Воскресенье, 05.05.2024, 16:42
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 14 » А.Толибжонов: “Натижа талаб қилишга ҳаққимиз бор”
    10:20
    А.Толибжонов: “Натижа талаб қилишга ҳаққимиз бор”
    Барча ёшдаги терма жамоаларимизга қандай ёрдам керак бўлса, ЎФФ терма жамоалар маркази ўз кўмагини аямайди. Бу ҳақда 13 июль куни бўлиб ўтган мураббийлар Кенгаши йиғилишининг сўнггида "Марказ” директори Асқар Толибжонов маълум қилди.

    "Мураббийлар бир нарсани тушунишларини истардим, терма жамоаларимизнинг ғалабаси – бизнинг ғалабамиз! Ҳеч ким муваффақиятсизликдан кафолатланмаган, мабодо жамоаларимиздан бири "қоқиладиган” бўлса ҳам биз елкама-елка турамиз. Яъни, мен айтмоқчи бўлганим, барчамиз бир оила бўлиб мақсад сари интилишимиз ва бир ёқадан бош чиқарган ҳолда олдимизда турган вазифаларни бажаришимиз лозим. Ўз навбатида терма жамоалар Маркази қўлидан келган барча имкониятларни ишга солади. Шу билан бирга жамоаларимиз учун тайёргарлик йўлида барча шарт-шароитлар яратиб берилгач, натижа талаб қилишга ҳам ҳаққимиз бор. Чунки миллий терма жамоамиздан кейин, мана ўсмирлар терма жамоамиз ўзи иштирок этган мусобақада сезиларли силжиш қилди ва биз "планка”ни юқорироқ кўтара олдик. Энди эса терма жамоаларимиз улар қайд этган натижаларни такрорлаш учун эмас, балки улардан ҳам яхшироқ натижаларни кўрсатишга ҳаракат қилишлари лозим”, - деди Толибжонов.

    Эслатиб ўтамиз, мураббийлар кенгаши йиғилишида 17 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев Мексикада ўтказилган Жаҳон чемпионати якунлари ҳақида ҳисобот берди. Шунингдек, 19 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси устози Аҳмаджон Мусаев июль-август ойлари учун тайёргарлик дастурини тақдим этди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ўсмирлр терма жамоаси (U-16) бош мураббийи Дилшод Нуралиев 15 ва 17 июль кунлари Тошкентда қатарлик тенгдошларига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларига тайёргарлик ҳақида маълумот берди.


    Просмотров: 598 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz