"Барселона” ҳимоячиси Эрик Абидалнинг айтишича, унинг каталониялик
билан тузадиган янги шартномаси футболчининг саломатлиги билан боғлиқ бўлади.
Хабарингиз бор, ўтган мавсумда франциялик футболчи оғир жароҳат олиб
узоқ вақт даволинишга мажбур бўлди. Ҳатто унинг фаолиятини якунлаш ҳақидаги
хабарлар ҳам тарқалганди.
Айни дамда 31 ёшли ҳимоячи "аноррангилар” раҳбарияти билан янги битим
хусусида музокаралар олиб бормоқда. Абидалнинг амалдаги шартномаси 2012 йилнинг
30 июнь куни поёнига етади.
Эрик ҳозирда янги келишувга қўл қўйишга шошилмаяпти. Негаки, ушбу
футболчини ПСЖ ўз сафида кўришни истамоқда.
"Барселона”- дунёдаги энг кучли клублардан бири. Фаолиятимни шу ерда
якунлашни хоҳлардим. Бироқ мен учун биринчи ўринда саломатлигим туради. Агар
ҳаммаси яхши бўлса, ўйнашни давом эттираман”,- дейди Абидал.
|