Вторник, 30.04.2024, 20:01
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 16


    Маълумки, 26 август куни Европа Суперкубоги учун Чемпионлар лигаси ғолиби – «Барселона” ва Европа лигаси ғолиби  - "Порту” жамоалари куч синашишади. Мазкур учрашув Монакода бўлиб ўтади.

    УЕФА расмий сайтининг маълум қилишича, ушбу ўйин учун чиқарилган чипталар 15 июль санасидаёқ сотиб бўлинди.

    Чипталар ўз эгаларига 22 июль куни Интернет орқали тарқатилади. Айтиш жоизки, чипталарнинг 70% «Барселона” ва "Порту” мухлислари ... Читать дальше »

    Просмотров: 552 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.07.2011 | Комментарии (0)



    Мадриднинг "Реал" клуби Бразилиянинг "Сантос" жамоаси ҳужумчиси Неймарни сотиб олишга муваффақ бўлди. AS нашри томонидан хабар қилинишича, "Қироллик клуби" иқтидорли ҳужумчи учун 45 миллион евро тўлашга рози бўлган.

    Футболчининг ўзи "Реал"да йилига беш миллион евро миқдорида даромад қилади. Бундан ташқари, футболчининг номи билан боғлиқ даромадларнинг тенг ярми ҳам Неймарнинг ҳисобига ўтказилади. Бундан ташқари, мадридликлар раҳбарияти футболчининг шу вақтга қадар реклама ташкилотлари билан тузган шартномаларига даҳл қилмасликка сўз берганлар.

    Бразилиялик ҳужумчи ушбу реклама шартномаларидан йилига 4.5 миллион евро даромад қилади. Унга кўра, Неймар спорт кийимлари, қувват берадиган ичимликлар, уяли алоқа ва турли хил маиший буюмларни тарғиб қилиб келади.

    19 ёшли Неймар "Сантос" клубининг асосий таркибида 2009 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Бу вақт оралиғида футболчи Бразилия чемпионатида 64 та учрашувда майдонга тушган ва 27 та гол киритишга муваффақ бўлга ... Читать дальше »

    Просмотров: 523 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.07.2011 | Комментарии (1)


    "Қироллик клуби"нинг янги аъзоси Фабио Коэнтрау жамоадоши Рикардо Карвалью билан биргаликда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

    -Янги жамоа сафига келиб қўшилганингизга бир неча кун бўлди. Жамоа ҳақида нима дея оласиз?

    - Ҳаммаси фантастика. Бу ерда ўзимни жуда қулай ҳис қилмоқдаман. Бу фақатгина жамоада португалиялик ва бразилиялик футболчилар кўплигидан эмас. Бу жамоада бўлиш ҳақиқатда жуда ёқимли. Биз ажойиб клубмиз ва кучли таркибимиз бор. Бу е ... Читать дальше »

    Просмотров: 500 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.07.2011 | Комментарии (0)


    Шунингдек, шу куни Европа лигасида иштирок этадиган жамоалар ҳам ўз рақибларини билиб олишди.

    Унга кўра, ҳамюртимиз Марат Бикмаев тўп сураётган Россиянинг "Алания” жамоаси кейинги босқичга чиқиш учун "Кечкемет" /"Актобе" жуфтлиги ғолиби билан ўйнади.

    Европа Лигаси учинчи саралаш босқичи

    Қуръа натижалари

    ... Читать дальше »

    Просмотров: 518 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.07.2011 | Комментарии (0)

    Жума куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси учинчи саралаш босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, гуруҳ босқичига чиқиш учун Киевнинг «Динамо” ва Қозоннинг "Рубин” клублари ўзаро кураш олиб боради.

    Айтиш жоизки бу икки жамоа Чемпионлар лигасида бир гуруҳдан жой олганди. Қизиғи шундаки, киевликлар устози қуръадан олдин унинг жамоаси "Рубин”дан чўчимаслигини айтиб ўтганди.

    Учинчи босқич учрашувлари 26/27 июль ва 2/3 август кунлари бўлиб ўтади.  С< ... Читать дальше »

    Просмотров: 575 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.07.2011 | Комментарии (0)

    Усмонов «Нефтчи”га қайтди, Ваҳобов эса..

    "Нефтчи”га оид яна бир хабар, биринчи даврани Олтиариқнинг "Имкон” жамоасида ижара асосида ўтказган Дониёр Усмонов "Нефтчи”га қайтди. Иккинчи даврада у фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилади.

    Айрим нашрларда Баҳриддин Ваҳобовнинг «Нефтчи”га келганлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Афтидан, ушбу хабарлар асоссиз шекилли. Негаки, у айни дамда Саркисян жамоасида кўриниш бермаган.

    Просмотров: 531 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.07.2011 | Комментарии (0)

    1993 йилда туғилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 20-27 июль кунлари "Чиғатой” терма жамоалар тайёрлаш марказида ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

    Терма жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ушбу машғулот жараёнига 27 нафар футболчини таклиф этишга қарор қилди. Шу ўринда қўшимча қилиш зарурки, номзодлар орасида Мексикадаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган ўсмирлар терма жамоасидан 4 нафар ўйинчи "ёшлар”га жалб қилинган. Булар – Аббосбек Махсталиев, Сардор Рахмонов, Жавлон Мирабдуллаев ва Ғанишер Холмуродов. Аммо сўнгги маълумотларга кўра, Мирабдуллаев белидан олган жароҳати туфайли ушбу йиғинда қатнаша олмайди.

    Мусаевнинг айтишича, йиғин доирасида 2та назорат учрашуви ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

    Таъкидлаш лозимки, ёшлар терма жамоаси учун режага кўра ҳар ойда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилиб келинмоқда. Август ойида ўзбекистонлик футболчилар Австрияга йўл олишлари кўзда тутилган.
    Тошкентдаги йиғинга таклиф этилган футболчилар
    № Фут ... Читать дальше »
    Просмотров: 523 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.07.2011 | Комментарии (0)


    Forbes журнали дунёнинг энг қиммат спорт клублари рейтингини тузиб чиқди. Унга кўра, Англиянинг  "Манчестер Юнайтед" клуби биринчи ўринни эгаллади.

    Америкалик тадбиркорга тегишли бўлган ушбу клуб тахминан 1,86 миллиард долларга баҳоланмоқда. Иккинчи ўриндан эса американча футбол клуби "Даллас Ковбойз" (1,81 миллиард)жой олди. Учинчи поғонада "Нью-Йорк Янкиз" бейсбол клуби қайд этилди. Топ-50 га кирган футбол клуб ... Читать дальше »

    Просмотров: 486 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.07.2011 | Комментарии (0)


    Того терма жамоаси етакчи футболчиси Эммануэль Адебайор Реал клубидан ижара муддати якунига етганидан кейин, Манчестер Сити клубига қайтиб келган. Ва янги мавсумда у қироллик жамоасидан таклиф бўлмаса, яна шаҳарликлар жамоасиада ўйнашига тўғри келади. Яқинда футболчи ОАВ ходимлари билан суҳбатлашди.

     Эмма, сизни нима учун Манчестер Сити жамоаси Америкадаги йиғинларга олиб кетишмади? Бунга нима сабаб бўлди?

    Ўзим ҳам билмадим. Клуб негадир мени йиғинларга олиб кетишни ўзларига эп билмади. Буни ҳам мен ҳайрон бўлиб, кузатиш билан овораман. Бундан очиғи лол қолиб, клубдан хафа бўлдим.

    Роберто Манчини билан сиз бу борада гаплашиб кўрдин ... Читать дальше »

    Просмотров: 475 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.07.2011 | Комментарии (0)


    15 июль куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига Президентимиз томонидан туҳфа қилинган автоуловларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Футбол федерацияси биносида бўлиб ўтган тадбирда мураббий ва футболчилар ҳамда уларнинг яқинлари иштирок этдилар.

    АҚШ терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олиб, мусобақани эрта тугатишга мажбур бўлган Равшан Ҳайдаровнинг фикрлари қуйидагича кўриниш олди:

    - Чехия билан бўлиб ўтадиган ўйинни захира ўриндиғида ўтириб кузатишга мажбур бўлишимни билганида жуда ҳам аламда эдим. Ахир жаҳон чемпионатида тўп тепиш ҳамма футболчининг орзуси. Аббос гол уриб олдимга югуриб келга ... Читать дальше »

    Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 16.07.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz