Вторник, 30.04.2024, 23:51
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 20
    Муборакнинг "Машъал" жамоаси футболчилари машғулотларини давом эттириш учун кеча Янгиерга йиғилдилар. Олган маълумотларимизга кўра Владимир Фомичёв шогирдлари иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар. Биринчи ўйин 23 июль куни Янгибозорда "Металлург" жамоасига қарши бўлади. Иккинчи назорат учрашуви эса "Динамо"га қарши Янгиерда ўтказилади. 

    Сайтимиз орқали жамоага Сербиядан футболчи келганлиги ҳақида хабар берган эдик. Футболчи жамоанинг машғулотларида иштирок этяпти. Бўлиб ўтадиган иккита ўртоқлик учрашув, унинг тақдирига ойдинлик киритади. Агар болқонлик футболчи назорат ўйинида ўзини кўрсата олса, муборакликлар у билан шартнома имзолайдилар.


    Просмотров: 497 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)


    Фаолиятини Тошкентнинг "Трактор" жамоасида бошлаб, кейинчалик "Шўртан" сафига бориб қўшилган Азиз Ибрагимов, "Машъал" жамоаси орқали Братисласанинг "Слован" жамоасига йўл олганди. Словакияликлар таркибида анча мазмунли фаолият олиб борган футболчи, аввалига олимпия, сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидан жой олди. Осиё Кубогида қатнашиб қайтган ярим ҳимоячи, 2008 йил Чехиянинг "Богеминас 1905" жамоаси сафига бориб қўшилди. Уч йил давомида Чехияда фаолият олиб борган Ибрагимов 45та ўйинда майдонга чиқди ва бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
    Ўзбекистон терма жамоаси сафида 16та ўйинда майдонга чиқиб, 3 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган Азиз, бундан кейинги фаолиятини Хитойнинг "Циндао Жонун" жамоаси сафида ўтказадиган бўлди. Мухлисларнинг хабарлари бор, бу жамоа таркибида "Пахтакор"нинг собиқ футболчиси Ильдар Магдеев фаолият олиб боряпти. Энди "Циндао Жонун" бир мавсумда иккита ўзбекистонлик футболчининг ҳизматидан фойдаланган биринчи жамо ... Читать дальше »
    Просмотров: 545 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қирғизистон билан бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этадиган футболчиларининг рўйҳати эълон қилинди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 24 июль куни "Зенит"га қарши майдонга чиқадиган Одил Аҳмедов мазкур учрашувда иштирок эта олмайди. Шунингдек, йиғинга чақирилган Баҳодир Насимовни ҳам Тошкентга кела олмаслиги маълум бўлди. Улар қаторига Санжар Қувватов ва Вагиз Галиулин қўшилганлар. 
    Ушбу йўқотишларни Вадим Абрамов, иккинчи даврани "Насаф"да бошлайдиган Фозил Мусаев ва қаршиликларнинг алмаштириб бўлмас фигураси, Лутфулло Тўраевни қўшиш орқали муаммони бартараф этди. 
    Бу икки футболчи Австрияда ўтказилган машғулотларда ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга муваффақ бўлдилар ва Абрамовни ишончини оқладилар. Айнан шунинг учун ҳам Австрия сафари ташкил этилганди. Мақсад, таркибдаги йўқотишларни муносиб номзодлар билан тўлидирш бўлган. Шу ўринда Акбар Исматуллаевни ҳам миллий терма жамоанинг якуний рўйҳатидан жой олганлиг ... Читать дальше »
    Просмотров: 552 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)



    "Нефтчи" клубининг ёрқин кашфиётига айланган Павел Смоляченко жамоа таркибида биринчи давранинг қаҳрамонига айланди. Бу ҳақида www.fcneftchi.uz сайти хабар бермоқда. Сайтда ўтказилган сўровномага кўра, Павел 20 овоз тўплаган ҳолда фахрли биринчи ўринни егаллаган.

    Иккинчи ўринда эса, фарғоналик ишқибозларнинг таъкидлашича "Месси" лақабини олган Мансуржон Саидов қўлга киритган. Учинчи ўринга лойиқ деб Отабек Исроилов тан олинган.

    Манба: www.uff.uz
    Просмотров: 520 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилги Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи доирасида Қирғизистон терм жамоаси билан бўладиган ўйинга бугун тайёргарликни бошлади.

    Вадим Абрамов 23 июль куни "Пахтакор” марказий стадионида ўтказиладиган учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, 22 нафар футболчи миллий терма жамоадан чақирув олган. Эътиборлиси, улар орасида 5 нафар "олимпиячилар” ҳам бор. Булар – Санжар Қувватов, Акбар Исматуллаев, Салим Мустафоев, Жавлон Иброҳимов ва Жасур Ҳасанов.

    Аммо Россия премьер лигасида тўп сураётган Одил Аҳмедовнинг ташрифи билан боғлиқ муаммо юзага келиши мумкин. Гап шундаки, 24 июль куни "Анжи" премьер лигадаги ўта мухум ўйинларидан бирини "Зенит"га қаршиўтказади. Шу боис, клуб мутасаддиларининг илтимосига кўра, Аҳмедов терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилмаслиги мумкин.

    Бугун соат 18:30да миллий терма жамоа аъзолари "Пахтакор” марказий стадионида дастлабки машғулотни ўтказишади.
    Ўзб ... Читать дальше »
    Просмотров: 565 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)





    23 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ниҳоят яна "Пахтакор" Марказий стадионида уй учрашувини ўтказади. Бир йилдан ошиқ вақт давомида фақат ҳалқаро майдонларда тўп тепиб келган вакилларимизнинг шу кунги рақиблари, Қирғизистон терма жамоаси бўлади. Ана шу учрашувда мухлисларимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг имкон қадар жанговор таркибда кўришни истаяптилар. Осиё Кубогидаги чиройли ўйинни ким ҳам ўз юртида кўришни истамайди.



    Олган маълумотларимизга кўра Вадим Абрамов асосий таркибнинг барча футболчиларини рўйҳатга кирғизган. Фақатгина "Анжи" раҳбарларининг илтимосига кўра, бу сафар Одил Аҳмедовга рухсат берган. Боиси 24 июль куни "Анжи" премьер лигадаги ўта мухум ўйинларидан бирини ўтказади. Маҳачкалаликлар шу куни ўз майдонларида "Зенит" жамоасини қабул қиладилар.



    Санжар Турсуновнинг "Волга"си эса 21 июль куни ЦСКАга қарши баҳс олиб боради. Табиийки бу футболчимиз ҳам терма жамоага кела олмаслиги мумкин. Келган тақдирида ҳ ... Читать дальше »
    Просмотров: 493 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)

    LIGA total! Cup

    1/2 финал
    Майнц – Боруссия Дортмунд – 0:1 (0:0)

    Гол: 0:1 - Перишич (46).
    Бавария – Гамбург – 1:2 (0:2)

    Голлар: 0:1 - Хен Мин Сун (7), 0:2 - Хен Мин Сун (30), 1:2 - Кроос (57).
    Просмотров: 433 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)

    Копа Америка

    1/2 финал

    Перу – Уругвай – 0:2 (0:0)

    Голлар: 0:1 – Суарес (53), 0:2 – Суарес (58).

    ПЕРУ: Фернандес Вальверде, Балбин (Балльон, 90), Вильчес, А. Родригес, Кармона, Адвинкула (Лобатон, 61), Крусадо, Акасьете, Йотун (Чироке, 54), Варгас, Герреро.

    УРУГВАЙ: Муслера, М.Перейра, Лугано, М. Касерес, А.Перейра, А. Гонсалес, Гаргано (Эгурен, 71), Аревало, Коатес, Форлан, Суарес (Эрнандес, 71).


    Просмотров: 440 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)


    Англия премьер-лигаси клублари янги қоидани бир овоздан маъқуллашди. Олдинги мавсумларда жамоалар фақат кучли таркибларини майдонга туширишга мажбур эдилар.

    «Гардиан» нашрининг хабар беришича, энди бу қоидага амал қилинмайди. Яъни ҳар бир клуб мавсум аввалида «заявка»га киритилган 25 нафар футболчидан хоҳлаганини майдонга тушириши мумкин. Бошқача айтганда, мураббийлар хоҳласалар, айрим баҳсларда иккинчи таркиб билан ўйнаш ҳуқуқига эгалар. 21 ёшгача бўлган футболчиларни «заявка»га киритмаслик қоидаси эса ўз кучида қолди - ёшларни ўйинга тушириш учун уларни «заявка»га киритиш шарт эмас.

    Просмотров: 484 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)


    Италия футбол федерацияси "Интер"ни 2006 йилги чемпионлик унвонидан маҳрум қилмасликка қарор қилди, деб хабар беради Reuters. "Интер"га бу унвон Италия футболидаги можаролардан кейин берилганди. Ўшанда чемпионлик "Ювентус"дан олиб қўйилиб, туринликларнинг ўзи Б Серияга тушириб юборилган эди. 2005/06 йилги мавсумдаги келишилган ўйинлар борасидаги текширувлар расман якунига етди.

    Италия футбол федерацияси ижро қўмитасининг йиғилишида  "скудетто"-2006ни "Интер"да қолдиришга қарор қилишди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ювентус”дан олиб қўйилган бу унвон "Интер”дан ҳам олиб қўйилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

    Просмотров: 461 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)


    УЕФА Европа спорт ОАВлари иттифоқи билан ҳамкорликда янги соврин жорий этишга қарор қилди. Ушбу соврин мавсум якунларига кўра Европанинг энг яхши футболчисига топширилади.

    Унинг илк эгаси 25 августь куни Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими вақтида аниқланади. Бу ҳақда УЕФАнинг расмий сайти хабар тарқатган.

    Ғолибни аниқлаш икки босқичда ўтказилади. Аввал УЕФАга аъзо бўлган 53та мамлакатлар журналистлари Европа клубларида фаолият олиб борадиган энг яхши учта футболчини танлаб оладилар. Бунда ички биринчиликдан тортиб, Европа майдонлари ва терма жамоада намойиш этилган ўйинлар ҳам инобатга олинади.

    Ушбу сўровн ... Читать дальше »

    Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)


    Тошкентнинг «Пахтакор» клуби академияси 5-9 ва 13-18 август кунлари иккита ҳалқаро мусобақа ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

    Мусобақанинг биринчиси «Пахтакор» - 79 ҳотирасига бағишлаб ташкиллаштирилади ва унда қўшни Қозоғистон ва Туркманистондан ташриф буюрадиган жамоалар иштирок этадилар. Шунингдек, Урганч ва Бекобод шаҳарларидан жамоалар мусобақада қатнашадилар. Турнир 1996 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида бўлиб ўтади. Унда «Пахтакор»нинг икки таркиби, 1996 ва 1997 йил академия тарбияланувчилари иштирок этадилар. БЎСМ-16 ва «Бунёдкор» тарбияланувчилари турнирдаги жамоалар сафини тўлдирадилар.

    ... Читать дальше »

    Просмотров: 481 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)

     

    Ўзбекистон аёллар мини ва пляж футболи ассоциациясининг етакчи мутахассиси Алишер Файзиев 15-17 июль кунлари Германиянинг Франкфурт шаҳрида ФИФАнинг аёллар футболи бўйича ташкил этилган илмий кенгашда Ўзбекистон номидан иштирок этиб қайтди.

     "Аёллар футболига бағишланган ФИФАнинг илмий кенгаш йиғилиши 4 йилда бир маротаба ўтказилади. Бу тартиб бўйича бешинчиси ҳисобланади. Унда ФИФАга аъзо 208та давлатдан вакиллар қатнашди ва турли фикрлар ҳамда таклифлар билан нутқ сўзлашди. Шахсан ФИФА президенти Зепп Блаттер ҳам қатнашди. Умуман олганда, гап асосан аёллар футболининг структураси, жамиятда аёлла ... Читать дальше »

    Просмотров: 611 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)


    Шу кунларда "Чиғатой” ЎФФ терма жамоаларни тайёрлаш Марказида "А” сертификати дастури бўйича ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари давом этмоқда. Бир ой давомида мураббийлар махсус таълим олишади ва футбол доирасидаги ўз билимларини ошириш имкониятига эга бўлишади.

    Таъкидлаш лозимки, курслар якунига етгач, имтиҳон топширилади. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган мураббийлар ўзларига тегишли бўлган "А” сетификатини олишлари мумкин бўлади. Бу сафар курсларда Ўзбекистоннинг турли клубларидан 18 нафар мураббий таҳсил олмоқда. Курсларга Рустам Акрамов йўриқчилик қилаётган бўлса, мувофиқлаштирувчи вазифасини Шавкат Имомов бажаряпти.

    ... Читать дальше »

    Просмотров: 653 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 8-11 август кунлари Украина пойтахти Киев шаҳрида ташкил этиладиган Валерий Лобановский хотирасига бағишланган халқаро турнирда қатнашади. Унда Сербия, Исроил, Ўзбекистон ва мезбонлар Украина терма жамоаси иштирок этади.

    Қуръа натижасига кўра, Вадим Абрамов шогирдлари 9 август куни Сербия билан, Украина эса Исроилга қарши кураш олиб боради. Ғолиблар финалга йўл олишса, мағлубиятга учраган жамоалар 3-ўрин учун баҳсда иштирок этишади.

    Ўзбекистон терма жамоаси 2012 йили Лондонда ўтказиладиган олимпиада ўйинл ... Читать дальше »

    Просмотров: 539 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)


    Азиз Ҳайдаров  БААнинг "Ал Ашбаб" жамоаси сафига бориб қўшилганлиги ҳақида хабар тарқатганди. Ушбу маълумотни "Ал Шабаб" бош менежери Обай Ал Хубайта расман тасдиқлади. Бу ҳақда Gulfnews сайти хабар қилади.

     Обай Ал Хубайтанингайтишига қараганда, "Бунёдкор"нинг собиқ футболчисига айланган Ҳайдаров Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувидан сўнг "Ал Шабаб" сафига бориб қўшилади ва тиббий кўрикдан ўтади. Ҳайдаров БААликлар таркибидаги тўртинчи легионер бўлди. Бунга қадар жамоа Карлос Вильянуэва (Чили), Феррейра да Силва (Бразилия) ва Ху ... Читать дальше »

    Просмотров: 454 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Акопянц "Луч-Энергия" клубини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот бермоқда.

    Манбада кўрсатилишича, 18 июль, яъни бугун 33 ёшли футболчи Владивосток шаҳри жамоаси билан шартномани бекор қилган.

    Россиянинг яна бир интернет нашри саналган Soccer.ru  сайтининг ёзишича, Андрей Акопянц Россия биринчи дивизиони биринчи даврасида 15 та ўйиннинг 14тасида асосий таркибда майдонга тушиб 2 марта гол киритишга эришганди.

    Просмотров: 676 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов 28 июль куни Куала-Лумпурда ташкил этиладиган ОФК тафтиш комиссиясининг аудит масалалари бўйича иккинчи ички йиғилишида иштирок этади.

    Таъкидлаш лозимки, бу каби биринчи мажлис шу йилнинг 15 июнь куни бўлиб ўтганди.

    ОФК тафтиш комиссиясининг аудит масалалари бўйича иккинчи ички йиғилишига Мираброр Усмоновдан ташқари, ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев ҳам боради.
    Просмотров: 470 | Добавил: 11x11 | Дата: 20.07.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz