Вторник, 30.04.2024, 21:53
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 29


    Қирғизистон – Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

    Шунингдек, маҳаллий журналистлрнинг илтимосига кўра. Ўзбекитон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров ҳам матбуот анжуманига ташриф буюрди. Айниқса, матбуот анжумани якунига етгач, журналистлар Жепаровни анча "безовта” қилиб, эсдалик учун суратга тушишди ва дастхат сўрашди.

    - Ўйин натижасидан қониқиш ҳосил қилдим. Танаффусдан кейин айниқса ўз ўйинимизни топиб олдик. Афсуски биринчи бўлим ҳақида бундай дея олмайман. Назаримда футболчилар бироз масъулиятсиз ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлим бошларида киритилган тезкор голдан кейин барчаси ўз изига тушиб кетди, - деди Абрамов.

    - Қирғизистон терма жамоасининг бугунги ўйинини қандай баҳолайсиз?
    - Мен рақибимиз ҳақида салбий фикр билдиришдан йироқман. Улар ўз майдонларида имкон қадар тўп суришди. Бир нарсани унутмаслик керак, рақиб майдонда қай даражада имконият берса ... Читать дальше »
    Просмотров: 522 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)





    Сингапурда бўлиб ўтган ўйинда майдон эгалари 2та тўп фарқи билан ғалаба қозонган эдилар. Навбатдаги босқичга чиқиш учун Малайзия 2та тўп фарқи билан ғалаба қозониши лозим эди.



    1:1 ҳисоби билан якунига етган учрашувни бевосита стадионда туриб 90 000 нафар мухлис кузатди. Бу Осиё футболидаги рекордлардан биридир. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Биринчи ўйинда Малайзия дарвозасини икки маротаба ишғол қилган Александар Дурич шу куни аллақачон 41 ёшини нишонлаб улгурганди. Каноэ ва эшкак бўйича Барселона-92 Олимпиадаси қатнашчиси бўлган бу спортчи Босния ва Герцоговина мамлакатида таваллуд топади. Кейинчалик ўзини футболга "отган" спортчи 2007 йили Сингаупур фуқаролигини олади ва мамлакат терма жамоаси сафидаги фаолиятини бошлаб юборади. Мазкур футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши икки маротаба майдонга тушган. ЖЧ-2010 саралаш учрашувида ҳатто дарвозамизни ҳам ишғол қилган. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси 7:3 ҳисобида ғалаба қозонганди. Жавоб ўйинида вакилла ... Читать дальше »
    Просмотров: 552 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)








    Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнини жамоамиз Чимён ва Қибрайда олиб борди. Бир марта назорат учрашуви ўтказилиб, унда "Қизилқум" 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Охирги ҳафтада эса машғулотлар Қибрайдаги базамизда олиб борилди. Ҳозирча жамоамизни Камолиддин Тожиев, Мурод Холмуҳаммедов ва Душан Савич тарк этди.



    "Андижон" ҳам Тошкентда йиғин ўтказди. Ўша йиғинда Ориф Маматказин шогирдлари тўрт назорат ўйинида иштирок этишди. "Насаф" ёшлари билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган андижонликлар "Пахтакор" ёшларини 3:2 ҳисобида доғда қолдиришди. "Навбаҳор" ва "Динамо" билан ҳам 1:1 ҳисобидаги дуранг натижалари қайд этилди. Ҳозиргача молдавиялик Александр Попович ҳамда украиналик Юрий Целих билан шартнома имзоланган. Жамоани Петр Хворостьянов, Драган Жоржевич, Музаффар Умрзоқов, Афзал Азизов ва Баҳром Ҳайдаров тарк этган.



    Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар ҳар икки жамоа олий лигада 37 бор тўқнаш келган. 26 бор зафар қучган "шерлар" 8 беллашув ... Читать дальше »
    Просмотров: 667 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)


    Кўплаб футбол мухлислари Фарғонанинг "Нефтчи”  жамоаси ҳақида кўпроқ маълумот олишга интилишади. Аммо сўнгги пайтларда Юрий Вазгенович Саркисян бошқарувидаги клуб ҳақида ОАВда жуда кам маълумотлар берилмоқда. Бунинг сабаби нимада? Бугунги мақоламизда шу масалани кўриб чиқамиз.

    Айнан мана шу савол билан футбол мухлислари бизга кўп бора мурожаат этишади. Айрим ишқибозлар эса бизни кўпроқ "Пахтакор” ва "Бунёдкор” ҳақида ёзишда айблашади. Тан олиш керак, уларнинг гапларида жон бор. Аммо биз ҳам истаймиз ҳар доим "Нефтчи” ҳақи ... Читать дальше »

    Просмотров: 606 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (1)


    ОФК ҳакамлар қўмитасининг янги таркиби (2011-2015 йиллар учун) ўзининг дастлабки йиғилишини ўтказди. Ушбу йиғилиш ташкилот қароргоҳида Ворави Макуди бошчилигида ўтди. Шунингдек, унда ОФК президенти вазифасини вақтинчалик бажараётган хитойлик Чжан Цзилон ҳам қатнашди. «Ҳакамларимиз ФИФАнинг энг кучли реферилари қаторига киришларидан фахрланаман. Ишни шу йўлда давом эттиришимиз керак. Яъни ҳакамлар савиясини янада кўтаришимиз талаб этилади»,-деди Цзилон.

    Йиғилиш чоғида қуйидаги масалалар ўз ечимини топди:

    - Миллий ассоциациялардан 2012 йилда ФИФА реферилари ва лайнсменлари учун квота белгиланди.

    - 20 нафар элит ҳакамлардан махсус гуруҳ тузилди. Уларнинг ҳаракатларини ОФК инструкторлари навбатдаги икки йилда кузатиб боришади.

    - ОФКнинг ҳакамлар қўмитаси таркиби аниқланди. Ундан Ворави Макуди (Таиланд), Саид Холид Ҳамид ал Бусаиди (Уммон), Тору Камикава (Япония) ва Абдулраҳмон Абдул Холиқ Делеварлар (Баҳрайн) ўрин олишди.
    Просмотров: 428 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)


    Июль ойи якунланиб бораётган бир вақтда Бундеслиганинг 18 клуби ўзларининг уй ўйинларига 480 800 абонементларни сотишди. Бу олдинги йилги (458 950)дан деярли 22 000 абонемент кўп деганидир.

    Бу борада Дортмунднинг «Боруссия»си етакчилик қилмоқда. Германиянинг амалдаги чемпионлари ўзларининг рекордларини янгилашлари ҳам мумкин, улар 52 000 абонементларни сотишди. «Боруссия» янги мавсумда ўз фанатларига яна бир қулайлик яратмоқда. Энди мавсумий абонемент эгаси 19,09 евро эвазига ўз исми ёзилган тахтача (табличка) буюртма бериши мумкин. Улар «Сигнал-Идуна-Парк» стадионидаги мухлислар сотиб олган ўриндиқларга бириктириб қўйилади.

    ... Читать дальше »

    Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)


    Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Юрген Клинсманн АҚШ терма жамоасини бошқариши мумкин. Айни дамда Қўшима штатларида истиқомат қилаётган мутахассис яқин кунлар ичида якуний қарорини АҚШ Футбол федерацияси раҳбарига айтиши керак.

    Клинсманндан ташқари, номзодлар қаторида Марчелло Липпи, Гус Хиддинк, Роберто Донадони ва Луиш Фелипе Сколарилар тилга олинмоқда.

     

    Просмотров: 483 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)


    Ёзги трансферлар чоғида Рафаэль Кариока яна Москванинг "Спартак” жамоасидан таклиф олди. Бу бразилиялик футболчининг Москва иккинчи бор қайтишидир. 2009 йилда ҳам Кариока «қизил оқлар” шарафини ҳимоя қилганди. Бироқ мавсум-2009 поёнига етгач, уни ўз ватанига жўнатиб юборишганди. Орадан шунча вақт ўтиб, Рафаэль «Спартак”ка қайтди. Бундан фойдаланган «СЭ” ходими футболчи билан жамоанинг Тарсовкадаги базасида суҳбатлашди.

    - Ҳозирги "Спартак” сиз 2009 йилда тарк этган жамоадагн қай даражада фарқ қилади?

    ... Читать дальше »

    Просмотров: 512 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)


    Сочининг «Жемчужина» жамоаси Россия биринчи дивизионидаги иштирокини тўхтатди. Клуб раҳбарлари шундай қарорга келишди. Лекин футболчилар олдидаги қарзлар тўланади.

    Айтиш жоизки, ушбу жамоа мавсум бошидан буён молиявий муаммоларга дуч келганди. Жамоа ўйинчиси Денис Бояринцевнинг сўзларига кўра, клуб унга уч ойлик маошини тўлаши керак.

    "Жумчужина” юбош мураббийи Станислав Черчесовнинг айтишича, жамоа умуман йўқолиб кетиши мумкин.

    ... Читать дальше »

    Просмотров: 482 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)





    Қирғизистон - Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда турли қизиқарли ҳолатларни кузатдик. Масалан терма жамоада дебют ўйинини ўтказган Салим Мустафоев, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш бахтига сазовор бўлган 220-футболчи бўлди. Бу ҳақда "Chempiont.uz"статистика маркази хабар қилади. Иккинчи бўлимнинг сўннги дақиқаларида майдонга тушган Жасур Ҳасанов эса 221-футболчи сифатида тарих зарварақларидан ўрин оладиган бўлди.

    Виктор Карпенко миллий терма жамоамизнинг йил ҳисобидаги голига муаллифлик қилди. Қирғизистон терма жамоаси дарвозасидан ўрин олган гол терма жамоамизнинг 365чи голи эди.

    Тошкентда ўтказилган биринчи учрашувдаги қуруқ сериядан сўнг терма жамоамиз гол ўтказмаган ўйинларининг сони 70тага етганди.

    Сафардаги ғалаба Ўзбекистон терма жамоасининг 46чи йирик ғалабаси бўлди.

    championat.uz
    Просмотров: 497 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)



    Ушбу турдаги Қашқадарё ва Самарқанд вилояти бош жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик ҳар сафардагидек мухлису-мутахасисларда катта қизиқиш уйғотган. Анъанамизга биноан, «Насаф» ва «Динамо» жамоалари баҳси олдидан ушбу ўйин атрофидаги фактлар, муҳокама-ю, таҳлил ҳамда жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташлаймиз.

    Қаршидаги ўйинда очко ҳар икки жамоа учун ҳам сув ва ҳаводек зарур. Мухлислар қаршисидаги ғалаба мезбонлар учун чемпионлик курашида муҳим қадамларидан бири бўлади, акс ҳолда сафардаги ғалаба курашга жиддий бел боғлаган меҳмонларни турнир жадвалининг сўнгги ўрнини тарк этишларини таъминлаши мумкин. Шундай экан, бизни олдинда қай даражадаги тўқнашув кутиб турганлиги тасаввур этиш қийин эмас.
    УЧРАШУВЛАР ТАРИХИ
    Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар соларканмиз, «Динамо» «Насаф» жамоаси учун ноқулай рақиб бўлганлигини билиб оламиз.

    Ушбу клубларнинг учрашувлар тарихи 1997 йилдан бошланган. Яъни, «Насаф» жамоаси айнан шу йили ташкил этилг ... Читать дальше »
    Просмотров: 583 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)



    30 июль куни "Бунёдкор” олий лига 14-тур доирасида "Бухоро” клуби меҳмони бўлади.

    Ушбу учрашув бу икки жамоанинг ўзаро ҳисобдаги саккизинчи тўқнашуви сифатида қайд этилади. Эътиборлиси, шу кунгача ўтказилган барча ўйинларда "қалдирғочлар” ғалаба қозонганлар. Тўплар фарқи – 18:2.

    Ўзаро ўйинлар тўпурари Анвар Солиев бўлиб, у бухороликлар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган.

    Айни пайтда "Бунёдкор” сафида ўз ўрнига эга бўлган Анвар Ражабов 2007 йили бухороликлар шарафини ҳимоя қилган. Эътиборлиси, биринчи ўзаро ўйинда айнан Ражабов "Бухоро” сафида "Бунёдкор” дарвозасига тўп киритган.

    "Бухоро” етакчиси Суҳроб Қобилов 12-турда орттириб олган қизил карточкаси туфайли "қалдирғочлар”га қарши майдонга туша олмайди.

    Эслатиб Ўтамиз, 14-турнинг "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви 30 июль куни "Бухоро спорт мажмуаси" стадионида соат 18:30да бошланади.

    Қуйида "Бухоро” ва "Бунёдкор” жамоаларининг ўзаро ўйинлари қайдномалари келтирилган.

    БУХОРО - Б ... Читать дальше »
    Просмотров: 600 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)

    "Нефтчи” (Фарғона) – "Навбаҳор”( Наманган)
    30 июль. 18:30
    Ҳакамлар: Цейтлин В. (Тошкент), Ильясов Р. (Тошкент), Букатин А. (Тошкент), Тўхтасинов Т. (Андижон)
    Назоратчи: Галеев Б. (Урганч)


    "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" шу кунга қадар ўзаро 39 маротаба куч синашишган. Натижалар "Нефтчи”нинг устунлигни кўрсатмоқда. "Нефтчи” шу кунга қадар 20 марта ғалаба қозонган. 9 та ўйинда дуранг қайд этилган. "Навбаҳор” эса 10 та учрашувда ғолиб чиққан. Тўплар нисбатида ҳам устунлик "Нефтчи” томонида 63-43. "Нефтчи” ўзаро ўйинларда 69 очкони, "Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

    "Нефтчи”нинг "Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. Ўз навбатида "Навбаҳор”нинг "Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 ни ташкил этади.


    Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:

    14.08.2010 "Нефтчи” – "Навбаҳор” 4:3
    23.08.2009 "Нефтчи” – "Навбаҳор” 2:0
    10.05.2008 "Нефтчи” – "Навбаҳор” 2:1
    16.09.2007 "Нефтчи” – "Навбаҳор” 1:1
    04.10.2006 "Нефтчи” – " ... Читать дальше »
    Просмотров: 549 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)


    "Бавария" клубининг директорлар кенгаши раиси ва Европа клублари ассоциацияси (ECA) президенти Карл-Хайнц Румменигге 2014 йилга келиб, Европанинг гранд жамоалари ФИФА ва УЕФА тасарруфидан чиқиб кетишлари мумкин эканлигини айтиб ўтди. Бунга сабаб юқоридаги икки ташкилотнинг сиёсатидан норозилик экан.

    "Футбол амалдорларига яқин бўлган "Бавария" раҳбариятининг айтганлари кўп нарсани англатади. Биз чидаб бўлмас чегара олдидан турибмиз. Европа клублари УЕФА билан ўзаро ҳамжиҳатлик меморандумини имзолашганди. Келишув 2014 йилда ўз ниҳоясига етади. Кейин эса, биз ФИФА ва УЕФАдан чиқиб кетишимиз мумкин. Ҳеч ким бизни бу ташкилотлар тасарруфи остида мусобақаларга қатнашишга мажбурлай олмайди", - дейди The Guardian газетаси Руммениг ... Читать дальше »

    Просмотров: 500 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)


    АҚШ терма жамоаси мураббийи Боб Брэдли лавозимидан озод қилинди. Истеъфонинг аниқ сабаблари кўрсатилмаган.

    53 ёшли мутахассис америкаликларга 2007 йилнинг  январ ойидан буён устозлик қилиб келаётганди.

    Шу вақтгача Брэдли бошчилигида АҚШ термаси КОНКАКАФ кубоги ғолиби (2007), Конфедерация кубогининг кумуш медали соҳиби (2009) ва 2010 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финал боскичига чиқа олди.

      &n ... Читать дальше »

    Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)


    "Манчестер Юнайтед"нинг  навбатдаги машғулотлари чоғида ҳужумчи Хавьер Эрнандеснинг кичик жамроҳат олди. Шу туфайли Чичарито икки ҳафтани ўтказиб юборади.

    Мексикалик футболчи янги мавсумга тайёргарлик ишларини олиб бориш учун  душанба куни "қизил иблислар" таркибига келиб қўшилганди. Бироқ икки кундан сўнг у машғулот чоғида бошидан жароҳат олди ва тунни госпиталда ўтказишига тўғри келди.

    Сэр Алекс Фергюсоннинг айтишича, Чичарито бир неча ҳафтани ўтказиб юбоади лекин ўз формасини ушлаб туриш учун ... Читать дальше »

    Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)


    Англиянинг "Манчестер Сити" клуби "Атлетико"нинг 23 ёшли ҳужумчиси Серхио Агуэро билан шартнома имзолади. "Шаҳарликлар" футболчи учун мадридликларга 40 миллион евро тўлашди. Агар Кун Англияда яхши ўйнаб кетса, яна бир неча миллион бонус ҳам берилади.

    Агуэронинг "МанСити" билан тузган шартномаси муддати 2016 йилга қадар белгиланди. Келишувга мувофиқ, аргентиналик футолчи Англияда ҳафтасига 205 минг евро маош олади. Футболчи Манчестерда 16 рақам остида тўп суради.

    "Шаҳарликлар"нинг янги ҳужумчиси таништирув маросимидан кейин инглиз клубига мослашиши қийин кечмаслигидан умидвор эканл ... Читать дальше »

    Просмотров: 478 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)

    Европа лигаси

    Учинчи саралаш босқичи

    Дастлабки учрашувлар

    "Алания" (Россия) – "Актобе" (Қозоғистон) – 1:1 (0:1)

    Голлар: 0:1 – Мане (11), 1:1 – Бураев (60).

    АЛАНИЯ: Хомич, Григорьев, Грачев, Булгару, Дакоста, Хубулов (Стоянов, 80), Гиголаев, Габулов, Дудиев (Бураев, 51), Неко, МАРАТ БИКМАЕВ (Царикаев, 46).

    ... Читать дальше »

    Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)



    Гарчи иккинчи даврани бошланишига расман икки кун қолган бўлсада, "Навбаҳор” мутасаддилари таркибни кучайтириш ва рақобатни ошириш мақсадида селекция ишларини тўхтатишгани йўқ.

    Айни пайтда мураббийлар хорижлик икки нафар ҳужумчи билан музокараларга киришишган. Легионерларни бугун-эрта Наманганга келишлари кутилмоқда. Маълумот ўрнида ҳар икки хорижликни ҳужумчи эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Кўпчиликда легионерларнинг хатти-ҳаракати манзур бўлса, уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби қизиқтириши табиий. Ҳар ҳолда иккинчи давра деярли бошланиб бўлди. Кўнглингизни хотиржам қилаверинг. ПФЛ легионерларни рўйхатдан ўтказиш тартибини 10 августга қадар узайтирган. Демак трансфер дарчасини ёпилишига ҳали вақт бор.


    Манба: www.fcnavbahor.com
    Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)





    Шу кунгача ОФК 16 ва 19 ёшли футболчилар ўртасида қитъа чемпионатини ўтказиб келганди. Энди улар орасига 22 ёшли футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионати ҳам қўшиладиган бўлди. Бу ҳақида ОФК расмий сайти хабар қилади. Бу билан ўтиш босқичидан йўқолиб қолаётган ёшларни сақлаб қолишни мақсад қилган. Кейинги Олимпиада ўйинларидан бошлаб махсус саралаш учрашуви бўлмайди. 2015 йили 22 ёшли футболчилар ўртасида бўлиб ўтадиган қитъа чемпионати совриндорлари 2016 йилги Олимпиада йўлланмаси қўлга киритадилар.

    Дастлабки мусобақа 2013 йили бўлиб ўтади. Бу мусобақада Ўзбекистоннинг 1991 йилда таваллуд топган футболчилари қатнашадилар. Ёдингизда бўлса Осиё чемпионатида муваффақиятсизликка учраган Марат Кабаев шогирдлари кейинчалик ҳеч қандай мусобақада иштирок этмасликлари боис тарқатиб юборилганди. Мана энди, муваффақиясизликка учраган жамоалар ҳам кейинги фаолиятларини давом эттирадиган бўлдилар.


    Эслатиб ўтамиз, сал аввал Аҳмад Убайдуллаев 1991 йилда таваллуд то ... Читать дальше »
    Просмотров: 567 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)

    16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг "С” гуруҳи саралаш учрашувлари ўтказиладиган жой ва муддат ўзгаради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов ҳамда ОФК Бош котиби Алекс Сусей ўртасида ўтган учрашувда сўз борди. 

    Ўзбекистон футбол Федерациясининг дастлабки таклифига қўра турнир 12-24 сентябр кунлари Қарши шаҳрида ўтказилиши керак эди. Аммо, 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режасининг кенгайтирилган тартибда олиб борилиши муносабати билан мусобақалар бу вақтда ўтказилмайдиган бўлди.

    ФИФА Ўзбекистонга қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини топширганидан сўнг, Ўзбекистонда мазкур нуфузли мусобақага тайёргарлик режаси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ана шу турнир ўйинлари ўтказиладиган айрим стадионларни қуриб битказиш ва қайта таъмирлар ҳақидаги Қарори эълон қилинди. Қарши шаҳри турнирга мезбонлик қиладиган шаҳарлар рўйҳатида бўлганл ... Читать дальше »
    Просмотров: 984 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)




    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров Бирлашган Араб Амирликларининг "Аш-Шабоб” клуби билан ўтган сешанба куни бир йилга мўлжалланган шартнома имзолагани ҳақида мухлисларга веб-сайтимиз орқали етарлича ахборот бердик. Аммо Ҳайдаровнинг трансферига оид молиявий масалалар барчага қоронғулигича қолаётган эди. Бу бўшлиқни тўлдириш мақсадида, биз футболчининг расмий агенти Санъат Шарипов билан яна бир бор алоқага чиқдик. Айни кунларда Дубайда Азизбекнинг ишлари билан машғул бўлиб турган С.Шарипов шартноманинг молиявий томонларини бизга батафсил гапириб беришга ҳаракат қилди.

    - Санъат, ҳаммани футболчингизнинг трансфер нархи қизиқтирмоқда. Бундай маълумотларни ошкор эта оласизми?
    - Олдиндан келишиб олайлик. Мен сизга фақат битта нарсани айтаман. Фақат футболчининг трансферига "Аш-Шабоб” тўлаган суммани, холос. Бевосита ўйинчи ва унинг янги клуби ўртасидаги меҳнат шартномасининг молиявий шартларини айтиб беролмайман. Чунки буни эълон қилишга мен ... Читать дальше »
    Просмотров: 755 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)



    Кеча Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувига параллел равишда Осиё қитъасида яна бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

    Қизиғи шундаки, Ўрта Осиё давлатларидан фақатгина Ўзбекистонгина кейинги босқичга йўл олди. Қирғизистон ортидан, Тожикистон ва Туркманистон термалари ҳам карвондан тушиб қолишди.

    Кечаги учрашувлар натижаси билан танишинг:

    2-саралаш учрашувлари. Жавоб ўйини

    Мьянма – Уммон
    Учрашув 40-дақиқада 0:2 ҳисобида тўхтатилинди. Якуний қарорни ФИФА чиқаради.
    Голлар: Амад Али 22, Ахмед Аль-Махаджири 39 пенальтидан
    Биринчи учрашув 0:2

    Непал – ИОРДАНИЯ 1:1
    Голлар: Барат Хавас 80 – Саид Аль-Муржан 53
    Биринчи учрашув 0:9

    Қирғизистон – ЎЗБЕКИСТОН 0:3
    Голлар: Виктор Карпенко 47, Баҳодир Насимов 65, 90
    Биринчи учрашув 0:4

    Тожикистан – СУРИЯ 0:4
    Голлар: Раджа Рафе 6, 35, Надим Сабаг 53, Жорж Мурад 87
    Биринчи учрашув 1:2

    Лаос – ХИТОЙ 1:6
    Голлар: Висай Пхапхуванин 47 – Цу Бо 24, Ю Ханьчао 36, 87, Дэн Чжуосян 6 ... Читать дальше »
    Просмотров: 2475 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)


    ЖЧ-2014.

    Иккинчи саралаш босқичи

    (Жавоб учрашуви)

    ҚИРҒИЗИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 0:3 (0:0)

    Ҳакамлар: Али Абдулнаби (Баҳрай ... Читать дальше »

    Просмотров: 500 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.07.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz