИЛИЯ: Жулио Сезар, Майкон, Лусио, Силва, Андре Сантос, Лукас, Рамирес, Гансо (Элиас, 77), Робиньо, Пато (Фред, 85), Неймар (Лукас, 80).

    ЭКВАДОР: Элисага, Эрасо, Реаско (Ачильер, 82), Араухо, В. Айови, Арройо, Мендес (Мина, 77), Нобоа (Монтаньо, 90), Минда, Бенитес, К ... Читать дальше »
    Просмотров: 596 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)

    Европа Чемпионлар лигаси

    Иккинчи саралаш босқичи

    Биринчи учрашувлар

    Зестафони (Грузия) – Дачия (Молдава) – 3:0 (3:0)

    ... Читать дальше »

    Просмотров: 1396 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)


    Яқинда Москванинг «Локомотив” жамоаси бош мураббийлигидан озод этилган Юрий Красожан РФИ билан битим имзолади, деб хабар тарқатмоқда Россия Футбол Иттифоқи расмий сайти. Ушбу келишув уч йилга мўлжалланган бўлиб шартнома яна икки йилга узайтиришлиши мумкин.

    Кросажан Россиянинг иккинчи терма жамоасида фаолият юритади. Афтидан, РФИ раҳбарлари ҳозирданоқ Дик Адвокатга ўринбосар излашмоқда шекилли.

    Просмотров: 434 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)

    Нодирхон Камолов: "Нефтчига келсам ... Читать дальше »

    Просмотров: 572 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Муҳсин Убайдуллаев  Мексика таассуротлари билан ўртоқлашди.

    - Мексикадан қандай таассурот қолди...

    - Мен ушбу мусобақани бир умр унутмасам керак. Негаки, бундай нуфузли турнирда ўзимизни кўрсата олдик. Айниқса, Мексикада тайёрланган паловни ҳеч унутмайман.

    - Ҳа, бу ҳақид ... Читать дальше »

    Просмотров: 639 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)


     Фарғона шаҳридаги 28-мактабда таҳсил олган, айни дамда эса ўқишни Манишинасозлик коллежида давом эттираётган Давлатбек Ёрбеков билан қисқача суҳбатлашдик

    - Давлатбек, Мексика тассуротлари билан ўртоқлашсангиз...

    - Жаҳон чемпионатидан олган таассуротларим бир олам. Уларни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди. Бизни у ерда яхши кутиш олишди. Кейинчалик бизга мухлислик қилишди. Бу албатта қувонарли ҳолат. Асосийси биз ўзбекистонлик футбол мухлисларини хурсанд эта олдик.

    ... Читать дальше »

    Просмотров: 619 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (1)



    Терма жамоамизнинг энг асосий футболчиси Одил Аҳмедов "чемпионат.ру"га берган интервьюсида "Арсенал" томонидан билдирилаётган қизиқиш ҳақида айтиб ўтди.

    "Арсенал"нинг қизиқаётганини менга агентларим маълум қилишди. Лондон клубидан ҳеч ким тўғридан-тўғри алоқага чиқмади. Мен бу трансфер ҳақидаги маълумотларни йиғишга ҳеч қачон қизиқмаганман. Аммо, кучимни шундай катта клубда синашга қарши эмасман. Аммо ҳозирда барча диққат эътиборим "Анжи"да. Россия клуби билан премьер-лигада ўйнашни давом этиб, қандайдир ютуқни қўлга киритишни истайман. "Арсенал"нинг қизиқиши ҳақида кейин ўйлаб кўриш мумкин, бундан ташқари, яна бир бор айтиб ўтаман, инглиз клуби ҳали бирон жиддий ишга қўл урмади", - деди ўзбекистонлик футболчи.
    Просмотров: 503 | Добавил: 11x11 | Дата: 14.07.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz